3. Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги Қонун қачон қабул қилинди ва унинг аҳамияти нималардан иборат бўлди? а) XI чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг IX сессиясида (1989 йил 21 октябрь) “Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида” Қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг қабул қилиниши ўзбек халқи учун жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, миллатнинг ўз муаммоларини мустақил ҳал қилиш сари ташланган муҳим қадам бўлди;
б) XI чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг X сессиясида (1989 йил 21 октябрь) “Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида” Қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг қабул қилиниши ўзбек халқи, шу халқ миллий ўз-ўзини англашнинг ўсиши учун жуда катта аҳамиятга эга бўлди;
в) XI чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг XI сессиясида (1989 йил 21 октябрь) “Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида” Қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг қабул қилиниши ўзбек халқи, шу халқ миллий ўз-ўзини англашнинг ўсиши, республикада миллатлараро ҳамжиҳатликнинг сақланиб қолиши учун жуда катта аҳамиятга эга бўлди;
г) XI чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг XII сессиясида (1989 йил 21 октябрь) “Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида” Қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг қабул қилиниши республика ижтимоий ҳаётида катта тарихий воқеа бўлиб, мустақиллик сари ташланган муҳим қадам бўлди.
4. Ўзбекистон ССР Мустақиллиги тўғрисида Декларация қачон қабул қилинди, мазкур Декларация нечта моддадан иборат, унинг аҳамиятини нималардан иборат? а) 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Советининг II сессиясида 12 моддадан иборат Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди, бу Декларация республика миллий давлат мустақиллигининг ҳуқуқий ва сиёсий асосларини яратиш учун катта хизмат қилди;
б) 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Советининг III сессиясида 15 моддадан иборат Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди, бу Декларация республика миллий давлат мустақиллигининг ҳуқуқий асосларини яратиш учун катта хизмат қилди;
в) 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Советининг IV сессиясида 17 моддадан иборат Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди, бу Декларация республика миллий давлат мустақиллигининг сиёсий асосларини яратиш учун катта хизмат қилди;
г) 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Советининг V сессиясида 19 моддадан иборат Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди, бу Декларация республика миллий давлат мустақиллигининг ҳуқуқий, сиёсий ва иқтисодий асосларини яратиш учун катта хизмат қилди.