Фойдаланган адабиётлар
1.
Шавкат Мирзиёев “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари.” 1-жилд. –
Тошкент. “Ёшлар нашриёт уйи” . 2019.157б.
2.
Р.А.Хайитов, Р.И.Зупаров, В.Е.Раджабова, З.З. Шукуров “Дон ва дон
маҳсулотларининг сифатини баҳолаш ҳамда назорат қилиш” :Ўқув
қўлланма.-Ташкент-2000 й.
3.
Саттаров.К.К.,
Тухтамишева.Г.Қ.,
Ўктамов.Ш.Б.
Исследование
технологически значимых показателей зерна выращиваемых в Узбекистане.
Компазицион
материаллар
илмий-техникавий
ва
амалий
журнал.
Тошкент.2018.№1. 30.б.
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
408
IN VITRO
ШАРОИТИДА ЎСТИРИЛГАН АНОР КЎЧАТЛАРИНИ
ТУПРОҚҚА КЎЧИРИБ ЎТКАЗИШДА ФОТОСИНТЕТИК
ПИГМЕНТЛАР МИҚДОРИНИНГ ЎЗГАРИШ ДИНАМИКАСИ
Эргашева Ф., Набиева Ш., Орипова М., Қўшиев Ҳ.Ҳ.
Гулистон давлат университети, Экспериментал биология лабораторияси
Фотосинтез ўсимлик организмидаги муҳим физиологик - биокимёвий
жараёнлардан бири ҳисобланади. Тажрибаларимизда
in vitro
шароитида
кўпайтирилган айрим маҳаллий анор (
Punica granatum
L.) навлари («Қора
қайим», «Қизил анор», «Оқ дона/туятиш», «Аччиқ дона») баргларида
хлорофилл (
a, б
), β-каротиноидлар концентрациясининг ўзгариш динамикасини
ўрганиш амалга оширилди. Ўсимликнинг стресс-омил таъсири шароитида
ҳолатини баҳолашда фотосинтетик пигментларнинг сифат ва миқдорий
ўзгариш динамикаси сезгир индикаторлардан бири ҳисобланади.
In vitro
шароитида танлаб олинган анор навларини ўстириш ва
кўпайтиришда ўсимлик баргларида устицалар стресс-фитогормон ҳисобланган
абсцис кислота (АБК) орқали регуляция қилиниб, АБК биосинтези
механизмларидан бири баргларда каротиноидлар парчаланиши биокимёвий
реакциялар каскади билан боғлиқ ҳисобланади.
АБК таъсирида баргларда транспирация интенсивлиги сусаяди, индолил
сирка кислота фаоллиги пасайиши ҳисобига фотосинтетик пигментларнинг
(хлорофилл
а
ва
б
) парчалиниш реакциялари фаоллашиши кузатилади.
Тажрибаларда
in vitro
шароитида кўпайтирилган анор ниҳолларини табиий
тупроққа кўчириб ўтказилгандан кейин дастлабки 1-5 суткаларда транспирация
интенсивлиги нисбатан юқори қийматга эга бўлиши аниқланди.
Барг таркибида намлик миқдори дастлабки 1-10 сутка давомида 75,4%
дан 14,6% гача камайиши қайд қилинди. Бу ҳолат
in vitro
шароитида
ўстирилган ўсимлик барглари ҳужайраларининг структура ва функционал
фаоллиги тўлиқ шаклланмаганлиги билан изоҳлаш мумкин. Табиий тупроқ
шароитига экилгандан 30 суткадан кейин анор ниҳоллари баргларида намлик
миқдорининг 60 сутка давомида ўзгариш динамикаси 83,4% дан 72,5% гача
камайиши аниқланди. Бу ҳолат адаптация даврида ўсимлик баргларида
транспирация тизимининг меъёрий ҳолатга келиши билан изоҳланади.
Каротиноидлар ўсимликнинг фотосинтетик аппарати структура ва
функциясида муҳим таркибий компонентлардан бири ҳисобланиб, протекцион,
регулятор сифатида функция бажариши қайд қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |