Ўтлоқи-воҳа тупроқларда:
-
Шимолий-шарқий регион – 0,110-0,330% оралиғида, шундан хлор иони
миқдори 0,007-0,024% ташкил этади. Шўрланиш химизми – асосан сульфатли,
баъзан хлорид-сульфатли. рН – 7,05-7,79;
-
Марказий регион (Мирзачўл воҳаси - Жиззах вилояти)да – 0,120-
0,375% ва 0,007-0,017%. Шўрланиш химизми – асосан сульфатли, баъзан
хлорид-сульфатли. рН – 7,18-7,57;
-
Марказий регион (Мирзачўл воҳаси – Сирдарё вилояти)да – 0,445-
1,390% ва 0,007-0,151%. Шўрланиш химизми – сульфатли ва хлорид-
сульфатли. Ўртача, кучли, баъзан кучсиз, шўрланган. рН – 7,10-7,82;
-
Марказий регион (Зарафшон воҳаси)да – 0,110-0,205% ва 0,007-0,028%.
Шўрланиш химизми – хлорид-сульфатли. Асосан кучсиз шўрланган. рН – 7,23-
7,68;
-
Жанубий регионда – 0,290-0,455% ва 0,010-0,031%. Шўрланиш
химизми – сульфатли. Асосан кучсиз шўрланган. рН – 7,21-7,65 га тенг.
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
318
Юқоридагилардан шуни айтиш лозимки, шўрланиш химизмига кўра,
Марказий регион (Зарафшон воҳаси) барча тупроқ типларида хлорид-
сульфатли тип устунлик қилади. Ва аксинча, жанубий регион барча тупроқ
типларифақат сульфатли типдан иборат эканлиги билан регионал жиҳатдан
фарқ қилади. Мазкур ҳар иккала регион ўтлоқи-воҳа тупроқларида кучсиз
шўрланиш жараёни фаол давом этаётганлиги яққол кузатиш мумкин. Бу эса
характерли хусусият эканлигидан далолат беради.
Сувда осон эрийдиган тузларнинг энг максимал кўрсаткичлари ўртача
арифметик амплитудаси Тошкентда – 0,240-0,330%, Жиззахда – 0,195-0,375%,
Самарқандда – 0,180-0,390%, Сурхондарёда – 0,355-0,455% ва Сирдарёда –
0,360-1,540% оралиғида тебраниб туради.
Ўрганилган барча тупроқ типларида сувда осон эрувчи тузларнинг деярли
бир хил нисбатларда тупроқ профилида тарқалиши, яъни турғун
аккумуляцияланиш жараёни вужудга келганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатни
биринчидан, у ёки бу даражадаги минераллашган суғориш сувларига боғлиқ
деб изоҳлаш мумкин, иккинчидан, кучсиз, шунингдек Мирзачўл воҳаси
(Сирдарё вилояти)даги ўртача ва кучли шўрланиш даражасини намоён этган
сувда осон эрувчи тузларнинг бирмунча юқори кўрсаткичлари ер ости сизот
сувлари сатҳи яқин жойлашган ўтлоқи-воҳа ва бўз-ўтлоқи-воҳа тупроқларининг
она жинсидан мерос бўлиб ўтганлиги билан изоҳланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб умумий тавсифлайдиган бўлсак, бўз-воҳа,
оч тусли бўз, бўз-ўтлоқи-воҳа ва ўтлоқи-воҳа тупроқлардаги қуруқ қолдиқ
миқдорининг энг минимал кўрсаткичлари регионлар бўйича қиёсий
солиштирилганда, шимолий-шарқий регионда – 0,100-0,110%, марказий
регионда – 0,100-0,150% (Сирдарё вилояти ўтлоқи-воҳа тупроқлари 0,445%,
бундан мустасно) оралиғида кузатилади, жанубий регионда эса 2 баробар кўп
миқдорда (0,230-0,290%) эканлиги билан ажралиб туради. Мазкур ҳолатни
биринчидан, йиллар давомида муттасил тупроқ грунтларда сувда эрийдиган
тузларнинг асрлар мобайнидаги динамик ҳаракати сабаб бўлган, иккинчидан,
мазкур регионда ҳаво ва тупроқ ҳароратининг таъсири (бошқа регионларга
нисбатан бирмунча юқорилиги) туфайли турғун аккумуляцияланиш жараёни
фаоллиги билан боғлиқ деб изоҳлаш мумкин.
Кўп сонли статистик таҳлилий маълумотлар шуни кўрсатадики, бугунги
кунда шимолий-шарқий ва марказий регионлар тупроқларидагихлор-иони
миқдорининг энг минимал кўрсаткичлари “критик чегараси” 0,007% ни,
жанубий регионда эса 0,010% ни ташкил этиб, маълум бир қонуниятга
бўйсуниши аниқланди. Энг максимал кўрсаткичлари “критик чегараси”га кўра,
барча регионлар бўйича қуйидаги “кетма-кетлик занжири”га бўйсуниши,
Do'stlaringiz bilan baham: |