«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
76
мамлакатлар қаторидан ўрин олди. 2016 йил дунё соячилигида Бразилия
биринчи марта АҚШни қувиб ўтди ва 2017 йил бу давлат 106,9 млн. тона соя
етиштиради, кейинги ўттиз йилда соячиликни ривожлантирди ва 33,3 миллон
гектар майдонга соя ўсимлиги экилмоқда, ўртача дон ҳосилдорлиги 31, 4
центнер [1].
Соя ўсимлигининг аҳамияти.
Соя дони ўз таркибида 50% гача оқсил ва
28 % гача мой сақлагани учун ўта қимматбаҳо ўсимликлар гуруҳига киради.
Соя донидан бугунги кунда халқ хўжалиги учун зарур бўлган 400 дан ортиқ
турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқилади. Соя дони озиқ-овқат саноатининг
турли соҳаларида ишлатиладиган экологик тоза сифатли хом-ашёдир. Ҳозирги
кунда инсонлар истеъмол қиладиган ва ўз таркибида зарарли моддалар
сақламайдиган ўсимлик мойининг 35 % соя донидан олинади [ 3].
Экин майдони жиҳатидан дунё деҳқончилигида буғдой, шоли ва
маккажўхоридан кейинги 4-нчи ўринни эгаллайди. Ишлаб чиқарилган ялпи дон
ҳосили 220,64 млн. тоннага етди.
Бразилия, Ақш ва Аргентина мамлакатлари
соя донини экспорт қилишда етакчи бўлса,
асосий сотиб олувчи давлатлар
бизнинг ён қўшниларимиз Хитой, Корея ва бошқа Осиё мамлакатларидир.
Республикада
экиладиган
соя
навлари.
Соя
навлари
республикамизнинг барча вилоятларида асосий ва такрорий экишга мослашган
ва етиштириш агротехникаси ишлаб чиқилган. Соя-бир йиллик ўсимлик бўлиб
бўйининг баландлиги 40-200см.гача бўлиб, вегетация даври 70-140 кунни
ташкил қилади. Биологиясига кўра баҳорги ва ёзги экин, навларига қараб 1800-
2600
0
С эффектив ҳарорат талаб қилади. Уруғларининг униб чиқиши учун
минимал ҳарорат 8-10
0
С, оптимал ҳарорат 14-15
0
С зарур. Ўзбекистон
шароитида маккажўхори билан бир вақтда экилиши яхши натижа беради.
Лалми майдонларда ҳосил бермайди, фақат суғориладиган шароитда
ўстирилади. Ҳосилдорлиги навларига ва экиш муддатига қараб ўзгаради.
Эртапишар навлари 15-17ц/га, ўртапишар навлари 28-32ц/га, кечпишар навлари
35-38 ц/га ҳосил беради. Ўртача шўрланган майдонларда ҳам яхши ўсиб хосил
беради. Шунинг учун Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Бухора,
Қашқадарё ва бошқа вилоятларда экиш яхши самара беради [5].
Республикада соячилик борасида бир қатор тажрибалар тўпланган,
етиштириш агротехникаси борасида қатор илмий ишлар диссертациялар ҳимоя
қилинди, аммо бу ўсимликнинг бтиологик хусусиятлари ҳақида қилинаётган
илмий изланишлар бугунги кун талабига жавоб бермайди. Биз ўз
изланишларимизда соянинг икки навининг биринчи чин баргларининг ўсимлик
ўсиш ва ривожланиш жараёнида аҳмиятини ўрганишни мақсад қилиб қилиб
қўйдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |