Билиш фалсафаси. Инсоннинг узини куршаган дунёга булган муносабатларидан бири


Немис файласуфи И. Кант эса инсондан ва унинг онгидан ташка- рида объектив борликнинг мавжудлигини эътироф килган холда, унда- ги предмет ва ходисаларни



Download 23,03 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi23,03 Kb.
#56895
1   2   3   4
Bog'liq
bilish falsafasi

Немис файласуфи И. Кант эса инсондан ва унинг онгидан ташка- рида объектив борликнинг мавжудлигини эътироф килган холда, унда- ги предмет ва ходисаларни "нарсалар биз учун" ва "нарсалар узида" булади. Унинг карашича, "нарсалар биз учун" ни инсон била олади, "нарсалар узида"ни эса инсон била олмайди. Кантнинг "нарсалар биз учун"ни - бу инсонни куршаб турган предметлар ва ходисалар , шу жумладан, табиат хам. "Нарсалар узида " эса: эркинлик,улмаслик, худо ва шу кабилардир. Уларни инсон хеч качон тулик била олмайди. Кант уз билиш назариясида эътикодга урин колдириш, уни мустахкамлаш учун аклни танкид килади ва чеклайди. У инсон аклини назарий ва амалий аклларга булади, амалаий акл, унингча чекланган. Унинг карашича, инсон тажриба ва амалиёт билан хар кандай билишга хам эга булавермайди. Инсон билишида инсоннинг тажрибасигача унда априор (лот. apriori- сузидан олинган булиб, тажрибадан олдин дегани) билимлар булади. Бу априор билимлар туг- ма билимлардир. Инсон акли бу билимларга тажрибагача эга булган- дир. Кантнинг фикрича, фалсафий билимлар айни шундай априор би- лимлардан иборатдир.
Илм-фан ютукларига асосланган файласуфлар эса инсоннинг дунёни ва узини билишни доимо эътироф этиб келганлар. Кадимги Юнон файласуфлари инсон дунёни ва узини билиши, хакикатга эри-шиши мумкин, дейишган. Улар хиссий ва аклий билишнинг роли хакида хам кимматли фикрлар айтишган.
Урта Осиё мутафаккирлари Форобий, Беруний, Ибн Сино, Улуг-бек, Навоийлар хам инсоннинг дунёни ва узини билиш масаласи хаки-да тухталиб, инсон табиат ва жамиятни хамда узини билишга кодир, инсон билиши сезги ва идрокларидан бошланиб, тафаккурга томон ривожланиб боради, инсон акли - фаол, у билишнинг асосий куролидир, дейишади. Улар инсон билиши маълум нарсалардан номаълум нарсалар томон ривожланиб боради, деб курсатишган.
Тасаввуф фалсафаси вакиллари эса уз карашларида инсоннинг хиссий билиши ташки билишни, аклий билиш эса ички билишни ташкил килишини айтишиб, уларнинг узаро богликлигини хам уктирганлар. Шу билан бирга, улар инсон дунёни ва узини билиши учун маънавий камолотга эришмоги лозим. Лекин бу камолотга эришиш учун курук интилиш билан эмас, балки укиш, урганиш, билимларни ва хунарларни эгаллаш, жамиятда бошка кишилар билан узаро мулокотда ва муносабтда булиш оркали юзага келади, дейишади.
XVII-XVIII аср Оврупо файласуфлари хам инсоннинг дунёни ва узини билиши хакида кимматли фикрларни билдирашади. Масалан, инглиз файласуфи Ф. Бекон, инсон билиши сезгиларидан бошланади, билишнинг манбаи тажрибадир, сезгилар оркали олинган далилларни
инсон тафаккур ёрдамида кайта ишлаб чикади, дейди. У инсон билиш жараёни фан ва амалиёт билан боглик эканлигини, уларга хизмат ки- лиши лозимлигини айтади. Француз файласуфи Декарт эса инсоннинг дунёни ва узини билиши масаласи хакида тухталиб, бирдан бир тугри билиш - тафаккурдир, дейди. У инсон билиш жараёни фан ва амалиёт билан боглик эканлигини, уларга хизмат килиши лозимлигини хам айтади.
Дидро, ГолҒбах, ГелҒвеций, ВолҒтер ва Ламметрийлар эса ин- соннинг билиши масаласида фикр юритишиб, сезгилар тафаккурнинг асоси эканлигини, улар инсон билишининг куйи бошлангич боскичи, тафаккур эса энг юкори, мураккаб боскичи эканлигин айтишади Немис классик фалсафасининг вакили ХегелҒ эса инсон билишини мутлак рухнинг инсон киёфасида уз-узини англашидир, дейди. Немис классик фалсафасининг сунгги вакили Л. Фейербах эса инсоннинг дунёни билишини эътироф этиб, дунё инсондан ва унинг онгидан ташкарида мавжуд, инсон билиши табиатнинг, унинг сезгилари ва тафаккуридаги тугри инъикоси эканлигини айтади. Инсонда, дейди у, дунёни билиш учун канча сезги аъзоси керак булса, шунча сезги аъзолари бор. Унингча, сезгилар билиш жараёнининг бошлангич бос- кичи булиб, сезги аъзолари инсонни ташки дунё билан боглайди. Фейербах фикрича, сезги аъзолари инсонни табиат билан таништира- ди, лекин уни тушунтирмайди.
Билишнинг ялпи фалсафий назарияларига кура, инсоннинг дунёни ва узини билиш имконияти ва даражаси, аввало, ижтимоий шароитга ишлаб чикарувчи кучлар ва уларнинг эхтиёжаларига, ишлаб чика- риш муносабатларининг даражасига богликдир. Турли ижтимоий ик-тисодий даврлардаги кишиларнинг билиш даражаси фан тараккиёти, техника ривожининг даражаси ва ҚЎлами, жамият ишлаб чикариш услуби куйган вазифалари билан белгиланади. инсон дунёни ва узини билиш билан чекланмайди, балки бу билиш натижасида хосил килган билимлари оркали у табиат ва жамиятни, даставвал, узини, уз онгини, уз маънавий дунёсини узлаштиради ва узгартиради.
Инсоннинг билиш кобилияти, билиш имкониятлари, умуман олган- да, чекланмаган. Унинг билиш имкониятлари фанларнинг ва амалиёт- нинг ривожланиши билан янада ортиб боради. Инсоннинг билиши факат конкрет авлод хаёти учунгина чекланган холос. Лекин бу билиш бутун инсоният хаёти учун чексиздир, инсон чексиз дунёни чексиз билиб боради. Дунёда инсон билиб олган ва хали билиб улгурмаган нарсалар ва ходисаларнинг томонлари, хусусиятлари бор холос. Лекин бу - инсон уларни билиши мумкин эмас, деган маънони билдир- майди, балки маълум давр, маълум вактда инсон - хозир билмаган бу томонлар ва хусусиятларини билиб олиши мумкин.

Download 23,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish