Биринчи суҳбат



Download 0,8 Mb.
bet1/61
Sana03.03.2022
Hajmi0,8 Mb.
#480891
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Missionerlik


markaz.tiu.uz/book


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ


ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ


А.Очилдиев, Ж.Нажмиддинов


МИССИОНЕРЛИК:
МОҲИЯТ, МАҚСАДЛАР, ОҚИБАТЛАР ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ
(ЮЗ САВОЛГА - ЮЗ ЖАВОБ)

Тошкент-2009


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети
Рисолада бугунги дунёнинг диний манзараси, унда содир бўлаётган ўзгаришлар, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётан ноисломий диний конфессиялар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Миссионерликнинг тарихи, ғоявий-ақидавий асослари, замонавий кўринишлари, бундай фаолият билан шуғулланаётган жамоалар, уларнинг ғаразли мақсадлари, қўллаётган услуб ва воситлари кенг қамровли маълумотлар ва мисоллар асосида ёритиб берилган. Айни пайтда, миссионерлик ҳаракатларининг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари, бу борада ҳар бир киши ва жамият олдида турган долзарб вазифалар, жамиятда барқарорлик ва тарақиётни таъминлашда диний маърифат ва бағрикенглик маданиятининг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилган.
Рисола диннинг моҳияти, инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни билан боғлиқ масалаларга қизиқувчилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Рисолани тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг маълумотларидан фойдаланилди.
Масъул муҳаррир: О.Юсупов, фалсафа фанлари номзоди, доцент


Тақризчи: А.Ҳасанов, тарих фанлари доктори, профессор


К И Р И Ш

Бугунги кунда кишилик жамияти ривожига кучли таъсир кўрсатаётган, унга ўзига хослик бахш этаётган ижтимоий омиллар қаторида диний омилнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Диннинг яратувчилик ва бунёдкорлик, уюштирувчилик ва йўналтирувчилик салоҳиятидан фойдаланилганда у ҳамиша жамият ривожи, инсон камолотига хизмат қилган. Айни пайтда, инсониятнинг кўп асрлик тарихи диндан ниқоб сифатида фойдаланиш, ундаги ғояларни вайронкорлик руҳида талқин этиш одамлар бошига кўплаб кулфатлар келтирганини кўрсатади. Замонавий воқелик диндан ғараз мақсадлар йўлида фойдаланиш давом этиши баробарида у ўта нозик тус ва хатарли кўринишлар олаётганидан гувоҳлик беради. Турли шаклларда намоён бўлаётган миссионерлик ҳаракатлари бунга мисол бўла олади.
Миллат ва жамиятни диний асосда бўлиб ташлашга қаратилган миссионерлик ҳаракатлари ўзининг узоқ тарихига эга. Глобаллашув шароитида эса у янгича шаклу шамойил ва кенг миқёс касб этиб, жамиятдаги барқарорлик ва тараққиётга таҳдид солмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлаганларидек, будай таҳдидларни “...илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларнинг устувор йўналишларини, кимга ва нимага қарши қаратилганини аниқлаш, аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш, фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этади”.
Шундан келиб чиқиб, рисолада бугунги дунёнинг диний манзараси ҳақида фикр юртилган. Зеро, миссионерликнинг мазмун-моҳияти, кўлами ва намоён бўлиш шаклларини унда содир бўлаётган ўзгаришлардан ташқарида тўғри ва тўлиқ тушуниш мумкин эмас. Мазкур ҳолатни инобатга олиб, “дин” ва “диний конфессия” тушунчаларининг мазмуни, бугунги кунда жамиятда динга бўлган қизиқиш кучайишининг сабаблари ҳақида фикр юритилган.
Айни пайтда, ибтидоий эътиқод шаклларининг моҳияти, миллий ва жаҳон динларининг ўзига хос хусусиятлари, ақидавий асослари, жуғрофий тарқалиши таҳлил қилиниб, диний секталарнинг инсон ҳаёти ва жамият тараққиётига туғдираётган таҳдиди ва дунёнинг диний манзарасида содир бўлаётган ўзгаришлар кўрсатиб берилган.
Шунингдек, китобхоннинг реал диний жараёнлар, мавжуд конфессиялар ўртасидаги умумий ва фарқли жиҳатларни теранроқ англаб олишига кўмаклашиши мақсадида рисолада Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётан ноисломий диний конфессиялар, уларнинг тарихи, таълимоти, байрамлари ҳақида ҳам атрофлича маълумот беришга ҳаракат қилинган.
Миссионерлик ва прозелитизмнинг моҳияти, христиан миссионерлигининг ғоявий-ақидавий асослари, тарихи, унинг кенг ёйилиши сабаблари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар эса китобхоннинг мавзуни чуқурроқ англашига хизмат қилади.
Шунингдек, инжиллаштиришдан кўзланаётган мақсадлар, бугунги кунда миссионерликнинг ғаразли геосиёсий мақсадлар билан уйғунлашиб кетгани, уларга эришиш йўлида миссионерлар томонидан ишлаб чиқилган махсус режалар ва дастурлар, миссионерлик стратегиясининг мазмуни, бу йўналишдаги фаолиятни амалга оширишнинг молиявий асослари каби масалалар ҳақида ҳам батафсил фикр юритилган.
Айни пайтда, миссионерликни амалга оширишда тиббиёт ва таълим-тарбия соҳасидаги фаолият, хайрия ёрдамлари кўрсатиш, уйма-уй юриб тарғибот олиб бориш, маҳаллий тилларда христианликни тарғиб қилувчи адабиётларни тарқатиш, рўзнома ва журналлар, радио ва теледастурлар, кино маҳсулотлари ва интернетнинг ўрни ҳам батафсил таҳлил қилинган.
Шу билан бирга, бугунги кунда вазиятга мослашган ҳолда миссионерликнинг такомиллашиб бораётгани, аҳолининг турли қатламлари, жумладан, болалар, ёшлар, аёллар, пенсионерлар ва ногиронлар орасида иш олиб боришга уринишларнинг сабаблари аниқ мисоллар асосида таҳлил қилинган.
Рисолада, Марказий Осиёда миссионерликни амалга оширишга қаратилган махсус дастурларнинг мазмуни, минтақамиз, мамлакатимиз ҳамда миллий менталитетимиз ва қадриятлармизга хос айрим хусусиятларни инобатга олган ҳолда, олиб борилаётган ҳаракатлар ҳам аниқ ҳаётий мисоллар ва далилларга таяниб, тадқиқ этилган.
Миссионерлик миллий бирлик ва жамият барқарорлигига таҳдид айланган экан, унга қарши кураш, олдини олишга қаратилган ишларни тизимли ташкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунинг учун мамлакатимизда етарли ҳуқуқий асослар ҳам яратилган. Шундан келиб чиқиб, рисолада миссионерликнинг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда бу жараёнда диний маърифат ва бағрикенглик маданиятининг ўрни ва аҳамияти масаласига ҳам алоҳида эътибор берилган.
Рисола охирида берилган айрим атамалар ва сўзларнинг изоҳи китобхон учун нотаниш бўлган тушунчаларнинг мазмунини теранроқ англашга хизмат қилади. Иловада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси” ва “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси”даги айрим моддалар, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун матни берилган. Бу китобхонга мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш бўйича яратилган ҳуқуқий асослар ҳақида тизимли тасаввур ҳосил қилишга кўмаклашади.
Рисолада китобхон ўзини қизиқтирган саволларга осонликча жавоб топа олиши учун анъанавий монографик тадқиқот усулидан воз кечилиб, суҳбат шакли танлаб олинди. Ҳар бири катта мавзуни ўз ичига олган суҳбатларда китобхон ушбу соҳага оид долзарб саволларга жавоб топа олади.
Миссионерликнинг моҳияти, намоён бўлиш шакллари, улар қўллаётган услублар ва воситалар ҳақидаги масалалар мураккаб ва серқирра характерга эга. Битта рисола доирасида уларнинг барчасига жавоб бериш ниҳоятда қийин, тўғрироғи мумкин эмас. Шундай бўлса-да, муаллифлар томонидан имкон даражасида ёритилган долзарб масалаларнинг ўзиёқ кенг китобхонлар оммасида қизиқиш уйғотишига, миссионерлик ҳаракатларининг ғаразли мақсадларини чуқурроқ англаб етишга хизмат қилишига умид қиламиз.
Муаллифлар рисоланинг яратилишида ўзининг маслаҳатлари, амалий таклиф-тавсиялари билан ҳар томонлама ёрдам берган олим ва мутахассислар – О.Юсупов, А.Ҳасанов, К.Комилов, Ў.Ҳасанбоев, Э.Ибрагимов, Ҳ.Йўлдошхўжаев, У.Ғафуров ва Б.Қодировларга ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирадилар.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish