Методика. Метод методикада конкретлашади. Методика далилий материалларни йиғиш ва саралаш воситаси, аниқ фаолият туридир. У методологик тамойиллардан фарқ қилсада, уларга асосланади.
Усулларни танлаш ва турли методик тадқиқот фаолиятида қўллаш ўрганилаётган ҳодиса табиати ва қўйилган вазифалар билан характерланади. Фалсафа методларининг асослари бевосита амалий фаолият билан боғлиқ. Фан тарихида методлар янги назарияларни яратиш жараёнида шаклланади. Янгилик яратиш санъати янгиликлар жараёнида камол топади. Дастлабки тадқиқот тажрибада шаклланар экан, метод тадқиқотнинг бошланғич нуқтаси, амалиёт билан назарияни боғловчи восита сифатида намоён бўлади. Метод ва назариянинг узвий алоқаси илмий қонунларнинг методологик ролида ўз аксини топади. Ҳар қандай фанга оид қонун инсонни воқелиқдаги нарса ва ҳодисаларни шу фанга мансуб соҳага мос фикрлашга ундайди. Масалан, энергиянинг сақланиш қонуни бир вақтнинг ўзида методологик тамойил бўлиб, y олий нерв фаолиятининг рефлекторлик назарияси, ҳайвонлар ва инсон ахлоқини тадқиқ қилишнинг методларидан бири ҳамдир.
Илмий тадқиқот жараёни тарихан ишлаб чиқилган методлар асосида амалга оширилади. Ҳеч ким ҳеч қачон ҳақиқатни йўқдан бор қила олган эмас. Албатта, олим изланишлар, хатолар қуршовида ҳаракат қилади. Баъзи ҳолларда бир нарсани излаш жараёнида бутунлай бошқа нарса яратилади.
Фанда, кўп ҳолларда танланган метод тадқиқотнинг тақдирини ҳал қилади. Айнан бир далилий материални турли методлар асосида ўрганиш зиддиятли хулосаларга олиб келиши мумкин. Илмий билишдаги тўғри методни характерлар экан, Ф.Бэкон уни йўловчининг йўлини ёритувчи чироқ билан қиёслайди. Нотўғри йўлдан бора туриб, y ёки бу масалани ҳал қилишда муваффақиятга эришишга умид қилиш мумкин эмас. 3epo нафақат натижа, балки унга элтувчи йўл ҳам тўғри бўлмоғи лозим.
Метод ўз-ўзидан тадқиқотнинг муваффаққиятли бўлишини таъминлай олмайди, чунки нафақат яхши метод, балки уни қўллаш маҳорати ҳам муҳимдир. Илмий билиш жараёнида турли методлардан фойдаланилади. Умумий даражасига кўра, улар кенг ёки тор кўламда қўлланилади. Ҳар қандай фан ўз предметини ўрганишда y ёки бу объектнинг моҳиятидан келиб чиқувчи турли хусусий методлардан фойдаланади. Масалан, ижтимоий жараёнларни ўрганиш методи оламнинг ижтимоий шакли, унинг қонуниятлари, моҳиятининг хусусиятлари билан белгиланади.
Турли конкрет вазифаларни ҳал қилишнинг зарурий шартларидан бири универсал хусусиятга эга бўлган умумий фалсафий методларга мурожаат қилишдир. Бу методлар ҳақиқатни англашда умумий йўлни кўрсатади. Мазкур методларга фалсафанинг қрнун ва категориялари, кузатиш ва тажриба, таққослаш, анализ, синтез, индукция, дедукция ва ҳ.к.лар тааллуқли. Агар махсус методлар объектнинг қонуниятларини ўрганишнинг хусусий усуллари сифатида намоён бўлса, фалсафий методлар шу объектларда намоён бўладиган, алоҳида хусусиятлардаги ҳаракат, тараққиётнинг энг умумий қонуниятларини ўрганади. Айнан шу ўринда тажриба ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳар бир метод объектнинг алоҳида томонини билишга имконият яратади. Методлар умумийлик даражаси ва амал қилиш доирасига кўра бир неча гуруҳга бўлинади. Улар қуйидагилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |