Биринчи қисм



Download 1,17 Mb.
bet14/61
Sana01.07.2022
Hajmi1,17 Mb.
#724643
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   61
Bog'liq
2 5440502745347920817

Интервью-монолог бир ёки бир неча саволга умумий жавоб олишдир. Журналист саволларни респондентни таништиришдан олдин ўртага ташлайди ва суҳбатдошларнинг барчасидан алоҳида-алоҳида жавоб олади.
Интервью-диалог асосан респондент билан юзма-юз қурилган суҳбат. Бунда журналистдан зарур ахборотни олиш учун суҳбатни керакли ўзанга буришда албатта маҳорат талаб этилади.
Блиц-интервью — жуда тезкор ва қисқа бир саволга уч-тўрт респондентдан олинган жавобдир. Интервьюнинг бу тури бир воқеага бир неча хил муносабатни яққол кўрсатиш имконини беради.
Полилог – давра суҳбати бир муаммо хусусида эксперт-мутахассислар билан даврада суҳбатлашишдир. Ҳар бир мутахассис муаммо ечимини ўз нуқтаи-назаридан келиб чиққан ҳолда бериши суҳбатга жон ва ранг-баранглик баҳш этади. Журналистнинг суҳбатни қизиқарли саволлар билан улаб бориши интервьюнинг бу турига кенг ўқувчилар аудиториясини жалб этиш имконини беради.
Яхши интервьюни уюштира билиш ҳақиқий санъатдир. Чунки респондент
(суҳбатдош)нинг кайфиятига журналистнинг савол оҳанги, хатти-ҳаракатлари таъсир қилиши мумкин. Интервью олишда бир қатор омиллар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси жанр самарадорлигини таъминлайди.
Суҳбат самарадорлигини таъминлаш учун интервью давомида респондент ҳаракатларига эътибор беринг22.

Респондент ҳаракатлари

Бу нимани англатади?

Қўллар чўнтакда

Бошқаришни яхши кўради

Қўллар кўкрак устида чалиштирилган

Сир бой беришни ёқтирмайди

Қўллар кўкрак устида мушт қилиб тугилган

Эгоист, ахборот беришни ёмон кўради

Қўллар белда

Эҳтиёткор

Қўллари стол устида

Худбин

Кафтларига таянади

“Мени эшит”

Тирсаклар стол устида

Сичқон-мушук ўйнашни хуш кўради

Кафтларини қашлайди

Кимнидир, ниманидир кутади

Кафтларини силайди

Суҳбатдошдан яхшилик кутади

Кафтларини артади

Асабий

Суҳбат чоғида майда-чуйда нарсаларни теради

Суҳбатдан қониқиш ҳосил қилмаганини кўрсатади

Қўллар стол устида, гавда олдинда

“Тезроқ тугатайлик”

Бармоқлар бир-бирига чалиштирилган

Ҳурмат кутади

Бармоқлари билан столни чертади

Шошилаяпти

Суҳбат давомида қўллар ҳаракатда

Суҳбатни бошқаришга ҳаракат қилади

Боши билан қўлига таянади

Суҳбатни давом эттирмоқчи эмас

Қўллари бошининг орқасида

“Мен ҳаммасини биламан”

Қўллари чўнтакда, боши пастга эгилган

Ҳорғинлик аломати

Қўллар орқада, боши бир тарафга эгилган

Сабрсизлик аломати

Ҳар бир гапдан сўнг қўли билан оғзини беркитади

Ёлғон гапираяпти

Тез-тез қулоқларини ушлайди

Суҳбатдошини гапини бўлишга ҳаракат


8 www.journalists-network.org




қилади

Тез-тез кўзларини ишқалайди

Ўзига нисбатан ишончсизлик

Энгагига таянади

Ўйламоқда

Суҳбатдош кўзига тик боқмайди

Айбдорлик ҳисси мавжуд

Пастга қарайди

Бу билан у саволга “йўқ” дея жавоб бермоқчи

Пастга қараб, жилмаяди

Розилик аломати

Оёқлар чалиштирилган

Ҳимояда

Оёқлар чалиштирилган, аммо ҳаракатда

“Ҳаммаси жонга тегди”

Кўзойнак бандини тишлайди

Саволларга жавоб бермоқчи эмас


Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish