Биология кафедраси тўйчиева Зиёда Абдихолиқ қизи


Сколопенда – (Scolopendra cingylata)



Download 491,5 Kb.
bet26/46
Sana22.04.2022
Hajmi491,5 Kb.
#572998
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   46
Bog'liq
Республика

Сколопенда – (Scolopendra cingylata). Ўртача катталикдаги кўпоёқлиларга киради. Танасининг узунлиги 80-100 мм лар бўлади. Қўнғир-яшил ёки қўнғир-сариқ рангли бўлиб, танасининг устки қисмининг ранги пастига қараганда тўқроқ, бўғимлари анча қисқа, кўзи оддий, оёқларида тирноқлари бўлади. Жағоёқларида йирик қора тирноқлари бўлади. Анча тез ҳаракатланади. Ҳар хил бўғимоёқлилар билан озуқланади, лекин ўзидан анча катта бўлган ёмғир чувалчанги ва майда калтакесакларга ҳам ташланиши мумкин.
Сколопенда йирик ҳайвонларга ҳужум қилганда жағоёқларидаги тирноқларини унга бир неча марта санчийди, сўнгра уни заҳарлаб бўлгунча ушлаб туради. Кечаси фаол бўлади, қуёш чиқа бошлаши билан бирон-бир қоронғи жойга яширинишга интилади. Сколопенда қуруқ соя жойларда ўрмонларда, боғларда, камдан кам ҳолларда дашт ва чўл зоналарида яшайди. Кўпайиш даврида ўз уясига жойлашиб олади. Уясини ерга, пахса деворларга ва бошқа жойларга қуриб, шу ерга тухум қўяди. Тухумдан ҳамма сегментлари бўлган личинка чиқади. Олти-етти йил яшайди. Қрим, Кавказ ва Ўрта Оиёда кенг тарқалган.


Лабоёқлилар заҳари билан заҳарланиш клиникаси.
Сколопендралар заҳари таркибида кўп миқдорда гемолизинлар бўлади. У чаққан жой қизариб, бир оз шишади, сўнгра бир неча дақиқадан кейин пуфакча пайдо бўлади, кейинчалик бу жой, некрозга учрайди, лимфангоит ҳам бўлиши мумкин. Ҳар қандай кўп оёқлилар чаққан жой ачишиб оғрийди.
Brio (1904) асосларига кўра, сколопендралар заҳари, асосан маҳаллий таъсир қилиб, яллиғланишга, шишга ва некрозга сабаб бўлади. М.С.Гиляров қўлини ҳалқали сколопендра чаққан одамни кузатган. Оғриғи қовоқ ари чаққандагига ўхшаш бўлиб, кейин 3-4 соат ичида аввл кафт шишган, сўнгра шиш елкагача кўтарилган. Беморнинг тана ҳарорати 39 0 С дан ошган. Қалтираш кузатилган. Мана шу белгилар 2 кун давом этиб, сўнгра бемор аҳволи яхшилана борган. Сколопендра чаққанда ўлим ҳолати аниқланмаган. Лекин, йирик тропик турларининг чақиши одам ўлимига сабаб бўлади. Сколопендралар сохта паразитлик жиҳатидан ҳам одам учун хавфлидир. Шундай ҳоллар ҳам маълумки, сколопендралар одам ухлаб ётган пайтда бурун бўшлиғи, бурун олди бўшлиқларига кириб у ерда ўткир яллиғланиш белгиларини пайдо қилган.

Download 491,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish