«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
259
ўтказмоқда. Ушбу тупроқлар шаклланган ҳудудлардаги янги босқичда
ривожланаётган тупроқларни морфогенетик белгилари ўрганилганда, тупроқ
профилида аввалги гидромофизм белгиларини сақланиб қолганлиги яъни, занг
доғлари, кўкимтир ботқоқланиш белгилари, ил заррачаларини тупроқни қуйи
қисмларига ювилиб тушганлиги, гипс ва карбонатларни ювилганлиги каби
кўплаб белгилари аниқланди. Ҳудуд суғориладиган тупроқларида саҳроланиш,
деградация жараёнларини бошланганлиги натижасида, кўплаб тупроқ
гуруҳларида ҳам тупроқлар пайдо бўлиш жараёни ўзгарган. Масалан, авваллари
кенг тарқалган ботқоқ-ўтлоқи, ил-ботқоқи, торфли-ботқоқи, қолдиқ-тўқай ва
бошқа тупроқ гуруҳлари ҳозирда, автоморф, ярим автоморф тупроқ
ривожланиш жараёнларини бошдан кечирмоқда.
Оролбўйи ҳудудлари суғориладиган тупроқлари (Чимбой туманининг
шимолий, Қораўзак туманининг шимолий-ғарбий, Мўйноқ туманининг
Оролбўйи қисмлари)да тупроқларни шаклланиши жараёни, ҳозирги даврда
келтирилган (атмосфера чанглари ёрдамида) тузларни, қум заррачаларини
қўшилиши ҳисобига, ушбу тупроқларда шўрланишларни ортиб бориши,
механик таркибига қум зарраларини аралашиши ҳисобига тупроқда енгил
қумоқлар миқдорини ортиб бориш жараёнлари аниқланди. Бу эса ҳудуд
суғориладиган тупроқлари пайдо бўлиши ва шаклланиши жараёнларига ўз
таъсирини кўрсатмоқда. Масалан, Мўйноқ туманидаги “Қозоқдарё” ва Чимбой
туманидаги “Бўзатов” массивлари суғориладиган ер майдонларида суғориш
сувларини етишмаслиги натижасида, ер майдонларида суғориш ва ишлов
бериш ишлари ўтказилмаганлиги оқибатида аввал суғориладиган ерлар ҳозирда
ташландиқ, шўр босган баъзан шўрҳок тупроқли ерларга айланганлиги
кузатилди.
Қуйи Амударё зонасида саҳролари асосан қумли жинслардан тузилган,
пастқам кенг чўкмаларда тақир, тақирли, сур-қўнғир, қумли саҳро тупроқлари
учрайди. Саҳро зоналарида қумларни шаклланиши шамоллар ёрдамида, ер
юзасидаги жинслардаги кимёвий элементларни доимий емирилиши ҳисобига
амалга ошади. Қумлар келиб чиқиш генезисига кўра:
тоғ жинсларини емирилиши натижасида вужудга келган қумлар;
аллювиал текисликлардаги келтирилмаларни емилишидан вужудга
келган қумларга бўлинади.
Ҳозирги даврда Орол денгизини қуриган тубида ўрнашган аллювиал,
денгиз ва кўл-денгиз ётқизиқларини шамол ёрдамида емирилиши ҳамда учириб
ётқизилиши ҳисобига, денгиз туби жинсларидан қум заррачаларини ажралиши,
уларни келтирилиб ётқизилиш жараёнлари давом этаётганлигини кузатилади.
Бу эса ўз навбатида қуриган денгиз тубида ҳозирча кичик-кичик қум уюмлари,
Do'stlaringiz bilan baham: |