Биринчи суҳбат



Download 0,8 Mb.
bet25/61
Sana03.03.2022
Hajmi0,8 Mb.
#480891
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61
Bog'liq
Missionerlik

Миссионерларнинг таълим-тарбия соҳасига алоҳида эътибор беришларининг сабаблари нимада?
Замонавий миссионерлар турли соҳаларда узвий бирликда, тизимли ва тадрижий иш олиб борилгандагина кишилар онги ва қалбини эгаллаш мумкинлигини яхши тушунишади. Зеро, ҳар бир соҳа кишилар онгига таъсир ўтказишнинг ўзига хос ва бетакрор усулларига эга. Айни пайтда, тизимли иш олиб борилганда бу усуллар ва ўзига хосликлар бир-бирини тўлдиради ҳамда инсонни бутун ҳаёти давомида мунтазам таъсир остида сақлаш имконини беради.
Инсоннинг ҳаётда ким бўлиб етишиши ижтимоий қарашлар ва қадриятларни сингдириш, мустаҳкамлашга хизмат қиладиган таълим-тарбия тизимига боғлиқ. Зеро, муайян билимлар таълим жараёнининг ўзида бевосита ва тўғридан-тўғри, илмий асосда ва тизимли тарзда ўзлаштирилади. Таълим тизими босқичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик туфайли ғоя ва қарашларни сингдиришдаги тадрижийлик таъминланади. Шу билан бирга, таьлим жараёнида амалга оширилган тарғибот натижаларини бевосита текшириб кўриш ва уни такомиллаштириб бориш имконияти ҳам мавжуд.
Юқоридаги каби хусусиятлар миссионерларнинг таълим тизимига алоҳида эътибор билан қарашини келтириб чиқармоқда. Адвентистларнинг дунё бўйича 5000 дан ортиқ ўқув марказларига, пятидесятникликнинг энг йирик оқимларидан бири - “Худо Ассамблеялари” черковлари бир неча коллеж ва Библия мактабларига эгалик қилаётгани ҳам айнан шу билан изоҳланади.
Миссионерлик билан шуғулланишга ҳаракат қилаётган айрим диний ташкилотларнинг у ёки бу ўрта мактабга янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун таъмирлаш материаллари олиб бериш, ибодатга қатнайдиганларнинг бевосита таъмир ишларида қатнашиши шаклида ёрдам беришга ҳаракат қилишлари ортида ҳам ғараз мақсадлар ётишини англаш қийин эмас.
Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан ҳар йили 1-синфга борадиган болаларга ўқув сумкалари, зарур дарсликлар, дафтар ва ручкалар бепул тақдим этилади. Миссионерлар давлатимиз сиёсатига хос бундай инсонпарварлик ҳаракатига ҳам мослашишга ҳаракат қилмоқдалар. Уларнинг ибодатга келувчиларнинг ахборотларига таяниб, конкрет-адресли ёндашув асосида янги ўқув йили арафасида муҳтож оилаларнинг 1-синфга борадиган болаларига дафтар, қалам ва бошқа канцелярия моллари, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига эса, унга қўшимча тарзда болалар кийим-бошлари ва ўйинчоқлар совға қилишга уринаётгани ҳам бунга мисол бўла олади.
Миссионерлар тил ва компьютер ўргатиш марказлари, ҳатто мактаб ёшигача бўлган болалар учун шу йўналишдаги ихтисослашган боғчалар очиш орқали ҳам ёшлар орасида тегишли тарғиботни ташкил этишга ҳаракат қилмоқдалар. Бунда ота-оналарнинг ўз фарзандларини ёшликдан бир неча тилга ўргатиш, компьютер саводхонлигини оширишга бўлган интилиши ва ёшларда бундай соҳаларга бўлган қизиқишлардан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилинаётганини кўриш мумкин. Миссионерлар бундай марказлар ва боғчаларда тил ва компьютер ўргатишни яхши йўлга қўйиш, пул тўловларини нисбатан арзон қилишга алоҳида эътибор берадилар. Аҳоли ўртасида ўз фаолиятлари ҳақида ижобий тасаввурни шакллантириш эса миссионерликни амалга ошириш учун ниқоб бўлиб хизмат қилади.


Маҳаллий тилларда христианликни тарғиб қилувчи адабиётларни чоп қилиш ва тарқатиш ҳам миссионерликда энг кўп қўлланиладиган усуллардан бири ҳисобланади. Шундай эмасми?
Дарҳақиқат, шундай. Кичик ҳажмдаги қўлланмалар юқори дид билан тайёрланади, жуда ҳам таъсирчан қилиб ёзилади ва одамларнинг эътиборини жалб қилиш учун чиройли суратларга бой бўлади. Уларда динни қабул қилиш очиқ-ойдин таклиф қилинмайди. Аммо адабиёт охирида қўшимча маълумот олиш учун ташкилот манзили ёки телефони келтириладики, рисолани ўқиган ва диний билими саёз бўлган инсон бу нарсага учиши мумкин. Масалан, «Иегово шоҳидлари» тарқатган китобчаларнинг бирида шундай фикрларни ўқиш мумкин: “Албатта, Иеҳово шоҳидларининг бутун таълимотини ушбу кичик китобга қамраб олишнинг иложи йўқ, лекин биз сизга қўшимча маълумотга эга бўлишингиз учун турар жойингизда истиқомат қилувчи Иеҳованинг шоҳидларига мурожаат қилишингизни таклиф этамиз”.
Бундай усулдан миссионерлик билан шуғулланадиган кўплаб оқимлар ва ташкилотлар усталик билан фойдаланмоқда.
Юзаки қараганда, бундай усул яхши натижа бермайдигандек туюлади. Аслидачи? Маълумотларга кўра, дунёдаги 200 дан ортиқ мамлакатда “Тўлиқ Инжил христианлари”га қарашли 120 дан ортиқ “Библия” жамиятлари фаолият юритади. Ушбу оқимга кирган янги вакилларнинг ярмидан кўпи динни қабул қилишларини христиан адабиётлари таъсири билан боғлашлари эса юқоридаги услубнинг нечоғлиқ самарали эканини кўрсатади.
Адвентистларнинг 184 мамлакатда 50 нашриётга эгалиги, 170 дан ортиқ тилда миссионерлик адабиётларини чоп этиши ҳам бу усулга катта эътибор билан қаралишининг ёрқин исботидир.
Адабиётларни олиб кириш ва тарқатиш эса кўпинча мавжуд қонунларга зид равишда амалга оширилади. Масалан, Тожикистонда протестант диний адабиётларини тарқатиш билан “Дин сўзи” номли Украинадан келган ташкилот шуғулланади. Ушбу ташкилот 2001 йилда Тожикистонда “Библия йили”ни эълон қилгани ва ҳар бир протестантга камида битта бошқа дин вакилини “Библия” билан таништиришни вазифа қилиб қўйгани бу йўлдаги ҳаракатлар аниқ мақсадларга қаратилган ҳолда ташкил этилаётганини кўрсатади.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish