Биология кафедраси тўйчиева Зиёда Абдихолиқ қизи


Узум ўргимчаги (Mastophora gastneacanthoides)



Download 491,5 Kb.
bet21/46
Sana22.04.2022
Hajmi491,5 Kb.
#572998
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46
Bog'liq
Республика

Узум ўргимчаги (Mastophora gastneacanthoides). Ўртача катталикдаги ўргимчак бўлиб, узунлиги 6-8 мм лар бош кўкраги трапеция шаклида, усти бир оз кабарик, қорни юраксимон кўринишда бўлади. Устки томонидан қорнининг шакли ва кўриниши билан бир бош узумга ўхшайди. Юпқа, майда майин тук билан қопланган тирноқлари бўлиб, бу ўргимчак тури Жанубий Американинг Чили, Перу, Аргентина ва Бразилияда кўп тарқалган. Узум ўргимчаклари узумда тўрини ёйиб, ҳаёт кечиради. Кеч тушиши билан у ўз тўрида ҳаракатланади. Ўз тури ўртасига келиб тўхтаб, бўш оёқларининг биридан ингичка ёпишқоқ, ипини пастга туширади. Бу ип “bola” деб аталади: ҳашарот пайдо бўлгунча тинч туради.
Заҳарли аппарати бошқа ўргимчакларнинг заҳарли аппаратига ўхшаш. Узум ўргимчагининг заҳари яхшигина сезиларли гемотроп ва кучли некротик таъсирга эса. Ўргимчак чаққанда қаттиқ оғриқ сезилади, сўнгра эса кучли геморрагик шиш пайдо бўлади. Чақишнинг енгил шаклида заҳарланиш фақат махаллий интоксикация кўринишда бўлади ва одатда, чақилган жойда юза ва чуқур қаватларида некроз бўлиши билан тўгайди. Оғир ҳолларда яллиғланиш ва некрозга умумий интоксикация белгилари қўшилади. Чаққанда сўнг жароҳатнинг иккиламчи инфекцияси тушиши натижасидагина онда-сонда ўлим кузатилиши мумкин.
Жанубий рус тарантули (Lycosa singoriensis). Одам терисини тишлайдиган (тишлаб узиб оладиган) ўргимчаклар озчиликни ташкил қилади, уларнинг ичида заҳарлиси жанубий рус тарантули ҳисобланади. Анчагина катта бўлиб, узунлиги 35-40 ммга борадиган ола-була рангли ўргимчакдир.
Бу ўргимчак тирноқлари йирик, кучли бўлиб, қора қўнғир рангда кўндаланг сариқ ҳошияли бўлади. Кўзлари танасида уч қатор бўлиб жойлашган. Жанубий рус тарантули Европанинг Жанубий Шарқида ва Осиёнинг Жанубий Ғарбида кенг тарқалган. Ўргимчаклар асосан очиқ текис даштларда ҳаёт кечиришади. Кечгача инларида ётишиб, қуёш ботишига бир оз қолганда, ўлжа қидиришга қидиришга чиқишади. Жуда тез ҳаракатланишади. Турли бўғимоёқлилар дуч келиб қолгудек бўлса, тарантул уларга ташланиб, хелицера илмоқлари билан тишлайди. Улар якка ҳолда яшашади ва ов қилишади. Фақат урчиш пайти (копуляция даври) дагина эркаклари урғочлари билан учрашади. Урғочиси 400 тага яқин тухум қўйиб, тухумларини инларига қўйишади. Кузда қўйилган тухумлари майгача қишлайди. Баҳорда бу тухумлардан ёш ўргимчаклар чиқишади. Кейинчалик бу ўргимчаклар бир неча марта туллагандан сўнг вояга етади. Ўргимчаклар табиий холатда бир неча яшашади. Тарантулларнинг заҳарли аппарати безлар ва хелицерадан иборат. Хелицералар асосига заҳарли без йўллари очилади. Заҳар безлари доимо ишлаб туради, лекин заҳар секрецияси секинлашиши мумкин.
Одатда тарнтулнинг 1 мг заҳари ҳамма бўғимоёқлиларини, жумладан заҳарли қўнғизлар ва ўргимчакларни жуда тез ўлдиради. Тарантул ўз заҳаридан ҳалок бўлиши мумкин. Ҳайвонлар устида ўтказилган тажриба, тарантул заҳари гемотроп таъсирга эга эканлигини кўрсатади. Заҳар таркибидаги нейротоксин миқдори жуда оз бўлиб, тарантул заҳари умуртқасизлар: асосан бўғимоёқлилар учун хавфли бўлгани билан, йирик иссиққонли ҳайвонлар ва одам учун унчалик хавф туғдирмайди. Одатда заҳар буларга кучсиз таъсир кўрсатади. Камдан-кам ҳоллардагина заҳарланиш ўлим билан тугайди.

Download 491,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish