Зоотоксинларни эксперименталь ўрганишнинг асосий методлари.
Зоотоксинларни эксперименталь ўрганишнинг асосан 2 та йўналиши мавжуд:
- зоотоксинларни кимёвий табиатини ўрганиш;
- зоотоксинларнинг токсик таъсири механизмларини аниқлаш.
“Токсин функцияси унинг структурасига боғлиқлиги” қонуниятидан келиб чиқиб зоотоксинларни ўрганишда асосий мезон бўлмоғи зарур. Зоотоксинлар кимёвий структурасини аниқлаш – табиий бирикмалар кимёсининг мураккаб вазифаларидан биридир.
Бугунги кунда зоотоксинлар кимёвий таркибини ўрганиш соҳасидаги ютуқларга эришишда мамлакатимизда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий-тадқиқот лабораторияларининг мавжудлигидир. Ўз Р ФА Биокимё ва биорганик кимё институти (Тошкент ш.) олимлари зоотоксинлар кимёсини ўрганишда жуда катта ишларни амалга оширишган.
Зоотоксинлар таъсирининг механизмларини тадқиқ қилишда токсикология, фармакология, физиология, биохимия ва бошқа фанларнинг классик методларидан фойдаланган ҳолда, токсинларни меқдорий таъсирини организмга бутунлай таъсири ёки алоҳида орган, органлар системасига таъсирини ўрганишдан иборат.
Зоотоксинларни муҳим характерли хусусиятларини уч гуруҳга ажратилади:
1. Токсикометрия. Зоотоксинларнинг энг муҳим характерли хусусияти бўлиб, уларнинг таъсирчанлик миқдори тушунилади. М. Маълум бир миқдордаги ёки дозадаги заҳар организмига ижобий таъсир қилса, шунга бироз кўпроқ миқдордагиси организм функцияларини бузилишига олиб келади ёки оширилган миқдори уни ўлимга олиб келади.
Заҳарлилик даражаси (токсичность) – Зоотоксинларнинг биологик фаоллигини натижаси бўлиб, миқдорий кўрсаткичлар билан ўлчанади.
Ҳозирги замон токсикологияси, фармакологиясида заҳарлилик даражасини миқдор ўлчами, ўртача ўлим дозаси (ДЛ50) яъни тажрибадаги ҳайвонларни 12-24 соат мобайнида юборилган маълум бир дозаси таъсирида организмнинг 50 % га физиологик функцияси бузилса ёки ўлим содир бўлса самарали доза саналади.
Заҳарни тўқималарга таъсир этиш даражасини аниқлашда ҳозирги кунда “сичқон дозаси” термини ишлатилади. Бу маълум миқдордаги заҳар ёки токсин модда дозаси 20 г оғирликдаги сичқонни 20 минутда ўлдирса – шу “сичқон дозаси” деб аталади. Заҳар экстрактининг активлик даражаси 1 мг маҳсулотда қанча “сичқон дозаси” миқдори борлиги билан ўлчанади. Масалан: Колифорния тритони тухумида “тарихотоксин” заҳрининг миқдори 3000 с.д./мг ни ташкил этади. Бу деган 1 мг тритон заҳри 20 г вазнли 3000 та сичқонни нобуд қилади.
Фармокинетика. Зоотоксинларни организмга сўрилиш тарқалиши, таъсирини ҳамда токсинларни организмдан чиқиб кетиш қонуниятларини ўрганади.
Do'stlaringiz bilan baham: |