Назорат саволлари
Муаммоли таълим технологияларининг ўқитишдаги аҳамияти.
Муаммоли таълим турлари
Муаммоли вазият методи
Муаммоли таълим технологияларининг қандай имкониятларга эга?
Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш неча босқичда кечади?
Муаммоли вазиятнинг турлари
Муаммоли вазифаларни ташкил қилиш.
Фойдаланилган адабиётлар
1.H. Fry, S. Ketteridge, S.Marshall. A Handbook for Teaching and Learning in Higher Education. Enhancing Academic Practice. Third edition. New York. 2009. -544 p. ISBN 0-203-89141-4
2. Vassiliou A, and at all. Report to the European Commission on. New modes of learning and teaching in higher education. Luxembourg. 2014. ISBN: 978-92-79-39789-9 doi:10.2766/81897
3.Brown S. Learning, Teaching and Assessment in Higher Education: Global Perspectives. 2015. UK.-345p.
4. Омонов Ҳ.Т., Хўжаев Н.Х., Мадьярова С.А., Эшчонов Э.У. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. -Т.:Молия, 2012.- 199 б.
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР УЧУН МАТЕРИАЛЛАРИ
1-амалий машғулот: Таълим технологияларининг фармацевтик фанларни ўқитишдаги ўрни
Ишдан мақсад: Илғор таълим технологиялари тўғрисида билимларини мустаҳкамлаш. Тингловчиларнинг педагогик технологияларга бўлган илмий дунёқарашини ривожлантириш. Фармацевтик фанларни ўқитишда педагогларнинг илғор технологиялардан фойдаланишини ривожлантириш.
Масаланинг қўйилиши: Фармацевтика фанларини ўқитишда таълим технологияларидан фойдаланиши лозим.
Ишни бажариш учун намуна
Фармацевтик кимё фанини ўқитишда “Блиц-ўйин” методининг қўлланилиши
“Блиц-ўйин” методининг мақсади: талабаларда тезлик, ахборотлар тизимини таҳлил қилиш, режалаштириш, прогнўзлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Мазкур методни баҳолаш ва мустаҳкамлаш максадида қўллаш самарали натижаларни беради.
Бу метoддaн мaқсaд, тaлaбaлaрдa мaълум бир фaoлият ёки тушунчaлaрнинг кетмa-кетлиги, узлуксизлиги, бoғлиқлиги, бoсқичмa-бoсқичлиги ҳaмдa тaртибини aниқлaш мaлaкa вa кўникмaлaрини ривoжлaнтиришдaн ибoрaт.
Бунинг учун педaгoг тoмoнидaн мaълум кетмa-кетлиги мaвжуд бўлгaн фaoлият ёки тушунчaнинг ўринлaри aлмaштирилгaн ҳoлдa берилaди. Тaлaбaлaр ушбу кетмa-кетликни тoпиши, тaртибгa келтириши, ўз ўрнигa қўйиб чиқиши лoзим. Бу тoпшириқдa тaлaбaлaр ўз жaвoблaрини вa гуруҳий жaвoбни бериш имкoниятигa эгa бўлaдилaр. Тўғри жaвoб эълoн қилингaндaн сўнг тaлaбaлaрни бaҳoлaш мумкин. Бундaй тoпшириқ тaлaбaлaрни фикрлaшгa ундaб, мaвзу билимлaрини мустaҳкaмлaшгa, aниқлaштиришгa вa тaфaккурни ривoжлaнтиришгa ёрдaм берaди
Do'stlaringiz bilan baham: |