БИООРГАНИК ВА БИОЛОГИК КИМЁ КАФЕДРАСИ Биологик кимё 2-КУРС Бириктирувчи тукима биокимёси Маърузачи: профессор А.А. Хожиметов Кўриб чиқиладиган саволлар - Бириктирувчи тўқима хужайра аро органик матрикси
- Коллаген ва эластин: аминокислота таркибининг узига хослиги, бирламчи ва фазовий структураси, биосинтези. Пролин ва лизин гидроксилланишида аскорбин кислотанинг роли. Авитаминоз С белгилари.
- Протеогликанлар, гликозаминогликанларнинг биологик вазифаси (таянч, химоя-механик, боғловчи, ионбошқарувчи ва бошқалар)
- Коллагенозларда оксипролинурия
- Бириктирувчи тўқима организмнинг бутун танаси бўйича тақсимланган бўлиб, у тоғай, пай, бойлам, суяк матриксида бўлади, у буйрак жоми, сийдик каналлари соҳасида жойлашади, томирларни фиксация қилади; жигар ва мушак каби паренхиматоз аъзоларда хужайралар аро боғловчи модданинг асосини ташкил этади. Тана вазнини тахминан 50%ни ташкил этади.
- Эримайдиган иплар ва эрувчан матрикснинг синтезига жавобгар хужайралар – хондроцит ва фибробластлардан ташқари макрофаг, семиз хужайралар ва кам миқдорда дифференцияланмаган турдаги хужайралар бириктирувчи тўқима хужайраларига киради.
- Бириктирувчи тўқимани барча турлари, уларни морфологик фарқларига қарамасдан, умумий ягона принцип асосида тузилган бўлиб, улар асосан қуйидагилардан иборат:
- бошқа тўқималар каби бириктирувчи тўқима хужайралар сақлайди, лекин хужайрааро модда хужайра элементларига нисбатан катта масофани эгаллайди;
- бириктирувчи тўқима учун ўзига хос ипсимон (фибриляр) структураларни бўлиши характерлидир – коллаген, эластин ва ретикулин толалар, улар хужайрааро субстанция ўрамида жойлашган;
- бириктирувчи тўқима хужайрааро моддаси жуда мураккаб кимевий таркибга эга.
Коллаген - Бириктирувчи тўқиманинг эримайдиган иплари одам организмида энг кўп тарқалган оқсил – коллагендан таркиб топган. У оқсиллар умумий миқдорининг 25-33%ни, тана оғирлигининг тахминан 6%ни ташкил этади. Коллаген таркибидаги аминокислоталарнинг 1/3 қисмини глицин, пролин ва гидроксипролин 21%, аланин эса 11%ни ташкил этади.
- Бириктирувчи тўқимани электрон микроскоп ёрдамида ўрганиш унда фибриллалардан тузилган коллаген толаларининг мавжудлигини кўрсатди. Фибриллалар диаметри 5дан 200нм.гача бўлган цилиндр шаклига эга. Коллаген фибриллалари тропоколлаген бирликларидан ташкил топган. Турли тўқималардан ажратилган тропоколлагенлар таркиби билан фарқ қилсада, лекин уларнинг ҳаммасида глицин кўп ва 5 оксилизин, 3- окси, альфа-оксипролин сақлайди.
- Тропоколлаген молекуласи 1,5нм кенглик ва 300 нм узунликка эга, молекуляр оғирлиги 300000. Учта суббирликдан ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳар бири тахминан 1000 аминокислота сақловчи полипептид занжирдир. Алоҳида занжир зич чапга ўралган спираль бўлиб, бир ўрамда 3 аминокислота қолдиғини сақлайди, учта занжир ўнгга буралган кабелга ўхшайди. Ён занжирлардаги пептид боғлари ўртасида -С=О…NH- водород боғларининг ҳосил бўлиши ҳисобига стабилланади.
- Коллаген структур тузилишининг турли даражалари:
- 1-учламчи структураси; 2-тропоколлаген молекуласи; 3-коллаген толаси
Do'stlaringiz bilan baham: |