Эски метафизика XVII—XIX acp фалсафаси ва фанида айниқса камол топди (метафизик материализм, натурфалсафа, фалсафа тарихи ва ҳ.к.) Метафизиканинг бу шаклига xoc хусусият умумий ўзаро алоқадорлик ва тараққиётни инкор қилиш, оламга бир бутун тизимли ёндашувнинг йўқлиги, тафаккурнинг иккиланувчанлиги, умумий дунёвий алоқадорликнинг тугаганлигига ишонишдир.
Эски метафизик тафаккур услуби шаклланишининг объектив асослари бутуннинг алоҳида элементлари хусусийликни, алоҳида томонлар (фикран) нима учун бир бутунликдан айри ҳолда бўлиши ва бир-бири билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишини тушунтириш заруриятидир. Бу усул кундалик турмушда, ақл даражасида, предмет тараққиётидаги алоқа муносабатларда зарур ва тўғридир. Шунинг учун метафизиканинг бу шакли предметлардаги барқарорликни, улардаги ўзгаришларни тизимли ўрганиш, тараққиётнинг манбалари ва механизмларини аниқлаш билан боғлиқ.
XIX—XX acpларда эски метафизикадаги кескин курашда тараққиёт ғоясининг янги далиллар билан мустаҳкамланиши икки муҳим натижага олиб келди: диалектик тафаккурнинг янги услублари пайдо бўлди; XX асрда эски метафизиканинг илмий далилларини инкор қилувчи янги метафизика шаклланди.
Янги метафизика эски метафизикадан фарқли ўлароқ, нарсаларнинг умумий алоқадорлигини ва улар тараққиётини инкор қилмайди. Бу фандаги ва жамиятдаги буюк кашфиётлар даврида абсурддир. Антидиалектика янги шаклининг асосий хусусияти — тараққиётни изоҳлашнинг турли вариантлари ва йўлларини излашдан иборат.
Буни қуйидаги йўналишларда тушуниш мумкин:
а) энг умумий, абадий ўсиш, ўзгариш ёки аксинча кичрайиш (текис эволюционизм) тарзида;
б) худди сифат ўзгаришлари каби сакрашлар занжири (катастрофизм) шаклида;
в) такрорлаш сифатида қатъий линияли йўналишга эга бўлган доимий жараён (тўғри чизиқли ривожланиш) ҳолатида;
г) ҳеч қандай янгиликларсиз айлана доирасидаги абадий ҳаракат кўринишида;
д) моҳиятидан зиддият келиб чиқувчи ҳаракат сифатида;
е) прогресс сифатида, яъни оддийдан мураккабга, пастдан юқорига интилиш тарзида. Тараққиётнинг ўзаро алоқадорлик ва таъсирнинг бошқа аралаш изоҳлари ҳам бўлиши мумкин.
Метафизиканинг турлари ҳар хил асослар, мезонлар билан фарқланиши мумкин. Билишнинг метафизик методи — бюрократизм, консерватизм, волюнтаризм ва ҳ.к. амалий фаолиятнинг бошқа бир томонлама ҳаракатлари тарзида намоён бўлиши ҳам мумкин.
Билимнинг метафизик усуллари турлича булиб, идеализм, сенсуализм, рационализм, эмпиризм, догматизм, релятивизм ва бошка шаклларда намоён бўлиб, билимнинг алоҳида шакллари натижаларини мутлақлаштириш жараёнида пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |