«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
181
Узоқ йиллик изланишлар натижасида Tribulus terrestris L. нинг инсон
организмига фойдали миқдори аниқланди. Унга кўра кунлик овқатимиз
таркибида Трибулус террестрис миқдори 1500 мг дан ошмаслиги, ёки соғлом
эркак кунлик рационида унинг миқдори 750 мг дан кўп бўлмаслиги лозим.
Тестостерон гармонига таъсир этувчи ҳар қандай препаратларни суйи истеъмол
қилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Тестостеронли бустерларни узоқ
муддат қабул қилиш организмни тестостерон гармонини мустақил ишлаб
чиқишини пасайишига олиб келади [5,6,7,9]. Аниқроғи бу препаратни қабул
қилиш тўхтатилганидан сўнг организмда етарли даражадажинсий гармонлар
ишлаб чиқарилмайди ва бу ўз навбатида мускул вазнини сезиларли пасайиши,
депрессия ва бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин [8,10].
Ер бағирлаган темиртикан
-
Tribulus terrestris L
.-бу ўсимлик, жуфт
барглилар ёки туятовондошлар (Zigophyllaceae) -оиласига мансуб.
Географик тарқалиши.
Ўрта Осиё жумхуриятлари, собиқ СССР Европа
қисмининг жануби, Украина, Молдавия, Қирим, Кавказ, Олтой ва Шарқий
сибрдаги чўлларда, текисликлар ва тоғ этакларида, йўл ёқаларида, сойларда,
дарё бўйларида, Экинзорларда ўсади. Украина, Молдавия, Қирим, Кавказ ва
Ўрта Осиёда маданий холда экинга айлантирилган. ҳамма ерда кенг
тарқалгандир. Ёмон бегона ўтлардан ҳисобланади. Ўзбекистонда далаларда,
йўл ёқаларида, ариқ бўйларида, сой қияларида, экинзорларда бегона ўт
сифатида усади. Республикамизнинг хамма худудларида кенг тарқалган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳозир 5000 га яқин ёввойи ўсимлик
турлари мавжуд. Айни пайтда табиатда рўй бераётган динамик жараёнлар,
экосистемаларда содир бўлаётган трансформацион жараёнлар флора таркибини
турли табиий-географик худудлар ва хатто маъмурий районлар бўйича доимо
ўрганиб бориш зарурлагини асосламоқда. Ана шундай худудлар қаторига
Сирдарё вилоятини ҳам киритиш мумкин. Бу табиий-географик худуднинг
катта қисми турли мақсадлар учун ўзлаштирилганлигига қарамай табиий флора
сақланган майдонларга эга. Антропоген омиллар таъсирининг кун сайин ортиб
бориши флора таркибида катта ўзгаришларни келтириб чиқармоқда. Бундан
ташқари бизни атрофимизни ўраб турган муҳитда ўсаётган ўсимлик турларини
билиш, айрим биоэкологик хусусиятларидан хабардор бўлиш ва бу борадаги
билимларимизни кенг оммага етказиш олдимизда бажарилиши лозим бўлган
вазифалардан бири хисобланади. Биологик хилма-хиллик тирик модданинг
мураккаблиги, ўз функцияларини ўзи созлаш қобилияти ва улардан ҳар
томонлама фойдаланиш имкониятини акс эттирувчи биологик объектларнинг
фарқланадиган турлари ёки ходисалари сони, хамда уларнинг фазо ва вақтнинг
қайд этилган оралиғида учрашининг такрорийлиги бўлиб, антропоген омиллар
Do'stlaringiz bilan baham: |