Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий ҳисобланади. Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий зиёратгоҳи Хожа Ромитаний зиёратгоҳидан 5 километр масофада жойлашган.
Ул зот Бухоронинг буюк шайхларидан ҳисобланиб, Ҳазрат Бобойи Самосий номлари билан машҳур бўлганлар. Ҳазрат Самосий (баъзи манбаларда “Симос”) масжид турган ҳудудда таваллуд топган. Манбаларда у зотнинг туғилган йиллари келтирилмаган. Вафотлари эса 1354 йилга тўғри келади.
Буюк шайх “Силсилаи Шариф“да ўн тўртинчи ҳалқадан ўрин олган ва халқ орасида “Ҳазрати Бобо” номи билан маълум ва машҳур бўлган. Бобойи Самосий ва Мир Саид Кулол биргаликда Баҳоуддин Нақшбандга устозлик қилганлар. Бобойи Самосий Қасри ҳиндувон қишлоғидан ўтиш чоғларида Баҳоуддин Нақшбанднинг дунёга келишини башорат қилиб, уни маънавий фарзандликка қабул қилган. Бобойи Самосий Баҳоуддин Нақшбанднинг тарбиясини шогирди Саид Амир Кулолга топширган.
Бобо Самосий деҳқончилик билан кун кечирган. Алишер Навоийнинг “Насойим ул-Муҳаббат” асарида устоз ва шогирд тўғрисида шундай дейилган: “Бобойи Самосий Баҳоуддинга охиратдаги абадий ҳаётнинг маъноларини, бу дунё ва у дунёдаги руҳий, маънавий, илоҳий қадриятларни ғойибона тушунтирган”.
Бобойи Самосий зиёратгоҳида бир гуруҳ хоразмлик саёҳатчилар билан мулоқот қилдик. Урганч шаҳридан “Етти пир” қадамжолари бўйлаб зиёратга чиққан меҳнат фахрийларидан Ремажон Отажонованинг таъкидлашича, ҳар бир пирнинг зиёрати ўзгача кайфият бахш этган, руҳан ва маънан покланган. Барча қадамжоларда бўлгани каби Бобойи Самосий зиёратгоҳида ҳам қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Яратилаётган шароитлардан зиёратчилар мамнун.
Пирларнинг олтинчиси “Саййид Амир Кулол” зиёратгоҳи Когон тумани Янги ҳаёт қўрғонида жойлашган. Ромитан туманидан салкам 47 километр узоқликда. Ушбу масофага хусусий автоуловлар 10 минг сўмга олиб келиб қўяди.
“Саййид Амир Кулол” жомеъ масжиди тарихий шахс номига қўйилган. Саййид Амир Кулол (1281-1370 й) Бухородаги етти пирнинг олтинчиси бўлиб, 89 йил умр кўрган. Асл исмлари Саййид Амир Калон бўлиб, касблари кулолчилик бўлгани сабабли Саййид Амир Кулол деб аташган.
“Саййид Амир Кулол” жомеъ масжиди мустақилликка эришилганидан сўнг 1994 йилда ҳашар йўли қайта билан қурилган. Масжид ўз фаолиятини ҳозирги кунга қадар давом эттириб келмоқда. Масжид биносининг олд ва ўнг томонида айвон бор. Бинога кираверишда - ўнг ва чап томонларда 2 та хона мавжуд. Масжиднинг баландлиги 4,70 метр, узунлиги - 24,4 метр, эни – 18,5 метр. Масжид гумбазининг баландлиги – 9 метр.
Масжид минораси 2007 йилда қурилган. “Саййид Амир Кулол” жомеъ масжиди мақбараси 2 та хонадан иборат бўлиб, биринчи хонаси тиловатхона, иккинчи хонада эса Саййид Амир Кулолнинг қабрлари жойлашган. Мақбара 2007 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ташаббуси билан миллий меъморчилик услубида гумбазли қилиб қурилган. Деворлари пишган ғиштдан. Мақбара биносининг баландлиги – 12 метр, узунлиги – 15 метр, эни – 8 метр.
Бу масжидда ҳам аёллар ва эркаклар учун алоҳида таҳоратхона мавжуд. Иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган. Масжид ҳудудига 2 та дарвоза орқали кирилади. Имом-хатиб хонаси, ошхона, меҳмонхона, қудуқ, омборхона, қоровулхоналардан иборат.
Дунёга машҳур
Do'stlaringiz bilan baham: |