Биология кафедраси тўйчиева Зиёда Абдихолиқ қизи


Сцифоидлар ёки ҳақиқий медузалар



Download 491,5 Kb.
bet9/46
Sana22.04.2022
Hajmi491,5 Kb.
#572998
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46
Bog'liq
Республика

Сцифоидлар ёки ҳақиқий медузалар. Бу синф ҳийла йирик гидроидларнинг тузилишига қараганда мураккаб бўлган медузаларни ўз ичига олади. Буларнинг пайпаслагичлари терини унчалик таъсирлантирмайди, лекин шундай хиллари ҳам борки, улар инсон учун анча хафлидир. Бундай “хавфли”ларига кубомедузаларини мисол қилиш мумкин. Буларнинг танаси аубни эслатади. Кубнинг пастки учларидан 4 та ўсимта “кўллар” чиқади. Ҳар бир “кўл” пайпаслагичга айланиб кетувчи “бармоқлардан” иборат.
Денгиз қовоқ ариси (Chironex aleckeri) хавфли ҳисобланади. У Тинч ва Ҳинд океанининг тропик ҳавзаларида кенг тарқалган. Унинг заҳари кучли кардиотоксик хусусиятга эга. Заҳар таъсирида юрак мускуллари фалажлиги юзага келиб, 30 секунддан бир неча дақиқа орасида ўлим содир бўлади.
Циания медузаси (Cyanea) ҳам ўлжасини оғир аҳволга солиш қобилиятига эга. Медуза танаси қўнғироғининг диаметри 25 м, пайпаслагичи эса 30 м гача боради. Улар ер юзининг кутбларидан то торпик океангача бўлган ҳавзаларида учрайди.
Медуза Cyanea capillata (тукли циания) бошқа вакилларидан ўзининг гўё ойна пардаларига ўхшаган кенг оғиз ўсимталари борлиги билан фарқ қилади. Урғочиларининг оғиз ўсимталарида чўнтаклар бўлиб, бу жойда тухумлар ривожланади. Гастроваскуляр тизимининг радиал каналари оғиз ўсимталарига давом этиб тармоқланади. Танасининг ранги пушти, сиёҳ рангларда товланиб туради.
Аурелия медузаси (Aurelia aurita) (“қулоқли” медуза) ер шарининг иккала ярим шарларида барча тропик денгизларда учрайди. Кўпинча, Болтиқ, Оқ, Баренцев, Қора, Азов, Япон, Беринг денгизларида яшайди. Аурелиянинг яшил ёки қизғишроқ соябонининг диаметри 40 см гача боради, ўрта қисмида тақа шаклида жинсий безлари жойлашган. Соябоннинг куйи томонида 4 та узун эшак қулоқларини эслатадиган оғиз ўсимталари бор. Мана шу белгисига кўра қулоқли медуза деб ном олган. Танасининг умумий ранги пушти бўлиб, ичида қорамтир жинсий безлар-гонадалар кўриниб туради.
Илдизоғиз (корнерот) медузалар (Rhizostoma) илиқ сувларда яшайдилар. Rhizostoma pulmo уларнинг бир вакили бўлиб, у Қора ва Азов денгизларида яшайди. Яшил ёки гунафша рангли медузанинг соябони 60 см гача етади. Оғиз ўсимталарини учи худуди илдизларга ўхшаб тугайди, шу сабабдан “илдизоғиз” деб ном олган. Пайпаслагичлари йўқ. Фаол ҳаракатланиши ҳар томонлама бўлиб, ёнга ва юқорига ҳаракат йўналишларини ўзгартириши мумкин. Илдизоғизлилар билан мулоқатда бўлиш оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин.

Download 491,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish