«биоинформатикага муқаддима»


Инсондаги зардоб албуминининг фазовий (учламчи) структураси



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/39
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#277006
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   39
Bog'liq
Қўлланма

 
Инсондаги зардоб албуминининг фазовий (учламчи) структураси 
 
Аммо аминокислота кетма –кетлиги фазовий структура хақида маълумот бермайди. 
Термодинамика нуқтаи назаридан, чўзилган чизиқли структура мақсадга мувофиқ эмас ва 
улар ҳар бир кетма –кетлик учук специфик бўлган тарзда ўзига хос фазовий структурани 
ҳосил қилади, уни икки хил физик усул ѐрдамида аниқласа бўлади – ренгеноструктур 
тахлил ва ядро магнит резонанси усули (ЯМР-спекроскопия). Ренгеноструктур анализ 
усули ѐрдамида бир неча минг оқсилларнинг структураси аниқланган, жумладан зардоб 
албумини ҳам. Расмда учламчи структура келтирилган бўлиб, унда иккиламчи 
структурани намойиш этувчи спирал участкалар кўринади.
Демак, структуравий геномиканинг асосий вазифаси тирик организмлардаги барча 
оқсилларни ажратиш, тозалаш, структураларини таҳлил этишдан иборат бўлиб, бунда 
икки ўлчамли электрофорез, масс-спектрометрия ва биоинформатика усулларидан 
фойдаланилади.


Оқсиллар биоинформатикаси. Катта миқдордаги турли–туман оқсилларнинг 
мажуд бўлиши уларни ўзига тегишли барча маълумотлар билан бирга сақлаш имконини 
берувчи маълумотлар базасини яралишига туртки бўлди. Интернет сайти орқали кўплаб 
умумий ва махсус маълумотлар базаларини топса бўлади. Умумий маълумот базаларида 
маълум бўлган барча оқсилларга доир маълумотлар сақланиб,уни бутун тирикликнинг 
глобал протеоми деб атаса ҳам бўлади. Бу каби маълумотлар базасига SwissProt-TrЕМBL 
(швейцария –германия)ни мисол қилиб келтириш мумкин, унда аналитик усуллар 
ѐрдамида анниқланган 200 000дан ортиқ ва яна 2 млн.га яқин нуклеин кислоталар 
трансляцияси ѐрдамида аниқланган оқсил кетма –кетликлари тўғрисида маълумотлар 
сақланади.
Глобал протеомда жойлашган молекулаларнинг асосий қисмини функционал 
фаолликнинг специфик спекторига эга бўлган, ўртача 50 та аминокислоталардан ташкил 
топган, у қадар йирик бўлмаган ҳаракатчан оқсиллар ташкил этади. Улар олигопептидлар 
ѐки шунчаки пептидлар деб номланади. Глобал пептидомлар учун EROP (Endogenous 
Regulatory Oligo Peptides (эндоген бошқарилувчи олигопептидлар) деб номланувчи маҳсус 
маълумотлар банки тузилган. Бугунги кунда ҳайвонот олами вакилларидан ажратиб 
олинган 6000 дан ортиқ олигопептидларнинг тахлили амалга оширилган. Нерв тизими 
бошқарилувида иштирок этувчи молекулалар нейропептидлар деб аталади. Организмда 
жадал амалга ошувчи жараѐнлар нерв тизими орқали амалга оширилади, шунинг учун ҳам 
пептид бошқарувчилар мобил ва шунга боғлиқ равишда кичик ўлчамли бўлиши керак. 
Бундай оқсиллар кўп миқдорда ва турли туман бўлишига қарамай улар учун алоҳида 
систематика тузилмаган. 
Шу тариқа мазкур холатда механизмларни тушуниш учун оқсилларнинг физик-
кимѐвий ва биологик хоссалари ҳақида ахборотларни жамлаш, бу маълумотларни тахлил 
этиш, каталоглаштириш ҳамда информацион база, хисоблаш воситаларини тайѐрлаш 
биоинформатиканинг вазифаси хисобланади. 

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish