Биринчи суҳбат



Download 0,8 Mb.
bet29/61
Sana03.03.2022
Hajmi0,8 Mb.
#480891
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61
Bog'liq
Missionerlik

Миссионерлар аҳолининг қандай қатламлари билан ишлашга алоҳида эътибор бермоқдалар?
Миссионерлар макон ва замонга мослашган ҳолда ўз услуб ва воситаларини доимий такомиллаштириб келганлар. Хусусан, сўнгги вақтларда улар маълум бир ижтимоий қатламни ажратиб олиб, ушбу қатлам билан мақсадли иш олиб боришга интилмоқдалар. Жумладан, миссионерлар асосий эътиборни аралаш миллат вакилларидан иборат оилаларнинг аъзолари, илгари ҳеч бир динга эътиқод қилмаган, оғир хасталикка, жудоликка, моддий қийинчиликка дуч келган, ахлоқ тузатиш муассасаларидан чиқиб келган, яъни моддий ва маънавий кўмакка муҳтож кишиларга қаратмоқдалар.
Шу билан бирга, миссионерлар саноат корхоналари жойлашган ҳудудларда ишчилар ва вақтинча ишсизлар ҳамда хусусий тадбиркорлар билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор бера бошлаганларини таъкидлаш зарур.
Айни пайтда, зиёлиларнинг турли қатламлари ичида санъат соҳаси ходимлари, кутубхоначилар, ўрта мактаб ўқитувчилари, турли идоралар хизматчилари фаол миссионерлик тарғиботи объекти сифатида танланаётганини ҳам қайд этиш лозим. Бундай ёндашувда албатта, ўзига хос мантиқ бор. Масалан, прозелит санъаткор санъатнинг ҳиссий-эмоционал таъсир қувватидан фойдаланиб, эътиқодий босим ўтказишда юқори самарадорликка эришиши мумкин бўлса, прозелит кутубхоначида эса “ўлжа” сифатида танланганлар билан якка тартибда ишлаш имконияти мавжуд бўлади.
Қайд этилган мисоллар ҳам миссионерлик объекти сифатида танланаётган қатламлар доираси мунтазам равишда кенгайиб бораётганини кўрсатади.


Миссионерлар болалар орасида ҳам иш олиб бормоқда дейишади. Бу нималарда кўринади?
Миссионерлар ўзлари ҳақида ижобий тасаввурни шакллантириш ва шу аснода ўз фаолиятларини кенгайтириш мақсадида мактаб ёшидаги болалар билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор бермоқдалар. Жумладан, болалар учун ёзги оромгоҳлар ташкил этиш орқали тегишли эътиқодий таълим-тарбияни амалга оширишдан кенг фойдаланилаётганини таъкидлаш зарур. Масалан, бугунги кунда «Халқаро христиан лагерлари» ассоциациясининг МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларининг 7 тасида, жумладан, Россияда -96, Латвияда -10, Беларусь Республикасида -5, Эстонияда -3, Қирғизистон, Литва ва Финляндияда -1 тадан лагери иш олиб бормоқда. Фаолияти тугатилган Нукусдаги «Эмануэль» черкови томонидан тузилган лагер мисолида бундай йўналишдаги ҳаракат Ўзбекистонда ҳам кузатилганини қайд этиш лозим.
Шу нарса эътиборга лойиқки, Қозоғистондаги “Ҳосил ўриб олиш черкови” нинг “Нива” оромгоҳида сўнгги 5 йил давомида кўпчилиги ота-онаси йўқ ёки кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган 3 мингдан ортиқ бола дам олган. Оромгоҳдаги дастур ва режалар шундай ишлаб чиқилганки, мавсум охирига бориб унда дам олган бола христианликнини қабул қилади.
Ёзги таътил даврида болаларни дам олиш жойларига қисқа муддатга олиб чиқиш, черков ҳудудида бир неча сменали, камида 2 маҳал овқат бериладиган кундузги дам олиш лагерлари ташкил этиш ҳам миссионерлар фаол фойдаланадиган усуллардан ҳисобланади. Одатда, бундай амалиёт черковга қатнайдиган фуқароларнинг болалари учун ташкил этилгани ҳақида ҳамма жойда очиқ-ошкор эълон қилинади ҳам. Аммо аслида бундай ҳаракатлар “эътиқодий тарбиядан четда қолаётган болалар” учун мўлжаллангани ҳеч кимга сир эмас. Черковга ибодатга келадиганлар орқали маҳалла ва мактабларда болалар лагерларига бепул йўлланма борлиги, дам олиш даврида турли тўгараклар фаолият кўрсатиши, болаларнинг дам олиши мазмунли ўтиши, қадимий жойларга экскурсиялар ташкил этилиши ҳақидаги эълон-даъватларнинг тарқатилиши ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради.
1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳам миссионерларга болалар ва уларнинг ота-оналари орасида тегишли тарғибот ва ташвиқот олиб бориш учун қулай имкониятлардан бири ҳисобланади. Бундай пайтда, мисионерлар болалар учун истироҳат боғларида махсус дам олиш дастурларини ташкил этиш, ширинликлар тарқатиш, муҳтож оилалар фарзандларига “хайрия” ёрдами кўрсатишга алоҳида эътибор берадилар. Тарқатилаётган китоблар ичида болалар учун мўлжалланган “Инжил”нинг бўлиши эса ташқаридан қараган одам учун кичик бир тасодиф, аммо миссионерлар тактикасидаги табиий-қонуний ҳол ҳисобланади.
Черковларда болалар учун мўлжалланган «якшанба» мактаблари ташкил этиш, бундай мактабларга жалб қилинганлар иштирокида турли тадбирлар ўтказиш, христианлик руҳи билан йўғрилган спектаклллар қўйиш ва муайян тайёргарликдан ўтган тарбияланувчилардан масиҳийликка даъват қилувчи турли адабиётларни тарқатишда фаол фойдаланишга интилишни ҳам болалар орасида олиб борилаётган миссионерликнинг ўзига хос кўриниши сифатида қайд этиш мумкин.
Миссионерлар шунингдек, жамиятимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ақли заиф болалар, касаллар учун “инклюзив таълим”ни ташкил этиш, ўсмирларни наркотиклардан ҳимоя қилишдек йўналишларда турли шакл ва мазмунда амалга оширилаётган лойиҳалар руҳига мослашишга ва шу йўл билан гўёки, уларнинг фаолияти мамлакатимизда олиб борилаётган ишларга ҳамоҳанглигини кўрсатишга интилмоқдалар. Бундай ҳаракатлар аслида фуқароларнинг ҳушёрлигини йўқотиш ва шу йўл билан ғараз мақсадларга эришишга қаратилгани ҳеч кимга сир эмас.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish