Расм 2.8.3. а, б. Йилнинг ўрта об ҳаво ҳароратида чегараловчи қўйилма (накладка)нинг ҳолати:
а – бир контакт симларнинг кесишмасида; б – бир симнинг икки сим билан кесишмасида; 1 – тўғри (асосий) йўлнинг контакт сими; 2 – кесишаётган (бирикаётган) йўлнинг (съезднинг) контакт сими; 3 – чегараловчи қўйилма (накладка); 4 – фиксацияловчи қисқичнинг (зажимнинг) болт тепаси; l – чегараловчи қўйилманинг (накладканинг) узунлиги.
2.8.8. Контакт сими илиниш зонаси (зона подхват) тугаши билан 1 метрдан узоқ бўлмаган масофага иккиталик вертикал ёки сирпанувчи торлар (струналар) ўрнатилган бўлиши керак. Сирпанувчи торларни ярим компенсацияланган осмада жадвалга (расм 2.8.4.) асосан ўрнатиш зарур.
Агарда кесишманинг икки тарафидан ўрнатилган торларнинг ораси торларнинг руҳсат этилган оралиқ масофасидан узоқлашиб кетса, чегараловчи кесишмадаги қўйилма (накладка)ни устига мос равишта қўшимча иккиталик торлар ёки сирпанувчи торлар ўрнатиш лозим бўлади.
Сирпанувчи торларнинг ўрнига ҳаволи ўтказгич контакт симларини бир вақтда кўтариб туриш учун букилувчан торлар ва қаттиқ распорка (жёсткий распорка)лар қўлланилиши мумкин. Ҳаволи ўтказгичларда рессорли торлар қўллаш таъқиқланади.
Расм 2.8.4. Ярим компенсацияланган османинг ҳаволи ўтказгичларида турли ҳил торларнинг контакт сими ва олиб йурувчи трос (несущий трос) оралиқ масофасига h ва ҳаволи ўтказгичдан контакт симининг қаттиқ (жёсткий) ёки ўрта (средний) анкеровкасигача L масофасига боғлиқ ҳолатда ўрнатиладиган чегараси (майдони).
2.8.9. Ток қабул қилгич сирпаниш жойи билан илиш зонасидаги (зона подхватда) контакт симлари баландлик бўйича бир кўрсатгичда (баландликда) жойлашган бўлиши керак. Поездлар ҳаракат тезлиги 70 км/соатдан ошиқ бўлса кесишаётган (бирикаётган) йўлнинг (съезднинг) контакт сими баландлиги илиш зонасида (зона подхватда) асосий йўл контакт симидан 20 – 40 мм баландда бўлиши керак.
2.8.10. Контакт симлари кесишган нуқтаси ва илиш нуқтасидан (зона подхватдан) кейин жойлашган торлар оралиғида чегараловчи қўйилманинг (накладка) қотирма қисгичларидан (зажимларидан) ташқари контакт симига қисгичлар (зажимлар) ўрнатиш таъқиқланади.
2.8.11. Ток қабул қилгич сирпаниш қисми ўтадиган зонага кирадиган контакт симининг ишламайдиган йўналиши, тор қисгичлари (зажимлари) билан иккиталик торларга қотирилган бўлиши керак ва контакт симининг ишлайдиган йўналишидан 150 мм баланд +50 мм рўҳсати билан жойлашиши керак.
2.8.12. Яримкомпенсацияланган осмаларнинг олиб йурувчи троси контакт сими кесишмалари устида болтли қисгичлар билан ўзаро механик уланган бўлиши керак. Ток қабул қилгичнинг илиниш зонаси (зона подхват) устида олиб йурувчи тросининг қўшимча уланишига рўҳсат этилади, бунда ушлаб турувчи торларнинг йонга қийшайиш бурчаги 200 дан ошмаслиги керак.
Компенсацияланган осмаларнинг олиб йурувчи троси (несущий троси) контакт симлари кесишмаси устида механик уланишларсиз бўлиши керак ва кесишув жойида ҳарорат ўзгаришларида ўзаро тегинмаслиги керак.
2.8.13. Оддий стрелкали ўтказгич бўлганда контакт осмасининг ҳаволи ўтказгичларида электр боғлагичларни контакт сими кесишув нуқтасидан стрелкали ўтказгичнинг учлик (остряк) томонга қараб 3 – 3,5 метр масофада бўлиши керак, шунингдек илиш зонасидан (зона подхватдан) стрелкали ўтказгичнинг крестовинаси томонга қараб 2 – 2,5 метр масофада бўлиши керак.
Кесишмали (Х кўринишидаги) стрелкали ўтказгичда ва бирикган (ёпиқ) кесишмали йўлларда контакт осмаларнинг электр боғловчилари ҳаволи ўтказгичнинг икки томонидан, илиш зонасидан (зона подхватдан) крестовина томонига қараб 2 – 2,5 метр масофага ўрнатилади.
2.8.14. Оддий стрелкали ўтказгич бўлганда таянчда фиксацияловчи қурилмалар, эгилувчан ёки қаттиқ кўндалангнинг фиксацияловчи тросида контакт симининг кесишув нуқтасидан боғловчи релсларнинг (крестовина релсларининг) ички оралиқ масофаси 800-1000 мм бўлган жойларда (расм 2.8.1) стрелкали ўтказгичнинг учлик (остряк) томонга қараб 2 метр масофага ўрнатилади –0,5 ва +1 метр рўҳсати билан.
Фиксацияловчи қурилмадан стрелкали ўтказгичнинг учли қисмигача, крестовина марказигача ва ўтказгичнинг математик марказигача масофалар 2.8.1. жадвалда келтирилган.
Жадвал 2.8.1.
Крестовиналар маркаси
|
Фиксацияловчи қурилмадан масофа, метр
|
стрелкали ўтказгич учигача, l1
|
крестовина марказигача, l2
|
стрелкали ўтказгичнинг математик марказигача, l3
|
АУЙ (айланишнинг узлуксиз йузаси)
|
17,5
|
9,5
|
7,5
|
1/22
|
39,5
|
21,0
|
12,5
|
1/18
|
32,5
|
17,0
|
10,8
|
1/11
|
17,5
|
9,5
|
7,5
|
1/9
|
17,0
|
8,0
|
6,0
|
1/6
|
10,0
|
5,5
|
3,5
|
Фиксацияловчи қурилма кесишувчи (Х кўринишли) стрелкали ўтказгичда кесишувчи йўллар ўқларининг кесишув жойи тўғрисига ўрнатилади (расм 2.8.2, а).
2.8.15. Тез йурар (161-250 км/соат) поездлар ҳудудининг асосий йўлларида ҳаволи ўтказгичлар, оралиқ масофаси 1, 2 метр бўлган икки консоллар билан қотирилади (зафиксировать қилинади). Крестовинанинг 1/11 маркасида ҳаволи ўтказгичнинг фиксацияси (меъёрий баландликда ушлаб тургичи) учун таянчдан стрелкали ўтказгичнинг математик марказигача оптимал масофа 4,5 метр.
2.8.16. Контакт симлари ҳаволи ўтказгичлар фиксация жойдига оралиқ масофа камида 100 мм бўлиши керак.
Узунлиги 1,2 метрдан кам бўлган қўшимча фиксаторларни ҳаволи ўтказгичларда қўллаш мумкин эмас, уларни фақат тортиш учун ишлатиш керак.
2.8.17. Ҳаволи ўтказгичларни компенсацияланган анкеровкадан икки пролётдан кам масофага ўрнатмаслик лозим ва контакт симининг ўрта ёки қаттиқ (жёсткий) анкерига максимал яқинлаштириш керак.
Ишловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий ва техник чора-тадбирлар. (Э-3, 8.3; 8-4)
Do'stlaringiz bilan baham: |