Кетма-кет уланган схема асосида ишлайдиган тармоқлар (5(а)-расм) узун эмас, аммо мустаҳкамлик даражаси юқори бўлмайди. Чунки маълум қувватларда насос агрегатларини ўрнатиш тақозо этилиб, бу ўз навбатида бинода яшайдиган аҳоли учун ноқулайлик (вибрация, шовқин) туғдиради.
6 Сув ўлчагичларини хисоблаш ва танлаш
Бино ичига кириб келаётган қувурдан истеъмолчилар қанча сув олаётганини билиш учун уларга сув миқдорини ўлчаш жиҳозлари, яъни счетчиклар ўрнатилади. Бино ичига сув сарфининг максимал, ўрта ва минимал миқдорини ўлчаш учун ўрнатилган счетчикларни ўлчаётган сув миқдорига қараб турлар ва ўлчамларга (калибр) ажратиш мумкин.
Счетчиклар қувурлардан ўтадиган бир соат ичидаги энг катта сув сарфини ўтказишидан келиб чиқиб лойиҳаланади. Агар тармоқ хўжалик-ёнғинга қарши сув ўтказишга мўлжалланган бўлса (расм -3(а)), унга айланма қувур лойиҳаланади.
Айланма қувурлар счетчик тугунларига фақат ёнғинга қарши тармоғи бўлган бинолардагина ўрнатилади
Парракли сув ўлчагичлар асосан турар жойларда умум жамоа биноларига кичик корхона ва цехларда фойдаланиш учун жойлаштириладилар.
Турбинали сув ўлчагичларни йирик саноат корхоналарида ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Счетчиклар бинога сув киритиш умумий тармоғига, бинода сув ишлатиш миқдори 0,1 м3/соатдан кам бўлмагандагина, ўрнатилади. Сув ўлчаш счетчикларининг электромагнит майдонидан фойдаланиш хусусиятлари асосида яратилган турлари ҳам мавжуд.
Тез ишловчи парракли сув ўлчагичлар ( ВСКМ маркали) максимал сув олиш миқдори 15 м3/соатга қадар ўрнатилади.
Бу сув ўлчагич сув тармоғининг бинога киритиш ерига ўрнатилади, унинг ўлчами (калибри) бинода истеъмол қилинадиган (бир соат ичидаги) сувнинг миқдорига боғлиқ .
Сув улчагичларнинг шартли утиш диаметри уртача бир соатлик сув сарфига караб танланади. Уртача бир соатлик сув сарфи сув хисоблагичнинг эксплатацион сув сарфидан катта булиши керак.
Сув улчагичда босимнинг йуколиши куйидаги формула оркали аникланади:
h = s q2
бу ерда s – сув улчагич мосломасининг каршилиги
q- хисобли сув сарфи, л/сек
Канотли сув хисоблагичлардаги босимнинг йуколиши 2,5 м дан тубинали сув улчагичда эса бир 1,0 м дан ошмаслиги керак.Ут учириш пайтида босимнинг йуколиши хар иккала сув хисоблагич учун 10 м дан ошмаслиги керак.
Лойиҳа қилинаётган бино учун қуйидаги тартибда сув ўлчаш асбоби танланади.
Бинодаги ўртача бир соатлик сув сарфи қуйидаги формула орқали топилади:
q
Сув ўлчаш асбобининг шартли ўтиш диаметри КМК 2.01.04 – 98 нинг 11,3 – бандига асосан танланади. Сув ўлчаш асбобининг бир соатлик эксплуатацион сув сарфи бинодаги бир соатлик ўртача сув сарфидан кичик бўлмаслиги керак.
Масалан q
КМК 2.01.04 – 98 нинг 4 – жадвалига асосан диаметри 15 мм ли сув ўлчаш асбобини танлаймиз.
Сув ўлчаш асбобининг тўғри танланганини текшириш:
qэкс > q бўлиши керак, яъни 1,2 > 0,82 м3/соат;
Сув ўлчаш асбобида йўқотилган босим қуйидаги формула орқали топилади:
h = s q2 = 14,4 x 1,282 = 23,62 м > 2,5 м.
Ишчи органи қанотсимон сув улчаш асбобларида йўқотилган босим миқдори КМК 2.01.04 – 98 нинг 11,4 – бандига асосан 2,5 м дан ошиб кетмаслиги керак. Демак диаметри 15 мм бўлган сув ўлчаш асбоби нотўғри танланган.
Диаметри 32 мм бўлган сув ўлчаш асбобини танлаймиз.
Текшириш:
qэкс 4 м3/соат > 0,82 м3/соат
h = s q2 = 1,3 x 1,282 = 2,13 < 2,5 м.
Сув улчаш асбоби тўғри танланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |