ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Рўйхатгаолинди:
№ БД-5111000 -3.10
2021 йил “___” _____
|
|
««Тасдиқланди»
ЎЎқув ишлари бўйича проректор
______________ М. Эшов
2021 йил «___»___________
|
БИЛИМЛАР ИҚТИСОДИЁТИ
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳалари:
|
100 000
| |
|
200 000
|
Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
|
|
|
|
|
|
|
Таълим соҳалари:
|
110 000
| |
|
230 000
| |
|
|
|
|
|
|
Таълим йўналишлари:
|
5111000
|
Касб таълими (5230100-Иқтисодиёт)
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Тошкент – 2021
Фан дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчи:
Тақризчилар:
|
Д.Химматалиев
|
ТИҚХММИ, “Профессионал таълим” кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори, доцент
|
|
В.Н.Сатторов
|
−ТТЕСИ, “Педагогика ва жисмоний маданият” кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди, доцент
|
Фан дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (202__ йил “___” ______________ даги “___” -сонли баённома).
I.Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Ушбу фан билим ва ривожланиш ўртасидаги боғлиқлик, билимлар жамиятини барпо этиш учун асос бўлиб, билим иқтисодий эҳтиёжларни қондириш воситаси ва ривожланишнинг ажралмас бир бўлаги каби масалаларни қамраб олади. Жамиятда билимлар иқтисодиётини бошқариш, интеллектуал салоҳиятнинг таълим тизимида тутган ўрни, билимлар иқтисодиётининг илмий-техник ривожланишдаги ўрнини тушунишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради.
“Билимлар иқтисодиёти” фани танлов фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 4 курсда ўқитилиши режалаштирилган. “Билимлар иқтисодиёти” фани ижтимоий-иқтисодий фанлар туркумига киради ва бакалавриатнинг Касб таълими йўналишида ўқитилади.
Мазкур фан бошқа ижтимоий-иқтисодий фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги ижтимоий-иқтисодий фанлар учун замин бўлиб хизат қилади.
II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда билимлар ва уларни бошқариш соҳасида билим даражасини ошириш, уларда мазкур билимлардан амалда фойдаланиш кўникмасини шакллантириш.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни билимлар иқтисодиётини вужудга келиш ва ривожланиш омиллари, билимларни бошқаришида илғор методлари ва тамойиллари ҳақида, билимлар иқтисодиётини ривожланишида таълим хизматларини ташкил этиш, маркетинг ва инновациялар соҳасида махсус билимларни ўргатиш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
педагогик-психологик билимлар тизимида билимлар иқтисодиётининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
касб таълим соҳасида инновациялардан фойдаланиш концепциясининг ривожланиш йўлларини, билимлар иқтисодиёти ривожланишида мақсад ва вазифаларни, билимлар иқтисодиёти самарадорлигини оширувчи омилларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
замонавий ижтимоий ва иқтисодий шароитда билимлар иқтисодиёти ривожланиши мақсад ва вазифаларини белгилаш, билимларни бошқариш жараёнини услубий йўллари, билимларни бошқариш тизимида ўқитиш сифатини мониторинги, таълим хизматларини ташкил этиш, психологик хизмат, инновацион бошқарув тизимида жамоани бирлаштириш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |