Амалий протеомика. Битта организмдаги барча оқсил ва пептидларнинг ўзоро
таъсир механизмларини аниқлаш протеомиканинг асосий вазифаларидан бири
ҳисобланади. Бу каби амалий ишлардан ижобий натижаларни қўлга киритишдан
фармакология ва тиббиѐт ходимлари манфаатдордирлар. Чунки, инсондаги патологик
ҳолатларнинг юзага чиқиши организмдаги баъзи оқсиллар таркиби ўзгариши билан бирга
кечади. Шунинг учун протеомика сохасида қўлга киритилган ютуқлар янги дори
воситаларини ишлаб чиқиш ва кўп асрлар давомида давоси топилмай келаѐтган
касалликларни даволаш усулларини ишлаб чиқишда қўлланиб келинмоқда. Бугунги кунда
қўлланилаѐтган дори воситаларининг 95% оқсил моддаларига таъсир этади. Протеомика
тизимли ѐндашув орқали янги оқсилларни пайдо бўлишини идентификациялаш ва
зарурлик даражасини эффектив баҳолаш ва шунга боғлиқ равишда янги диагностик ва
терепевтик воситаларни ишлаб чиқиш тезлигини ошириши мумкин.
Протеомга боғлиқ бўлган изланишлар протеомика фанининг пайдо бўлишидан
олдин, ХХ асрда инсулиннинг қандли диабет касаллигини даволашдаги ўрни кашф
қилинган даврдаѐқ бошланган эди. Инсулин препаратларининг яратилиши эса миллионлаб
инсонларнинг хаѐтини сақлаб қолган.
Хозирги кунда протеомика геномика ва биоинформатика билан бирга янги дори
воситаларини ишлаб чиқишга эътибор қаратмоқда. Бунда оқсил моддалари молекуляр
нишон вазифасини бажаради. Дори воситаларининг таъсири учун янги нишонларни
топиш биоинформатика усуллари ѐрдамида хал этилади, бунда геном таҳлил объекти
бўлиб саналади.
Аммо, геном таҳлилидан кейин мазкур оқсил интенсив экспрессияланиши ва
ҳужайрада иш қобилиятини сақлаши хақида исботларга эга бўлиш керак. Бу масалани
протеомика хал этади. Шу тариқа дори воситаси учун молекуляр генетик нишон
аниқланади.
Протеомика ўзи мустақил равишда нишонларни излаш муаммосини хал қилиши
мумкин. Агар нормал ва потологик тўқиманинг протеом хариталарига эга бўлсак, улар
орасидаги фарққа асосланиб, у ѐки бу патологик холатни ривожланишида қайси оқсил
ахамиятга эга эканлиги ҳусусида тушунчага эга бўлиш ва улардан нишон сифатида
фойдаланиш ѐки бу билимларни диагностикада қўллаш мумкин бўлади. Келажакда оддий
қон анализи қаторига қоннинг протеом ҳариталарини тузиш ҳам қўшилиши мумкин.
Бунинг учун поликлиникаларда даволанувчилардан даврий равишда қон олиб туришга
ѐрдам берадиган махсус қурилмаларни қўллаш талаб этилади. Касаллик ҳолати юзага
келганида эса беморнинг протеоме ҳаритаси унинг соғлом вақтдаги протеом ҳаритаси
билан солиштириш керак бўлади ва қоннинг оқсил таркибида юзага келган ўзгаришлар ва
касаллик сабабини аниқлаш мумкин бўлади. Ўсма ва нормал ҳужайралар, маълум бир
факторлар (физик, кимѐвий) таъсиридан кейин ҳужайраларнинг ҳолатини батафсил
таққослаш, диагностика мақсадида биологиc суюқликлардан фойдаланиш –буларнинг
барчаси катта қизиқиш уйғотади ва тиббиѐт, ветеренария, фармакология, озиқ-овқат
саноати каби сохаларда янги истиқболларни очади. Бунинг учун улкан ва қизиқарли
ишларни амалга ошириш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: