11-мавзу. Инновацияларни давлат томонидан тартибга солиш
Давлат инновацион сиёсатининг моҳияти ва унинг босқичларини ўрганиш. Инновацион жараёнларни бошқаришга доир ислоҳотлар. Инновацион сиёсатнинг замонавий воситалари. Университетларнинг янги роли инновацион ривожланишининг асосий омили сифатида. Инновацион лойиҳанинг хатарлари. Инновацион лойиҳанинг самарадорлик кўрсаткичлари. Инновацион лойиҳанинг нархини аниқлашга доир ёндашувлар. Илмий тадқиқот фаолиятини баҳолаш услубиёти.
12-мавзу. Билимлар иқтисодиётида ахборот ресурслари инновацион ривожланишининг асосий омили сифатида
Билимларни бошқаришда ахборот технологиялардан фойдаланиш. Билимларни бошқаришнинг функциялари ва методлари. Янги ижтимоий-иқтисодий шароитда ахборот технологиялардан фойдаланиш. Янги технологияларни жорий этишда инновацион ривожланишнинг муваффақият омиллари. Янги технологияларни жорий этиш орқали компанияларнинг муваффақиятли инновацион ривожланиш мисоллари. Билимларни бошқаришнинг компонентлари: аксиологик компонент, технологик компонент, шахсий-ижодий компонент.
13-мавзу.Инновацион лойиҳалар ва инновацион кластерларни шакллантириш зарурати
Инновацион лойиҳа тушунчаси. Инновацион лойиҳаларни тузиш босқичлари. Инновацион лойиҳани амалга оширишнинг самарали йўллари. Инновацион кластер ва унинг мазмуни.
IV. Амалий машғулот бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Билимларга инвестициялар иқтисодий ўсиш омили сифатида.
Билимлар иқтисодининг ривожланиш тарихи.
Билимларни бошқаришнинг функциялари ва методлари.
Интеллектуал салоҳиятнинг иқтисодиёт ривожланишидаги роли.
Ўзбекистонда таълим тизимининг ривожланиш истиқболлари.
Хориж тажрибасида таълим тизимининг ривожланиши.
Таълим хизматлари бозори. Ғарб мамлакатларида таълим хизматларининг йўлга қўйилиши.
Интеллектуал мулк ҳимоялашнинг долзарб аҳамияти.
Фан-таълим-ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви.
Инновацион муҳитни шакллантиришнинг концептуал қоидалари.
Давлат томонидан инновацияларни тартибга солиш мехназимлари.
Ахборот ресурсларининг инновацион ривожланишдаги ўрни.
Инновацион лойиҳа ва инновацион кластерлар. Уларни ривожлантириш йўллари.
Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академ.гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилиши лозим. Машғулотлар фаол ва интерактив усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |