Биринчи бахт



Download 59,07 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi59,07 Kb.
#197640
1   2   3   4
Bog'liq
китоб

Дилбар Йўлдошева
ҚАЙТМАС БАХТ
Ҳикоя
Эр хотинни яраштириш, ислоҳ қилиш учун ҳатто ёлғонни Оллоҳ кечиради. Яраштириш нафл ибодатидан ҳам афзалроқ
Муҳаммад (с.а.в)
Умрини яшаб бўлган куз япроқлари дарахт шохларини тарк этиб тўкила бошлади...
Бу манзарани хомуш кузатаётган Нафиса ўзини шу япроқсиз дарахтга ўхшатди.
Йўқ, янада аянчли эди, унинг аҳволи.
Дарахтлар баҳор келиши билан яна япроқ чиқаради, гуллаб яшнайди. Унинг бахти эса қайтмас бўлиб кетди.
Ҳа, не-не орзу ниятлар билан оппоқ либосда қадам қўйган остона эгалари унга вафо қилишмади. Қадрига етишмади. Ўйлаганлари сароб, умидлари пуч бўлиб чиқди.
Орзулари тушга, бахт деганлари қўл етмас хилқатга айланди.
Бечора муҳаббат ора йўлда, муз ичида қолди. Юраклар яхлади...
Ноҳақликлар, камситишлар, ҳасадлар, қадрсизликлар натижаси ажралиш деган мудҳиш оқибатга олиб келди.
Оила аталмиш муқаддас номга “Талоқ” деган нохуш муҳр босилди.
Нафиса чуқур “уҳ” тортди. Ўша бахтдан масрур кунларини эслади...
Энди у дамлар бир умр армон... ширин тушга айланган.
Тинч ва осуда, бахтли ҳаётининг барбод бўлишига тантиқ қайнсингилнинг эридан ажралиб, қайтиб келиши сабаб бўлди.
Нафиса табиатан юмшоқ кўнгил бўлгани боис, ҳамманинг кўнглини бирдек олишга, ҳеч кимнинг дилига озор бермасликка интиларди.
Айниқса, қайнсинглиси Моҳирани авайлар, “Ҳали ҳаммаси яхши бўлади, сиз кўп сиқилманг,”-дея уни тез-тез юпатар, кўнглига қарарди.
Нафиса ҳамиша эри Анваржонни очиқ юз билан, кутиб олар, қўлига илиқ сув қуйиб, сочиқ тутар, оила аъзоларини ширин таомлар билан сийлар, ҳурматларини жойига қўяр ва бу юмушларни завқ-шавқ билан бажарарди, турмушидан, бахтидан сармаст эди.
Баъзан эри Анваржонга “Моҳирага қаттиқ гапирманг, болаларга ўйинчоқ, ширинликлар харид қилганингизда синглингизнинг қизчасини ҳам унутманг, болаларингизни эркалаганингизда жиянчангизни ҳам бағрингизга босиб, пешонасидан ўпиб қўйишни унутманг, кўнгли ўксимасин”,-дея шипшитиб қўярди.
Бу гаплардан Анваржоннинг кўнгли тоғдек ўсар, хотинига янада меҳри ошар унинг ақлига қойил қолар, унга янада ширин муомалада бўларди.
Аммо уларнинг бу тотувлиги Моҳирага сира ёқмасди, ўз акаси ва келинойисига очиқдан-очиқ ҳасад қила бошлади:
“Наҳот, шу тўпори қилган ишни мен қилмадим, шу сақлаб келаётган оилани мен сақлаб қола олмадим”, -дея эзиларди у.
Келинойисининг ҳар бир ишидан хато топар тирноқ остидан кир қидирар, гарчи Нафиса ҳовлини чиннидай шипириб қўйган бўлсада акаси борида ҳовлини яна қайта-қайта супурар, бу билан келинойисини акасига ёмон кўрсатмоқчи бўларди.
Нафиса елиб-югуриб хизматини қилиб, эъзозлаб бошида кўтариб юрган қайнонаси ҳам қизининг йўриғи билан иш қиладиган бўлди.
Йўқ жойдан баҳона топиб, ўғлининг ишдан келишини янги машмашалар билан кутиб олишни одат қилди.
-Анваржон, болам, хотининг ҳаддидан ошаяпти, ўрнини кўрсатиб қўймасанг бўлмайдиганга ўхшаяпти.
-Онажон нима қиляпти, рисоладагидек ўз ишини қилиб юрибди-ку? Ёнини олма! Синглингни боласини сиғдирмаяпти, ахир, бегуноҳ тирик етим бола сенга бегона эмас, жигаринг!
Шу ёшгина болага уялмасдан иш буюради-я?!
Қайнонаси атайлаб таъсирли ёлғон сўзларни айтиб ўғлини қайрарди:
-Акажон, менга алоҳида уй олиб беринг, хотинингизга ёқмаяпман, шекилли...
Анваржон ишдан хориб, чарчаб келсада, уйига боришга оёғи тортмас, жанжаллардан безиб қолган, болаларни ҳам илгаригидек эркалаб суймас.
Нафиса ҳар қанча яхши гапирса ҳам жеркиб ташлайдиган одат чиқарди.
Анваржон авваллари тезроқ иш вақти тугашини орзиқиб кутар, оиласи, болалари ёнига ошиқарди.
Энди-чи?!
Энди у ўзи сезиб-сезмай оиласидан узоқлашиб борарди.
Ҳамма нарсанинг давосини вақт деб билган Нафиса эса тишини тишига босар, яхши кунларнинг қайтишига ишонарди.
Тинмай Худога илтижо қилар, қайнсинглиси Моҳиранинг ҳаёти изига тушиб, эри билан ярашиб кетишини сўрарди.
Нафиса аввалгидек бахтли осуда яшашларини ўша кунларни сабр ва чидам билан соғиниб кутарди.
Бир куни Анваржон ишхонадан хуноб бўлиб уйга келса яна ўша навбатдаги дийдиё...
У ҳаммасига чек қўйиш мақсадида сўраб-суриштирмай боласини овқатлантириб турган Нафисанинг юзига шапалоқ тортиб юборди.
Айбсиз-айбдор Нафиса боласини бағрига босганича елкалари силкиниб йиғлаб юборди.
Анвар ака, айбим нима? Нима қилдим? Дейишдан нарига ўтмай, эрининг кўзларига тикилди.
Хотинининг мутлақо айбсизлигини билса-да, шундай қилсам, зора онам билан синглимга инсоф берса, виждонлари қийналса, бу ишлар такрорланмас деб ўйлаган эди...
Нафиса энг азиз кишиси ҳам уни тушунмагандан сўнг, бу даргоҳда ўзини ортиқча эканлигини англади.
Ва: “Шундай қилсам эримга ҳам яхши бўлар эҳтимол, у киши ҳам қийналиб кетдилар”, дея тезда болаларини кийинтириб, уйдан чиқиб кетди. Нафиса анча йўлгача орқасига қарай-қарай, умид-ла кетди.
-“Болаларини яхши кўради, кўзи қиймайди, ҳозир ўзи қайтаради, ғурури йўл қўймаса, ҳеч бўлмаса болани қўлимдан олади”,-дея қадамини секинлатди.
Йўқ, эри ундай қилмади.
Анваржон ҳозир ўйлайдиган аҳволда эмас, боши карахт эс-ҳушини йўқотар даражада эди.
Эҳтимол, у ҳам Нафисани эртагаёқ қайтиб келади,-деб ўйлагандир...
Эр-хотин бир-бирларидан кўнгил уза олмай биринчи қадамни кутишиб, олти ойни ўтказишди.
Бу орада Нафисага ачинганлар, унинг кулфатидан суюнганлар ҳар хил миш-мишларни етказиб туришди:
-Эшитдингизми, Нафисахон, қайнонангиз ўғлига хотин ахтариб юрганмиш...
Бошқа бири аямай қўшимча қилди.
-“Ўша келинимдан ўн карра зиёдроғини олиб бераман,-деяётганмиш”...
-Қайнсинглингиз Моҳиранинг яқин дугонасига совчи қўйганмиш...
Нафиса гарчи эридан кўнгил узмаган, ҳаётлари тикланиб, яхши бўлиб кетишига ишониб, умид қилиб юрган бўлса-да, бу гап-сўзларга барҳам бериш учун ўзи судга ариза ёзди.
Бир умр ардоқламоқчи бўлмиш бахтидан воз кечиш учун ўзини шунга мажбур этди. Сўнгги умидини кафансиз кўмди.
Бугун уларнинг бахтига жаноза ўқилади гўё...
Суд зали томошаталаблар, суюнганлар, ачинганлар билан лиқ тўла. Икки боласини эргаштириб олган Нафиса эри томонга қарагиси келмади. Ота-онаси ва яқинларини эса маҳкама биносига келишларига оёқ тираб қаршилик кўрсатди.
Тўғрироғи, яқинларини аяди.
Эзилганларини кўргиси келмади.
Нафиса хаёл дарёсига ғарқ бўлди. Бир ҳафта бурун эри томонидан маҳалла вакиллари келиб, нарса буюмлар, уй жиҳозлари бўлинаётганини Нафиса бориши лозимлигини айтишди.
Нафиса ота-онаси ва синглиси билан болаларининг бирини етаклаб, бирини кўтариб ўша ўзи қувилган остонага не азобларда борди.
Уй буюм-жиҳозларининг бўлинишини унсиз кузатди. Улар инсоф қилишмади, ҳатто қимматбаҳо буюмларни яширишга ҳам улгуришибди.
Наҳот, инсон тақдири олдида буюмнинг қиймати шунчалик баланд?! Ўйлади Нафиса.
-Ҳеч нарсанинг кераги йўқ, юринглар, ойижон,- дадажон дея кўз ёшларини яширганча чопиб чиқиб кетди...
Бу ноҳақликка, қадрсизликка чидай олмаган, Нафисанинг онаси йиғлаб, айвон устунига суяниб ўтириб қолди.
-Уйимда кўз ёши қилманг!!! Ирим қиламан, Худонинг иши бу... -Тақдирлари қўшилмаган экан деди қайнонаси.
Қўйинг-е Ҳанифа опа, Худони қўшманг, бандаларнинг, инсофсизларнинг, оқибатсизларнинг, Худодан қўрқмаганларнинг иши бу!
Чидай олмай гапга аралашди маҳалла маслаҳатчиси...
-Мен ҳатто болаларни ҳам олиб келибман-а, зора буларни кўриб инсоф қилишса, фикрларидан қайтишса деб, ўйлабман, -деди Нафисанинг дадаси, кўз ёшларини яшириб...
Қўшни аёл Ҳалима Ҳожи она: Ҳалиям кеч эмас Нафисахон билан Анваржон бир-бирларига узукка кўз қўйгандек мос, иккита гулғунчадек фарзандлари бор ахир!
Уларни яраштириш керак, қушни ҳам уяси бузилмасин айланайлар...
Ахир эр-хотин арш-аъло ларзага келишини фаришталар лаънатлашини Яратган ғазабланишини эшитмаганмисизлар?!
-Деди зарда билан.
...Нафисанинг хаёлини суд раисининг саволи бўлди:
-Синглим, ўзингизга тегишли мол-мулкни олишдан, ҳатто алиментдан воз кечибсиз, ахир иккита гўдагингиз бор, сиз бу нарсаларга тўла ҳақлисиз...
Нафиса томоғига тиқилган йиғини аранг ютди.
Сўнг ўзини амаллаб қўлга олди.
-Муҳтарам Суд раиси, сизларнинг ҳеч бирингизнинг қурбингиз етмайди, мен ва болаларим истаган нарсани қайтариб беришга!!! Бахт ўрнини бойлик, буюм билан, оталик меҳрини алимент, пул билан тўлдириб бўлармикан?!
Суд зали сув қуйгандай жим бўлиб қолди.
Эр ҳам бир қалқиб тушди.
Нафиса иккала гўдагини етаклаганча, суд ҳукмини эшитмай, хонани тарк этди.
Ўғилчасининг бир пой туфличаси тушиб қолганини сезса ҳам ортига қайтмади, кўз ёшлари юваётган юзини бегоналардан яширди. Ўрнидан илкис турган эрни онаси тўхтатди, кимдир унга бир пой туфличани узатди.
Анваржон: “Ниятларингга етдиларинг!”-дея туфличани кўксига босганча бемажол ўтириб қолди.


Download 59,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish