Биринчи суҳбат


Биринчи суҳбат. Дунёнинг диний манзараси



Download 0,8 Mb.
bet2/61
Sana03.03.2022
Hajmi0,8 Mb.
#480891
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Missionerlik

Биринчи суҳбат. Дунёнинг диний манзараси
Дин” тушунчасининг мазмун-моҳияти нимада?
Дин (арабча – ишонч, ишонмоқ) – борлиқни яратувчи ва бошқарувчи олий мавжудотга, яъни худога нисбатан муносабат, тасаввур, урф-одат ва маросимлар мажмуидир. Ҳар бир конрет дин ўзига хос сиғиниш объекти ва расм-русум, ибодат, урф-одат ва ақидаларга эга.
Одатда ибтидоий эътиқод шакллари, миллий ва жаҳон динлари фарқланади.
Ибтидоий эътиқод шакллари деганда кишилик жамияти ривожининг қадимги даврида юзага келган, табиий ҳодисаларни илоҳий ва ғайритабиий кучга эга деб ҳисоблаган диний тасаввурлар мажмуи тушунилади. Ер юзининг деярли барча қисмида мавжуд бўлган фетишизм, тотемизм, анимизм, шаманизм ана шундай эътиқод шаклларидан ҳисобланади.
Маълум миллатгагина хос бўлган ва бошқа халқлар орасида тарқалмаган динларга миллий динлар дейилади. Улар қаторига яҳудийлик, ҳиндуийлик, жайнизм, сикхийлик, синтоизм, конфуцийлик каби динларни киритиш мумкин.
Ер куррасида энг кўп тарқалган, дунё халқларининг асосий қисми эътиқод қилувчи буддавийлик, христианлик ва ислом жаҳон динлари, деб тан олинган.


Диний конфессия деганда нимани тушуниш керак?
“Конфессия” сўзи (лотинча- “confessio”) ўзбек тилига айнан таржима қилинганда “эътиқод қилиш”, деган маънони англатади. Умуман олганда, диний конфессия деганда муайян диний таълимот доирасида шаклланган ва ўзига хос хусусиятларга эга эътиқод ва ушбу эътиқодга эргашувчилар жамоаси тушунилади. Бир дин доирасида юзага келган бўлса-да, ақидалар борасида фарқланадиган жамоалар ҳам диний конфессиялар жумласига киради.
Шунинг инобатга олган ҳолда, мутахассислар ҳозири кунда дунёда тахминан 1000 дан ортиқ диний конфессиялар мавжуд, деб ҳисоблайдилар.
Диний конфессиялар манзараси ранг-баранглигини Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтиб фаолият юритаётган диний конфессиялар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Христианликка мансуб бўлса-да, юртимиздаги 11 та йўналишнинг ҳар бири ўзини алоҳида диний конфессия, деб ҳисоблаши фикримизнинг исботи бўла олади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ислом динида бундай ҳолат кузатилмайди. Ҳеч қайси мамлакатда ҳанафий мазҳаби алоҳида, бошқа мазҳаблар алоҳида конфессия сифатида рўйхатдан ўтмайди. Масалан, Ўзбекистонда ҳам бир неча шиа жамоалари бўлишига қарамай, улар ўзларини алоҳида диний конфессия ҳисоблашмайди.


Бугунги кунда жамиятда динга бўлган қизиқиш кучайишининг сабаблари нимада?
Дин жамият ҳаётининг таркибий қисми сифатида кишиларнинг ижтимоийлашувига, уларнинг турмуш тарзини ташкил этиш ва тартибга солишга хизмат қилувчи меъёрий омиллардан бири бўлиб келган. Диннинг бундай роли унинг тарихан шаклланган ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади. Чунки, дин, Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаганларидек, биринчидан, умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб олиб, уларни ҳамма учун мажбурий хулқ-атвор қоидаларига айлантирган; иккинчидан, одамларнинг баҳамжиҳат яшашига кўмаклашган; учинчидан, одамларда ишонч ҳиссини мустаҳкамлаган ҳамда ҳаёт синовлари, муаммо ва қийинчиликларни енгиб ўтишларида куч бағишлаган; тўртинчидан, умуминсо­ний ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан-авлодга етказишга ёрдам берган ва шу йўл билан маданият ривожига катта таъсир кўрсатган.
Шунинг учун ҳам, асрлар давомида дин негизида шаклланган, халқ ҳаёти ва дунёқарашининг ажралмас қисмига айланиб кетган, хилма-хил кўринишлар ва шаклларда намоён бўладиган қадриятлар бутунлай рад этиладиган ҳаёт ғайриинсоний кўринишга эга бўлади. Зеро, бундай вазиятда алоҳида олинган шахс ички дунёси, ҳис-туйғу ва қарашларидан маҳрум бўлиб ўзлигини йўқотади, жамият таяниб-суяниб турадиган пойдеворидан ажралиб таназзулга юз тутади. Бизнинг яқин ўтмишдаги тарихимиз ҳам бунинг ёрқин мисолини беради. Айни пайтда, бу тарих ўта оғир бўлган шўро даврида ҳам халқимиз ўзининг муқаддас динига содиқ қолганидан, динни инсон, халқ ва жамият ҳаётидан асло ўчириб бўлмаслигидан ҳам далолат беради.
Бугунги кунда динга бўлган қизиқишнинг кучайиб бориши глобаллашув жараёнларининг ўзига хос инъикоси дейиш мумкин. Зеро, глобаллашув дунёни бир бутун ва яхлит қила бориши билан бир қаторда, унинг ҳосиласи сифатида алоҳида олинган миллат ва жамиятлар даражасида ўз-ўзини англашга бўлган интилишнинг чуқурлашувига ҳам замин яратмоқда. Бу жараёнлар ўз навбатида инсон маънавиятининг узвий қисми бўлган диннинг моҳиятини тушуниш, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрнини англашга бўлган эътиборнинг кучайишини келтириб чиқармоқда. Шу билан бирга, динга бўлган қизиқишнинг кучайиши бугунги кунда кишилик жамияти олдида турган муаммолар, инсоннинг уларни ҳал қилиш йўллари ҳақидаги ўй-изланишлари, дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлаган ҳолда бугунги куннинг оғир ва мураккаб саволларига тўлақонли жавоб топишга интилиши билан боғлиқ эканини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish