Билиш методологияси: асосий тушунчалар "Метод" ва "методология" тушунчалари



Download 80,42 Kb.
bet7/14
Sana21.02.2022
Hajmi80,42 Kb.
#23889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
bilish metodologiyasi asosiy tushunc

Эклектика. Эклектика ҳеч қандай билим фаолияти билан боғланмаган, бир-бирига зид далилларга асосланади ва оламни бузиб ёлғон акс эттиради. У билим тизими ривожидаги йўналиш, у ҳеч қандай ягона назарий асосга эга эмас ва баъзида объектни ўрганишнинг зиддиятли жиҳатларини характерловчи билим элементларидир.
Методологик усул сифатида эклектика биринчи марта қадимги юнон фалсафасида пайдо бўлди ва иқтибосларга асосланган ўрта acp схоластик баҳсларида, янги давр XV-VIII асрлар фалсафий баҳсларида кенг фойдаланилди. У ҳозирги даврда ҳам реклама ва ташвиқотда, оммавий коммуникация тизимида қўлланилиб, инсон психикасидаги анъаналар, кўникмалар, интилишларни бўрттиради. Бундай усулнинг бемаънилигини Суқрот ва Аристотелдан бошлаб, ҳозирги давр мутафаккирларигача танқид қиладилар. Аммо бу ундан фойдаланилмасликни англатмайди. Эклектика олам, нарса ва ҳодисаларнинг бир бутунлигини, умумий асосларини парчалаб ташлаш услубига таянади.
Синергетика. Ҳозирги замон фанида синергетика методи кенг қўлланилмокда. Синергетика сўзи юнонча ("синергена") бўлиб, келишув, ҳамкорлик, ўзаро таъсир каби маъноларни англатади. Герман Хакеннинг фикрича, синергетика кўп қисмлардан иборат бўлган, ўзаро мураккаб алоқадорликдаги компонентлар тизимини ўрганади. Бу сўзни Хакен ҳамкорлиқдаги ҳаракат билиб, бутуннинг тизим сифатида акс этувчи қисмларининг келишилган фаолияти маъносида талқин қилади.
Барча таълимотлар пайдо бўлади, ривожланади ва, ниҳоят, эскиради. Хакен синергетикаси ҳам ворисийликка асосланган. Унинг давоми бўлган И.Шеррингтоннинг синергетик услуби, C.Уламнинг синергияси, И.Забусскийнинг синергетик йўналишлари ана шулар жумласидандир.
И.Шеррингтон синергетик ёки интегратив тафаккурни мускуллар ҳаракатининг бошқарувида (орқа мия) асаб системасидаги келишилган таъсирни изоҳлаш усулидир, деб тушунади. С.Улам эса, ЭҲМнинг биринчи авлоди вакилларидан бири бўлиб, у синергиянинг, яъни машина ва унинг оператори орасидаги узлуксиз ҳамкорликнинг фойдалилиги, аҳамиятининг ҳозирги замондаги таъсирига эътиборни қаратади.
И.Забусский 60-йилнинг ўрталарида линиясизлик масалаларини ҳал қилишда аналитик жиҳатдан чекланганлик бир ёкламаликка йўл очганлигини таъкидлайди. Линиясиз математика ва физика масалаларида синергетика усулининг татбиқ этилишини одатдаги математика ҳисоблаш машинасининг фаолиятини таҳлил қилиш билан қиёслайди.
Ҳозирги даврда И. Пригожиннинг синергетика тўғрисидаги фикрлари ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортмокда.
Юқоридаги барча ҳолатларда узлуксиз ҳаракат ҳақида сўз боради. Синергетика орқали содда тизимлардан мураккабларини яратувчи ўлик табиатдаги ўз-ўзидан ҳаракатнинг тамойили шаклланди. Синергетика билан физикада эволюцион йўналиш пайдо бўлди ва фан ижодкорликдан янгилик яратиш тушунчаси томон ривожланди. Синергетика макроскопик даражаларга тасодифийликни фанга киритди ва бу билан механика методларини макроскопик даражага, яъни микродунё масалаларига татбиқ қилди. Синергетика нисбийлик назариясидаги энергия ва нарсанинг ўзаро бир-бирига ўтишини тасдикдайди ва нарсаларнинг пайдо бўлишини ўзига xoc тарзда изохдайди. У биз яшаётган макросистемалар қандай пайдо бўлганлиги масаласини ҳал этишга ҳаракат қилади.
Синергетика назариясида энергия кристалл сифатида қотиб колади ва кинетикликдан потенциалликка айлана бошлайди, деб талқин қилинади. Бунга кўра, нарса қотиб қолган энергиядир. Энергия фаолиятнинг ишлаб чиқариш қобилиятини характерловчи тушунча, лекин ҳозирда энергия нафақат механик фаолият, балки янги структураларни яратувчиси сифатида ҳам ўрганилмоқца. Синергетика табиатдаги эволюция ниманинг ҳисобига содир бўлиши мумкинлигини асослайди. Барча янги структуралар яратилаётган жойда энергиянинг кучли тўлқини ва муҳит билан алмашинув зарур (эволюция ҳаёт каби), метаболизмни талаб қилади. Агар осмон жисмлари эволюциясида биз ишлаб чиқаришнинг натижасини кузатсак, синергетика табиатни яратиш жараёнини ўрганади. Синергетика нисбийлик назариясининг хулосаларини тасдиклайди: энергия оламнинг янада юқорироқ даражаларини яратади.
Хуллас, синергетика — оламнинг ўз-ўзини ташкил этиши, макон ва замонда нарса ва воқеаларнинг азалий кетма-кетлиги, ўзаро алоқадорлиги, уларнинг муайян тизимлардан иборат сабабий боғланишлар асосида мавжудлигини эътироф этишга асосланган илмий қарашлар мажмуидир. Бу таълимотни диалектика асосида шаклланган ва уни тўлдирадиган илмий қарашлар мажмуаси дейдиганлар ҳам бор. Уларга қарши ўлароқ, диалектика энди керак эмас, уни синергетика билан алмаштириш лозим, деб ҳисобловчилар ҳам йўқ эмас.
Синергетикада бифуркация, флуктуация, тартибсизлик, диссипация, ғалати аттракторлар, чизиқсизлик сингари тушунчалар машҳур. Улардан тизимлар барча турларининг, жумладан олд организмик, организмик, ижтимоий, этник, маънавий ва бошқа тизимларнинг хулқ-атворини тушунтириш учун фойдаланилади.

Download 80,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish