Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
180
усулида қайта ишлашни самарали ташкил этишни таъминлаш, соҳанинг
тадбиркорлик субъектлари учун жозибадорлигини ошириш, шунингдек, юқори
қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш
ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар маҳкамаси қарори қабул
қилинди
.
Ушбу қарорни амалга ошириш бир қанча муаммоларни келтириб
чиқаради ва ушбу муаммоларни ҳал этишда мамлакатимиз ҳудудида тарқалган
доривор ўсимликларни ҳар тамонлама ўрганиш талаб этилади. Бу эса
мавзунинг долзарблигидан далолат беради. Ушбу муаммоларни ҳал этиш
мақсадида биз Темиртикан Tribulus terrestris L. Ўсимлигидан олинган
препаратлар ошқозон-ичак, буйрак касалликларида, бепуштликни даволашда
кенг қўлланилади. Шу нуқтаи назардан унинг биологияси ва дориворлик
хусусиятлари ва ўсимликни қурғоқчил шароитида ўсиш динамикаси ўрганилди.
Tribulus terrestris L. республикамизнинг барча маъмурий ҳудудларида
тарқалган рудирал ўсимлик ҳисобланади. У айниқса, автомобил йўллари, темир
йўллар ёқаларида, йўлаклар бўйида, пахта, бўғдой экинлари орасида, боғларда
тарқалган. Ўсимлик ўта пайҳонланган яйловларда ҳам кенг тарқалган. Бир сўз
билан айтганда у ўсимликлар қопламига антропоген босим ортган ҳар қандай
ҳудудда учрайди. Айрим жойларда у чўлланишни акс эттирувчи индикатор
ўсимлик сифатида намоѐн бўлади. Яйловлардан сурункали фойдаланиш
натижасида (яйловлардан фойдаланиш тизими бузилганда) у пайҳонланган
ўтлоқларда кўпаяди. Яъни бу ўсимлик пайҳонланиш жараѐнида бошқа ўсимлик
турларидан бўшаб қолган пайкалларни тез эгаллайди. Бундай ўсимлик
турларини фанда эксплерентлар дейилади. Эксплерент турлар бошқа
ўсимликлар билан ҳудудни эгаллаш, ҳукумронлик (доминантлик) қилишда
бардошсиз ўсимликлардир. Улар ўз популяциясини селлар натижасида очилиб
қолган ерларни тез эгаллаш, ѐки кучли антропоген, техногел омиллар
натижасида бошқа ўсимликлардан бўшаб қолган ерларда тез кўпайиш ҳисобига
сақлаб туради. Трибулус террестристури шунинг учун Ўзбекистон ўсимликлар
қопламида алоҳида ассоциациялар ҳосил қилмайди, лекин кўплаб ўсимликлар
жамоаси таркибида иштирокчи тур сифатида учрайди. У, айниқса, аҳоли
пунктлари флораси таркибида (урбанофлора) рудирал ўсимлик сифатида кўп
учрайди.
Tribulus terrestris L. яйловнинг сифатини пасайтирувчи ўсимликлар
қаторига киради. Меваси пишиб етилган пайтда у чорва моллари учун хавфли
саналади. Бу ўсимлик ем-хашаклик нуқтаи-назардан катта аҳамиятга эга
бўлмасада, озуқа етишмаган пайтларда от, туя, қўй ва эчкилар уни истеъмол
қилади. Пишиб етилган меваси ўткир тиканлар билан қопланган мазкур
ўсимлик чорва моллари оғиз бўшлиқларини шикаслантиради [1,2,3,4].
Do'stlaringiz bilan baham: |