Биринчи бахт



Download 59,07 Kb.
bet4/4
Sana24.02.2022
Hajmi59,07 Kb.
#197640
1   2   3   4
Bog'liq
китоб

Лаҳзалик севги.
Ҳикоя.

Юрак ақлдан ижозат сўрамайди, айниқса қалбда муҳаббат туйғуси меҳмон бўлса...


У ақл измига бўйсунмай юрак амри билан севиб қолди, тўғрироғи севги таъмини татиб кўрди холос. У севиш, севилиш тугул бу нодир туйғу ҳақида ўйлаб кўришга ҳам ботина олмас, чўчир эди. Чунки у ўн етти йилки бедаво дарддан азоб чекади. Яратганнинг берган умрига шукур қилиб. шифокорлар назорати, тинимсиз муолажалар яқинларнинг меҳр оқибати туфайли сабр билан, бардош билан умид қилиб яшаяпти.
У байрамларни яхши кўради, айниқса, Янги йилни ўзгача интиқлик билан кутади. Гўё Янги йил умрини яна бир йилга узайишига сабабчи байрам...
Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди... Хурсанд бўлиб кетди. Хафсала билан ям-яшил арчани турли ялтироқ чиройли ўйинчоқлар билан безади, дераза ойналарига қор парчалари ясади.
У ҳар йилги Янги йилдан ўзига соғлиқ сўрайди, онасига сабр-бардош тилайди:
-Бечора онамни ҳам қийнаб юбордим, эзилиб кетдилар, аёл боши билан мени олиб чопмаган шифокорлари, қилмаган амаллари қолмади, ўйлади ҳасрат билан. Онаси ҳамиша унинг ташвишида, соғлиғидан ҳавотирда, доимо ортидан соядек эргашиб юради.
-Нималар қиляпсан, она қизим, арча безатишга ҳали эрта эмасми?-сўроқлади онаси. Эшикдан кириб келган онаси унинг хаёлларини бўлиб юборди.
- Атиги ўн беш кун қолди-ку, онажон бунинг устига тўрт беш кун касал хонада ётиб даволанмоқчиман, кейин улгурмайман деб ўйладим, пишир-куйдир, дегандек, деди жилмайиб.
-Майли болам, майли, сен шуни истайсанми, айтганинг бўла қолсин, мен хурсандман.
Онаси, опа-акаси доимо унинг кўнглига қарашади, айтганини муҳайё қилишади. Оиланинг севимли фарзанди, кенжатойи ҳам, эркатойи ҳам ўзи.
Отаси у икки яшарлигида худди шу касалликдан вафот этган, аммо унга буни айтишмаган, уни ҳам йўқотиб қўйишдан қўрқиб, юрак ҳовучлаб яшашади, бутунлай тузалиб кетишига ишонтиришга уринишади, унинг ўзи ҳам Худодан фақат соғайиб кетишини сўрайди. Бундан ортиғига ҳадди йўқ унинг, сабаби яна шу доимий бетоблиги. Тез-тез узок даволаниб юргани, умрининг кўпи касалхонада ўтаётгани боис дўстлари ҳам ундан бироз йироқлашган, тўғрироғи у ўзини ҳаммадан тортади, ийманади.
Аммо инсонларни асло касал бўлмаслигини истайди. У ана шундай самимий, беғубор қиз. У ўзидаги мажолсизлик, дармонсизликни сезиб, яна бироз ётиб даволаниши лозимлигини уйдагиларига айтиб, улар розилиги билан шифохонага ётди. Ахир Янги йилни қувватсиз бетоб ҳолда кутиб бўларканми?
Ўзига қолса ярим умри ўтган ўша шифохонада бир дақиқа бўлсада ётгиси йўқ, аммо иложсиз...
Қанийди, бутунлай тузалиб кетса, онажонини қўлини совуқ сувга ҳам урдирмасди, шунча йиллик аламлари-ю, азобларини чиқариб, меҳрибонлари олдидаги қарзини узишга умрини сарфларди...
Касалхона деразасидан ташқарини оппоқ капалаклар мисол учиб қўниб ёғаётган қорларни маюс кузатар экан, ҳаёлан ўз-ўзи билан гаплашар эди:
“Қизиқ бу йигит нега менга бунча тикилади, ё бировга ўхшатдимикан, ёки бирор мақсади борми?”
Тузалмас дардим борлигини билмасмикан.
Касалхонага келган кунидан буён бу йигит унга нимадир демоқчи бўлар, аммо ботина олмас, у ётган палата рўпарасидаги хонада отасини олиб ётган кўркамгина йигит, сездириб сездирмай унга қараб қўярди.
Бир куни каридорда қизни учратиб, саломлашди.
Суҳбатлашишга журъат топди шекилли, уни саволларга тутди:
Қачон келдингиз, қаерингиз оғрийди? Қачон жавоб беришади? Ҳеч кимдан, ҳеч нимадан умид қилмай яшаётган қиз бепарво жавоб берди-ю хонасига кириб кетди.
Эртасига йигит қизни яна гапга олди:
-Ассалому алайкум, яхши ётиб турдингизми? Саломатлигингиз жойидами.
-Раҳмат Худога беҳисоб шукр. Дадангизнинг соғлиғлари яхшими, рахмат анча яхши.
-Исмингизни айтмадингиз-ку?
-Сиз исмимни сўрамадингиз-ку? Енгилгина табассум уларни гўё яқинлаштирди.
-Кўп китоб ўқиркансиз-а?
-Қачон қарамай мутолаа билан бандсиз, ҳатто эшигингизни очиб қараганимни ҳам сезмайсиз...
-Сиз китоб ўқимайсизми?
-Ўқийман, аммо сизчалик эмасда.
-Китоб жону дилим, яқин дўстим, у менга қувват, дори-дармон, шифо деди қиз.
-Сизга ҳавасим келяпти, менга ҳам ўқиган китобларингиздан бериб туринг.
- Майли жоним билан.
-Исмимни сўрадингиз, исмим Соҳибжамол, исмингиздан ҳам жисмингиз гўзаллигини ўзингиз ҳам биласизми? Бетобликдан заҳил бўлган юзлари бир зумда қизил тус олди.
Қиз бундай илтифотни, мақтовни илк бора эшитаётгани боис ҳаяжондан ўзини йўқотаёзди.
... Унинг ҳуснига мафтун бўлганлар кўп эди.
-Чиройли қиз экан-а? Деган гапларни ҳам орқадан эшитиб қоларди, аммо бедаво дарди борлигини билишгач, секин ўзларини тортишарди.
-Биласизми, Соҳибжамол, мен сизни илк бора кўрган кунимданоқ қандайдир юрагимга яқин олдим, сизни ёқтириб қолдим.
-Сиз.. Сиз мени яхши билмайсиз-ку? Қиз сўзини охиригача айта олмади, йигит уни сўзини бўлди:
-Мен ҳаммасини биламан, эшитдим. Йигитни бу қиз ортидан термулиб қолганини унга талпинаётганини сезганлар:
-Ҳаммаси беҳуда, оввора бўлма уни дарди давосиз, дегувчилар гапига ҳам парво қилмади.
-Соҳибжамол хабарим бор севги ҳамма дардни даволайди, биз ҳам сиз билан бирга барча қийинчиликларни бирга енгамиз.
-Отамга тезда қарашиб, сизни бир кўришга шошаман, негадир сизни кўргим, суҳбатлашгим келаверади.
Шунчаки танишув, яқинлик самимий суҳбатлар энди пок туйғу-севгига айланиб бўлган эди. Ҳали бу туйғуни Муҳаббат дейишга эрта, Муҳаббат улкан туйғу, унинг синовлари, довонлари кўп...
Қизнинг ҳаста вужудида шикаста қалбида нимадир туғён қилди, нимадир ғалаён, нимадир исён...
У ҳам кимгадир кераклигини, уни ҳам кимдир севиши мумкинлигини ҳис этиб, қалби чексиз қувончга тўлди, юраги қинидан чиққудек ура бошлади...
Гарчи бу кўркам, самимий йигитга дил розини айтмаган бўлсада, унинг юраги дил изҳорига иқрор эди...
Энди унинг ўзи ҳам севги лаззатидан сархуш эди...
Хаёлнинг учқур оти уни еттинчи осмонга олиб чиқди, кўкдаги ой, юлдузлар уни олқишлади, унга ҳавас қилишди гўё...
У заминда ям-яшил майсалар оралаб чопди, сочларига қизғалдоқлардан сочпопуклар тақди, ўзини оппоқ ҳарир келинлик либосида кўрди...
У ўзида йўқ шод баҳтиёр эди...
Бу ҳушнудликни, бу қувончни ана шу кўҳлик йигит ҳадя этди унга. У бундай сеҳрли туйғуни асло ҳис этмаган эди.
Йигитни эса бахтдан масрур, худди киноларда кўрганидек, китобларда ўқиганидек, йигитнинг қўлларига ўзи сув қуйиб, жилмайиб, сочиқ тутаяётгандек тасаввур этди.
Ҳаёт бунчалар гўзал, бунчалар ширин, лаблари беихтиёр пичирлади:
-Муҳаббат шу қадар қудратли, беқиёс туйғу эканки, барча дардни, азобни енгишга қодир экан-а...
Бетоблик, оғриқлардан қийналишлар, муолажалардан сўнг тани ором олиб, ҳузурланишлар ҳам, Муҳаббат завқи қадар тотли эмасди...
Ҳатто шифокорларнинг “Соҳибжамол, сен бутунлай соғайиб кетасан, албатта бахтли бўласан” - деган таскин сўзларида- уни бу қадар севинтирмаган эди...
Соҳибжамол бу қувончни, бу бахтни юрагига сиғдира олмади, ким биландир сирлашгиси, ўртоқлашгиси келди, қариндошлари бўлмиш яқин дугонасига қўнғироқ қилди:
-Феруза! Яхшимисан, сенга зўр янгилигим бор, эшитиб ҳайрон қоласан, ишонмайсан.
-Айта қол, тезроқ айт, ичимни қизитма.
-Йўқ! Мен сенга бу сирни фақат Янги йил куни айтаман. Мен шундай ният қилдим...
Ферузажон бу сирни ҳеч кимга ошкор қилмасликка вада берасан-а?!
-Дугонажон! Мен бахтлиман, жудям бахтлиман.
У шу сўзларнигина қисқагина фурсатда айтиб улгурди, холос. Бехосдан қўлидан телефон тушиб кетди, гавдасини бошқара олмай йиқилиб тушди.
У ёкдан суҳбатдоши Феруза:
-Соҳибжамол... Соҳи... нега жим бўлиб қолдинг? Гапир,-гапиравер деганича қолаверди.
Унинг хаста юраги бу қудратли туйғуни кўтара олмади шекилли...
Тезда ёрдамга шошилган шифокорлар, ҳамширалар кўмагига эҳтиёж қолмади.
Унинг ҳаёт шами сўниб бораётган нурсизгина кўзлари кимнидир қидирар эди.
...Шовқин, ғала-ғовурни эшитган йигитнинг кўнгли нохушликни сезиб, югуриб чиқди. Ўша ёққа шошилди.
Йигитнинг кўзларига тўқнашган нурсизгина кўзлар дил розини айтиб улгурди, у оҳистагина кўзларини юмди, пичирламоқчи бўлган лабларининг мажоли етмади, кўзларгина розилик сўради, кўзларгина видолашди, лаҳзалик севгиси билан севгилиси билан.
Исми жисмига монанд-гўзал қиз ўзи сезмаган, истамаган ҳолда фоний дунёдан ихтиёрсиз кетди...
Йигитнинг икки томчи кўз ёши қизнинг ёноқларига томганини деярли ҳеч ким сезмади, изтиробларини биров билмади...
Шифокорлар, ҳамширалар бу совуқ ҳолат-ўлим олдида ожиз, афсусда:
-Тавба, уни шунча даволаб, шундай ҳолатда ҳеч кўрмаган эдим, маюс кўзлари порлаб, учиб юрган эди, кимдандир, нимадандир жуда хурсанд эди, у...
Уни оппоқ тўшакка ётқизиб, тўзғиган қўнғир сочларини йиғиштириб, юзларини ёпиб қўйишди.
-Уйдагиларга хабар қилинглар - деди шифокор оғир хўрсиниш билан.
Уни ўз уйида сўнгги кеча меҳмон қилишди.
Онаизорнинг оҳи оламни тутди... Янги йилга атаб, яхши ниятда безатилган арча ҳам ғариб, эгасиз... Энди кераксиз эди...
-Чимилдиқ тутиб, ёр-ёр айтинглар, бу дунёдан ҳур бўлиб, ёлғиз ўтиб кетяпти... армон бўлмасин,- деди катта аммаси йиғи аралаш.
(Одатда тўй кўрмай, турмуш қурмай ёлғиз ўтган йигит, ё қиз вафот этса, чимилдиқ тутиб, ёр-ёр айтиб, сўнгги маконига кузатишган).
Икки аёл қизил духобани икки четидан ушлаб, вақтинчалик чимилдиқ ясашди.
Бевақт умри ҳазон бўлган Соҳибжамолга атаб, дилларни ўртагувчи совуқ-ҳиссиз дардли, фиғонли ёр-ёр бошланди гўянда айтувчи аёл мотамсаро она номидан бўзлади:
Ёр-ёр айтиб кузатайлик, ҳургина қиз ёр-ёр,
Ёр уйимас, ер бағрига кузатайлик, нургина қиз ёр-ёр.
Хуш бор энди, туйнуксиз маконингга, дургина қиз ёр-ёр,
Рози бўлгин қисматингга, шўргина қиз ёр-ёр.
Дод! Вой, дод! Ўлимлари қурисин уввос солишди аёллар...
Айтган ёр-ёрларим оят бўлсин ёр-ёр,
Ҳаста тананг роҳат олсин ёр-ёр.
Борар жойинг жаннат бўлсин ёр-ёр,
Охиратинг обод бўлсин ёр-ёр.
Шу тобнинг ўзида тўқиб айтилган марсия дилларни тилка-пора қилди. Начора сўнгги амалларни тўкис адо этмоқ жоиз...
Эҳ, Яратган Эгам! Унинг хаста жони сенга шунчалик тез керак бўлдими?
Унинг ўн етти йиллик азоблари, дардлари каммиди? Ёки унинг шикаста нимжон дилига ўзинг севги инъом этиб, яна ўзинг уни ўзгадан қизғандингми?
Энди туғилган норасида гўдак мисол мурғаккина пок муҳаббатини бағрига босиб улгурмай, унинг муаттар бўйларига тўймай, ёнингга чақириб олдингми Оллоҳим?
Эҳтимол, бу бевафо дунёдан севгилисининг икки томчи кўз ёши-ю соф муҳаббатини қалбида ўзи билан мангуга олиб кетиб тўғри қилгандир…
Эҳтимол чин севгисини ёлғонлар, хиёнатлар, ҳасадлар, ҳижронлардан асраш учун дил ардоғида авайлаб олиб кетган бўлса не ажаб?!
Ҳа, у оний лаҳзалардагина севги лаззатини тотиб улгурди...
Узоқ яшаб, севги, меҳр-оқибат, яхшилик каби эзгу туйғулардан маҳрум, бенасиб, дилозор инсонлар қанча?!
У қисқагина умр кўрган бўлсада, ҳеч кимга асло ҳасад қилмади, бировларга ёмонлик тиламади, барчага яхшилик истаб яшади, оқкўнгил, пок ният соҳибаси эди у...
Шу сабаб севилиш бахтига муяссар бўлди.
Йигит уни қандай бўлса шундайлигича севди, тузалмас дарди борлигини билса-да, умид билан севди, бахтли қилмоқчи эди уни... Севгилисининг кўзларидаги нурли қувонч йигит юрагида муҳрланиб қолди. Севгилисини сўнгги манзилга армон билан кузатган йигитнинг қалби дард билан ўртаниб, лаблари сассиз пичирлай бошлади:
-Сенга жаннатдан жой илтижо қиламан, менинг капалак севгим, -Ҳавзи кавсар сувларини тилайман, Менинг қизғалдоқ севгим...
Менга насиб этмаган сирларингни дил розингни энди ҳурларга айт, атиргул севгим.
-Маҳшар дийдорига қадар руҳи покинг мен билан, Лаҳзалик севгим менинг.
Тақдир инсон қўлида эмас, Яратганнинг измида...

Дилбар Йулдошева
Download 59,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish