ТУПРОҚ МИКРОБИОЦЕНОЗИНИНГ ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ
САҚЛАШДАГИ РОЛИ
Сатторов А.С.- б.ф.н., Чоршанбиева Ш., Шомуродова Н талабалар. Термиз
давлат университети
Сурхондарё вилоятининг умумий майдони 20.1 км
2
, яъни 2 млн 10 минг
гектарни ташкил этади. Сурхон-Шеробод воҳаси Ўзбекистон Республикаси
жанубида жойлашиб, Тожикистон Республикаси чегараларига тақалиб боради.
Шундан қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган тоғ олди яйлов (адир) зона 680
минг га (34%), тоғ-яйлов зонаси 103 минг га (5%), баланд тоғ зонаси 114 минг
га (7%), ҳайдалган ерлар 282 минг га (14%), яйлов ва пичанзорлар биргаликда 1
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
292
млн. 83 минг гектар майдонни эгаллаб, вилоят умумий ер майдонининг 54.4%
ини ташкил этади. [1]
Сурхондарё тупроқлари зоналлик қонуниятларига биноан тоғ-олди, чўл-
дашт субтропиклар зонасига мансуб тупроқлардир.
Тупроқ таркибига кўра - қаттиқ, суюқ, газсимон моддалардан ва
микроорганизмлардан таркиб топган бўлиб, улар минерал, органик, органик-
минерал моддалардан иборатдир. Тупроқ ҳосил бўлиш жараёни тоғ жинсларига
тирик организмлар ўрнаша бошлаши ва органик моддалар тўпланиши содир
бўлишидан бошланади. Дастлаб бактериялар, сув ўтлари, лишайниклар ва
мохлар ўрнашиб уларнинг яшаши учун қулай шароит пайдо бўла бошлайди.
Табиатда содир бўладиган бир қатор муҳим воқеалар - биогеоценоз,
тупроқдагиорганик моддаларни минераллаштириш, уларни ҳаётий зарур
биологик (модда алмашинуви) жараёнларда иштирокини белгилаш,
микробиоценози билан белгиланади. Тупроқ микрофлорасини аниқлашда,
уларнинг таркиби ва ўзига хослигини белгилашда, антропоген таъсирлар
шароитида ўзгариши ва бошқа бир қатор шароитларда микробнинг тузилиши
ва фаоллиги асосий белгиловчи омил бўлиб хизмат қилади.
Биз ўзимизнинг таҳлилий ишларимизни олиб бориш давомида
микроорганизмларнинг сони ва таркиби микроскоп остида таҳлил қилинганда
уларнинг доимий эмаслиги, ўзгариб туриши кузатилди.[2]
Илмий адабиётларда таъкидланишича, тупроқ микробиоценози ва унинг
таркиби хилма-хилдир. Е.Н.Мишустин уларни аутохтон, аллохтон, гетерохтон,
олиготроф, автотроф гуруҳларга бўлиб ўрганишни тавсия қилади. Бу борада
Д.Н.Никитин, Д.Г.Звягинцев, Т.В.Тарвис, В.В.Докучаев, В.И.Вернадский,
П.Герасимов, Ўзбекистонда тупроқ микрофлораси организмлари ва улардан
биопрепаратлар тайёрлашда И.Джуманиязов, Қ.Давранов каби бир қатор
олимларнинг хизмати катта бўлган.[3]
Охирги йилларда илмий адабиётларда тупроқдаги микроб биомассаси
ҳақида кўпроқ фикрлар ёритилмоқда. Дастлаб микроб массасининг кўп ёки кам
бўлиши тупроқнинг хусусиятига, ўсимлик билан муносабатига кўра,ҳатто
айрим олинган бир тур ўсимликнинг кўп ёки кам экилишига боғлиқ бўлиши
ҳам мумкин деган фикрлар пайдо бўлди. Айниқса тупроқда азот ўзлаштирувчи
микроорганизмларнинг таркиби, уларнинг энергетик ресурслари, физиологик
фаоллиги, микроб биомассасининг миқдори, минерализация жараёни
,буларнинг барчаси тупроқ унумдорлигини белгилаб беришда асосий омил
эканлиги аниқланди.
Микробиоценози ўзини-ўзи бошқарувчи биологик тизимдир. Бу
тизимнинг фаоллиги ҳар хил гуруҳга мансуб микроорганизмларни
Do'stlaringiz bilan baham: |