Коллагеннинг тўрт тури тафовут этилади - I тур коллаген икки хил 1 (I) ва 2 занжирлардан ташкил топган.
- Қолган 3 тур коллагенлар бир хил 3 занжирдан иборат - 1 (II), 1 (III), 1(IV).
- I тур коллаген тери, суяк, бойламларда,
- II тур – тоғайда,
- III тур – эмбрион териси, қон томир деворларида, IV тур– бириктирувчи мембраналарда учрайди.
- Коллаген фибриллалари охир-охир ва ён-ён боғланган тропоколлаген молекулаларидан ҳосил бўлган. Коллаген юқори молекулали ўтмишдош проколлаген ҳолатида синтезланади.
- Пептид занжирларидаги пролин ва лизин қолдиклари
- гидроксилаза |О2, α-кг
- Аскорбин к-та |СО2, сукцинат
- ↓
- Пептид занжирларидаги 4-гидроксипролин, 5-гидроксилизин қолдиклари
- Аскорбин кислотаси 2 ва 3 валентли темир иштирокида ароматик бирикмаларнинг гидроксилланишини катализлайди.
- Аскорбин кислота етишмаслиги мезенхимал хужайралар функциясининг бузилиши билан намоён бўлади.
- Оксипролин кам сақлайдиган коллаген ҳосил бўлади. Бириктирувчи тўқима асосий моддасининг хосил бўлиши бузилади, деполимеризация вужудга келади ва бу тўқима асосий структуралари эрийди, натижада эски яралар очилиши мумкин.
- Коллагеннинг ярим яшаш даври бир неча ҳафта, ойдир.
- коллагеназа
- Коллаген → 3та пептид занжир
- Ҳосил бўлган бу пептид занжирларга пептидгидроксилаза таъсир этади.
- Эластин бириктирувчи тўқиманинг иккинчи асосий оқсили. Коллагендан фарқли равишда қайнатганда желатина ҳосил қилмайди. Унинг аминокислота таркиби коллагендан фарқланади.
- Эластин толалари катта бўлмаган, деярли сферик молекулаларнинг қаттиқ кўндаланг боғлар билан боғланиши натижасида қурилган.
- Лизин иштирокида кўндаланг боғларнинг 2 тури аниқланган.
- Тўртта лизин қолдиқларидан десмозин ва изодесмозин деб аталмиш бирикмалар ҳосил бўлади.
- Бириктирувчи тўқима хужайрадан ташқари моддасини протеогликанлар ҳосил қилади ва тўқима қуруқ массасининг 30% ни ташкил этади.
- Булар юқори молекуляр оғирликга эга бўлган полианион моддалар бўлиб, катта миқдорда турли гетерополисахарид ён занжирларини тутади.
- Полипептид ўзан билан ковалент боғланган.
- Оддий гликопротеидлардан фарқли равишда протеогликанлар 95% гача углеводларни сақлайди.
- Ўз хусусиятлари бўйича оқсиллардан кўра полисахаридларга кўпроқ ўхшайди.
- Протеогликанлар полисахарид гуруҳларини протеолитик фермент таъсир этиб ажратиб олиш мумкин. Бу гуруҳларни аввал мукополисахаридлар деб аталар эди. Ҳозир уларни гликозаминогликанлар дейилади, чунки уларни ҳаммаси глюкозамин ёки галактозаминни сақлайди.
- Гликозаминогликанларни 6 асосий синфи тафовут этилади: гиалуронат кислота, хондроитин-4-сульфат, хондроитин-6- сульфат, дерматан, кератансульфат I ва II, гепаран сульфат ва гепарин.
Do'stlaringiz bilan baham: |