AnoBase-маълумотлар базаси
Anopheles gamibiaeга доир геном ва биологик
ахборотларни сақлайди. Бу маълумотлар базасида ҳам генетиc ҳарита, бирламчи кетма –
кетликлар, ген кўрсаткичи кабиларга йўналтиргичлар жойлашган.
Ўсимлик геномига бағишланган маълумот базалари билан ҳам танишиб чиқайлик.
Arabidopsis thaliana крестгулдошлар оиласига кирувчи бу ўсимлик ҳеч қандай қишлоқ
ҳўжалик ахамиятига эга эмас. Лекин ўсимлик организмлари
ривожланишининг генетик
механизмлари ва тўқима ва органларнинг бажарадиган вазифаси, айниқса гуллаш
тоғрисидаги дастлабки тасаввурлар айнан шу осимлик ѐрдамида пайдо бўлган.
Ушбу ўсимлик геномининг секвенирланиши 2000 йилда
Arabidopsis thaliana
геномининг секвенирланиши ва аннотацияси бўйича халқаро лойиха
- Arabidopsis Genome
Initiative қошида амалга оширилган. Маълумотлар базаси ѐки ТАIR (Тhe Arabidopsis
Information Resource) ген йўналтиргичи ѐрдамида ушбу ўсимлик ҳақида тўлиқ маълумотга
эга бўлиш мумкин бўлади.
Қишлоқ ҳўжалиги ахамиятига эга бўлган кўплаб ўсимлик организмлари йирик
агротехник фирмаларнинг куч ва воситалари ѐрдамида геном кетма –кетлиги таҳлилига
жалб этилмоқда. Бу каби ўсимликлар қаторига гуруч –
Оryza sativa, беда –
Medicago
truncatula, буғдой –
Triticum aestivum, арпа –
Hordeum vulgare, соя –
Glysine max,
маккажоҳори-
Zea maysларни киритиш мумкин.
Эътиборимизни хордали яъни умуртқали ҳайвонлар геномига бағишланган ахборот
ресурсларига қаратайлик. Дастлаб содда тузилган хордали ҳайвонлар геном кетма –
кетлиги таҳлил этила бошлаган. Масалан,
Siona intestinalis асцидияси ва игнатанали
денгиз типратикани каби организмлар генетик тадқиқотларда кенг қўлланиб келинади.
Содда тузилган умуртқали организмлар орасида аквариум балиғи –
Danio rerioнинг
геноми таҳлил этилган. Таҳлил натижалари ва геннинг вазифалари тўғрисидаги маълумот
эса ZFIN (Тhe Zebrafish Information network) маълумотлар базасида жамланган.
Енди юксак тузилган организмлардан сут эмизувчилар синфига кирувчи уй сичқони
–
Mus Musculus геном ресурслари билан танишиб чиқайлик. Уй сичқонининг геном
таҳлилини қоралама вариант 2002 йилда тайѐр бўлган эди.
Бу организм кўп вақтдан бери молекуляр ва умумий генетика, тиббиѐт генетикаси ва
айниқса инсон билан боғлиқ бўлган ходисаларни тадқиқ этишда модел организм сифатида
қўлланиб келади. Бундан ташқари сичқон озиқ –овқат, парфюмерия, фармакологик
воситаларини синаб кўричда ҳам стандарт объект саналади.
Уй сичқонининг генетика, геномика ва биологияси ҳақида ахборотга Mouse Genome
Informatics (МGI) орқали эга бўлиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: