Binolarni muhandislik loyhalash 1 Binolarni suvoq bilan Ta’mirlash tarmoqlari va jihozlari



Download 1,27 Mb.
bet1/6
Sana21.04.2023
Hajmi1,27 Mb.
#930889
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
javoblar muhandislik


Binolarni muhandislik loyhalash
1 Binolarni suvoq bilan Ta’mirlash tarmoqlari va jihozlari
Совуқ сувни тарқатувчи тармоқлар – бино ва иншоотларда жойлашган ҳамма сув тарқатувчи қурилмаларга сувни етказиб бериш учун (транспортировка қилиш учун) хизмат қилади.
Сувни таркатувчи тармоқлар сув бериш даражасига караб қуйидаги турларга булинади:
а) Боши берк (тупиковой) совуқ сув тармоғи – тармоққа сувни узатишда маълум бир узилишларга рухсат берилганда ва тармоқни бир қисмини ажратиб таъмирлаш керак бўлганда ишлатилади:
б) Айланма совуқ сув тармоғи – ёнғинга қарши сув тармоғи мавжуд бўлганда ва истеъмолчиларни узлуксиз сув билан таъминлаш учун ишлатилади.
в) Умумлашган (комбинированные) совуқ сув тармоғи – бу тизим а ва б тизимлари қушилган холат бўлиб, ёнғинга қарши сув тармоғи ва 12 тадан кўп ёнғин жумраклари бор биноларда қўлланилади.




1-расм. Тармоқланган сув таъминоти тармоғи схемаси.
.Ички сув таъминоти тизимида ишлатиладиган қувурлар, сув тарқатиш арматуралари ва жиҳозлари.
Қувурлар. Бино ва иншоотларда ички совуқ сув тармоғини ўтказиш учун асосан пўлат, чўян ва пластмасса қувурлари ишлатилади.
Қувурларни танлаш жараёнида қуйидаги уларнинг хусусиятига аҳамият бериш керак: кераклик миқдордаги сувни ўтказиш, сув сифатига таъсир этмаслик, кўп йиллар хизмат қилиши, монтаж қилиш, кам оғирлик ва қийматга эга бўлиши, монтаж қилиш енгиллиги, коррозияга чидамлилиги.
Пўлат қувурлар – газ-сув утказувчи ичи рухланган (оцинкованный) ва рухланмаган (неоцинкованный) қора давлат стандарти (ДАСТ 10707 - 80) металлдан ясалган бўлиб, унинг шартли диаметри 10 – 150 мм; узунлиги 2 – 12 м., 1 – 2,5 МПа (10 – 25 кг/см) босимга чидай оладиган кўрсатгичларда тайёрланади.
Пўлат қувурларни улаш учун пўлат ёки чугундан тайёрланган давлат стандарти (ДАСТ 8943 – 75) улаш қисмлари яъни фланецлар қўлланилади. Бундан ташқари уларни улашда улагич элементлар муфталар, угольниклар, тройниклар, крестовиналар хамда муфта ва контргайкадан иборат сгонлар қўлланилади.
Пўлат қувурлар ўзининг юқори мустаҳкамлиги арзон нархи, узун қилиб ясалиши (6 метргача), яхши монтаж қилиш хусусияти буқилиши ва пайвандлаш мумкинлиги учун сув таъминотида кенг ишлатилмоқда.
Ички сув тармоқлари учун асосан сув ва газ учун ишлатиладиган электрогазпайвандли қувурлар (ГОСТ 3262-75, 10704-91) қўлланилмоқда. Уларнинг ўлчамлари 10 мм дан бошланиб 150 мм гача бўлади.
Ишлаб чиқариладиган ўлчамлари ва ҳ.к. 10 мм қувурлар махсус талаб асосида тайёрланади, чунки бундай ўлчамдаги сув олиш жиҳозларини саноатимиз ишлаб чиқармайди.
Сув ва газ учун ишлатиладиган қувурлар юзаси руҳланган ва оддий ҳолда тайёрланади. Совуқ ва иссиқ сув тармоғи учун асосан рухланган қувурларни ишлатиш тавсия этилади (ГОСТ 10704-91, 10705-80).
Пўлат қувурларни улаш, ечиладиган резба ва ечилмайдиган пайвандлаш усуллар ёрдамида амалга оширилади.
Ечиладиган улаш усули асосан тез-тез ишдан чиқиб турадиган жойларда (ваннахона, ҳаммомларда) қўлланилади.
Пўлат қувурларни улаш учун ишлатиладиган қисмлар ёрдамида амалга оширилади

2 bino va alohida obyektlarni ichki sovuq suv ta’minoti


Гидравлик ҳисоблаш бошлашдан олдин қуйидаги тайёргарлик ишлари бажарилади:
1) Сув таъминоти тизими аксонометрияси ҳисобий участкаларга бўлинади. Бу иш энг юқори ва энг узоқ жойлашган санитар-техник жиҳоздан бошланиб, бино сув таъминоти тармоғи уланиши мумкин деб кўрсатилган қудуққача бажарилади. Ҳисобий участкалар санитар-техник жихозлар сони ўзгариши билан чегараланади.
2) Ҳисобий учатскаларда санитар-техник жиҳозлар сони ва участкалар узунлиги аниқлаб чиқилади.
3) Энг юқори жойлашган жиҳоз баландлиги аниқланади.
Гидравлик ҳисоблаш максимал холат учун бажарилади.
Ички совуқ сув таъминоти тармоқларини гидравлик ҳисоблаш бир сония ичидаги энг катта сув сарфи бўйича юритилади.
Хўжалик–ичимлик ва саноат корхоналарида ишлатиладиган сув тармоғи тизимлари ёнғин ўчириш учун ҳам ишлатилса, у ҳолда улар ўт ўчириш учун сарф бўладиган сув миқдорини, хўжалик–ичимлик ва саноат корхоналари учун сония ичидаги энг катта сув сарфи билан қўшиб, умумий сув сарфини аниқлаш вақтида ҳисобга оладилар.
Бир неча сув киритиш жойларига эга бўлган биноларда сув тармоқлари ҳисобида бу сув киритиш қувурларидан бирини ҳисобга олиш керак эмас.
Ички сув тармоғи қувури диаметрини аниқлашда унинг ўлчамларини қувурнинг энг кўп сув ўтказиш имкониятидан келиб чиқиб танланади. Пўлат қувурлардан оқаётган сувнинг энг катта тезлиги 400 мм диаметрли қувурлар учун 3 м/сония дан ошмаслиги керак.
Ички сув тармоқларини ҳисоблаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
- аксонометрик схема ва бинонинг бош режаси асосида бино ичидаги асосий сув олиш нўқталари белгиланиб, бинога қайси томондан сув киритилишига қараб, уни сув олиш тугунлари томон йўналтирилади;
- сув олиш йўналиши тармоқлар гидравлик ҳисоблаш керак бўлган оралиқларга ажратиб чиқилади;
- сув олиш йўналишида қандай миқдордаги сув оқиши кераклиги аниқланади;
- аниқланган сув миқдори асосида ҳар бир сув олиш оралиқларининг диаметри ва ундан оқаётган сувнинг тезлиги ва йўқотилаётган босим аниқланади;
- сув олинаётган оралиқларда йўқотилган босимларнинг умумий миқдори аниқланиб, ташқи сув тармоғининг босими билан қиёсланиб, зарур ҳолларда босим ошириш насослари ўрнатилади.
Гидравлик ҳисоблаш ишлари 2 – жадвалда олиб борилади. 2 – жадвалнинг 2 – устунига 1 – жадвалнинг 10 – устунидан q ва q - ларнинг қийматлари ёзиб олинади. Ҳисоблаш участкаларининг диаметрлари шаҳар водопровод тармоғининг босимини ҳисобга олган ҳолда танланиши керак. қувурларнинг ичидаги сувнинг тезлигини V = 0,9 – 2,5 м/с оралиғида қабул қилиш тавсия қилинади. Водопровод қувурларини гидравлик ҳисоблаш жадвалидан q , q лар учун V, d, i ларнинг қийматларини аниқлаймиз.
Жадвалда q нинг қиймати берилмаган бўлса, у холда иккита q1 ва q2 қийматни танлаймизки, q нинг қиймати иккаласининг ўртасида жойлашган бўлсин, яъни: q1 > q > q2 л/с
q нинг қийматига мос келувчи V ва i нинг қиймати интерполяция қилиш йўли билан аниқланади.
V1 - q1 нинг қийматига мос тезлик (м/с)
V2 – q2 нинг қийматига мос тезлик (м/с)
q нинг қийматига мос V – тезлик қуйидаги формула билан аниқланади:
V = V1 + (м/с)
i1 – q1 нинг қийматига мос босимнинг йўқолиши (м)
i2 – q2 нинг қийматига мос босимнинг йўқолиши (м)
q нинг қийматига мос босимнинг йўқолиши қуйидаги формула орқали топилади:
i = i1 + (м)
i нинг қиймати = 1000 i шаклида ёки мм сув устуни ўлчов бирлиги билан берилган бўлиши мумкин. Ҳар иккала ҳолда ҳам ўлчов бирлигини (м) келтириб олиш ҳисоблаш ишларини енгиллаштиради.
Хўжалик – ичимлик водопровод тармоқлари учун махаллий қаршилик коэффициенти 0,3 га тенг қилиб олинади.
Лойиҳа қилинаётган водопровод тармоғи учун талаб қилинган босимнинг миқдори шаҳар водопровод тармоғи босимидан 5 – 6 м катта чиқса, насос – кўчайтириш қурилмалари танламасдан лойиҳа қилинаётган тармоқларнинг диаметрларини бир ўлчамга катталаштириб чиқиш тавсия қилинади, қайта бажарилган гидравлик ҳисоб 2а – жадвалда ёзилган.


3.Sovuq suv tarmog’ining sxemalari
Бино вазифасига (мактаб, турар-жой, хаммом ва х.к.) қараб:
- Сув таъминоти тизими ва шакли танланади (ичимлик, ёнғинга қарши, юқоридан ёки пастдан тақсимланувчи ва х.к.)
- Сув таъминоти тизимининг бинога кириш қисми ва унинг сони, ўлчагич тури аниқланади
- Сув ўчириш жўмракларини танланади ва жойлаштирилади.
- Сув таъминоти тармоғи ҳар бир санитар-техникавий жиҳозларига қадар жойлаштирилиб чиқилади
- Магистрал сув тақсимлагич трубопроводлар бино подвал қисмида, агар бино подвалсиз бўлса махсус каналларда ёки том қисмида жойлаштирилиши керак. Водопровод стояклари ошхона, душ ёки бошқа бирон бир санузел деворлари бўйича махсус каналларда ёки очиқ жойлаштириши мумкин.
Сув таъминоти тизими ўз ичига олувчи барча жиҳозлар асбоб-ускуналар, трубопроводлар жой-жойига қўйилгач унинг аксонометрик схемаси чизилади.
Сув таъминоти тармоқлари гидравлик ҳисобининг асосий вазифалари:
Сув таъминоти тармоқлари бўйича оқиш мумкин бўлган сув сарфини аниқлаш (qхис)
Сув таъминоти тармоқлари диаметрини аниқлаш (d)
Сув таъминоти тизимида мавжуд бўлмоғи шарт бўлган сув босимини аниқлаш (H, м

  • Ички сув таъминоти тизимларини лойиҳалашЮқорида қайд этилган вазифалар аналитик, график ва жадваллардан фойдаланиш йўллари ёки яқинлашиш усуллари билан ечилиши мумкин. Қайси усул қўлланилиши юқоридаги масалаларни қай йўсинда қўйилишига боғлиқ. Биринчидан учала масала бирданига қўйилиши мумкин. Диаметри берилиб, сув сарфи ва босим аниқланиши ёки мавжуд босимга сув сарфи ва диаметр танлаш талаб қилиниши мумкин.

  • Биринчи ҳол янги қурилаётган бинолар учун, иккинчи ҳол мавжуд эксплуатация қилинаётган биноларда, учинчи ҳол биноларни шаҳар сув таъминоти тармоғига улаш мумкин ёки мумкин эмаслиги хал этилаётган вақтда учрайди.

  • Иккинчи ва учинчи ҳолларда аналитик, график усуллар ва жадваллар қўллаш йўли билан ҳисоблаш мумкин, ёки учала усул биргаликда қўлланиши мумкин. Шунинг учун курс ишини бажариш даврида талабалар юқоридаги барча усулларни ўрганиши керак бўлади.

4.Ichki sovuq suv bilan ta’minlar elementlarining sxemalari




  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish