кундузги, сутканинг ёруғ вақтида узатиладиган сигналлар; дисклар, шитлар, байроқчалар, (стрелка, йўл тўсиш, ташлаш қурилмалари ва гидравлик колонкаларнинг) сигнал кўрсаткичлари бундай сигналларни узатиш учун ҳизмат қилади;
тунгги, сутканинг қоронғи вақтида узатиладиган сигналлар; қул ва поезд фонарларида, дасталардаги фонарларда ва сигнал кўрсаткичларидаги белгиланган рангдаги чироқлар бундай сигналлар бўлиб ҳизмат қилади.
Тунги сигналлар туман, қор бўрони ва бошқа ноъқулай шароитларда кундузги тўхташ сигналларининг кўриниши – 1000 м дан, тезликни камайтириш сигнали – 400 м дан, манёвр сигналларники – 200 м дан кам бўлган ҳолатларда кундузи ҳам қўлланилади;
куну–тунгги, куннинг ёруғ ва тунги даврида бир хилда узатиладиган сигналлар; светофорларнинг белгиланган ранглардаги чироқлари, маршрут ва бошқа ёруғлик кўрсатгичлари, тезлик камайтиришнинг доимий дисклари, сариқ рангли квадрат шитлар (орқа томони яшил рангда), йук поезди охирини белгиловчи нур қайтаргичли қизил дисклар, сигнал кўрсаткичлари ва белгилари шундай сигналлар бўлиб хизмат қилади.
Тонелларда фақат тунгги ёки куну-тунгги сигналлар қўлланилади.
ТОВУШЛИ СИГНАЛЛАР
Товуш сигналлари турли давомийликдаги товушларнинг сони ва мосликларида намоён бўлади. Уларнинг маъноси куну-тун бир хилда бўлади. Товуш сигналларни узатиш учун локомотив, моторвагонли поезд, ўзийурар махсус ҳаракат таркибининг ҳуштаклари, қўл ҳуштаклари, пуфланадиган сурнайлар, сиреналар, гудок ва петардалар хизмат қилади.
Петарданинг портлаши зудлик билан тўхташни талаб қилади.
Электр токи таъсирига тушиб қолган жабрланувчини қутқаришда электр қурилмани тезкор ўчириш чора тадбирлари. (Э-3)
Жавоб:
ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНИШ
Бундай шикастланишлар техник ёки атмосфера электр қуввати таъсирида юзага келади. Электр асбобларидан техникада ва уй хўжалигида уқувсизлик билан фойдаланиш, шунингдек, бу асбобларнинг ноъсозлиги электрдан жароҳатланиш (электротравма)га олиб келади.
Электр токидан шикастланишлар: термик; электролитик; организмга механик таъсирларга бўлинади.
Электр токининг таъсири унинг кучи 3–5 мА га тенг бўлганда сезила бошланади, 20–25 мА кучга эга бўлган электр қуввати мушакларнинг беихтиёр қисқаришига сабабчи бўлади. Электротравмаларнинг сабаби ва баъзан бу фактни аниқлаш жуда қийин кечади, бундан ташқари, электротравмани бошқа шикастланишлар (контактли термик куйиш, электротравмадан кейин баландликдан йиқилиб синишлар) билан осон адаштириш мумкин.
Электротравмалар терининг намлиги юқори бўладиган баҳор, ёз ва куз ойларида кўпроқ кузатилади. Ҳавфли, ўлимга олиб келадиган электротравмалар 127–220 В ли электр токи таъсирида юзага келиши мумкин. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр токи билан шикастланишларда ўлим кенг кўламдаги куйиш натижасида юзага келади.
Паст кучланишли токларни ҳам организм учун умуман зарарсиз деб бўлмайди. Шу нарса аниқланганки, бир хил кучланишдаги ўзгарувчан ток доимий токка нисбатан хавфлироқ. Юқори кучланишли токлар билан шикастланганда кўплаб электр таъсиридаги куйишлар кузатилади. Ток кучи унинг кучланишига тўғри ва тери ҳамда предметлар қаршилигига тескари пропорционал бўлиб, кўп жиҳатдан шикастланувчини ердан ажратиб турган предмет қаршилигига боғлиқ. Тери қанча юмшоқ ва намлиги юқори бўлса, унинг қаршилиги шунча кам бўлади.
Электр токининг танага кирадиган ва чиқадиган йўли “ток ҳалқаси” деб аталади.
Пастки, юқори ва тўлиқ ҳалқалар тафовут қилинади.
Пастки ҳалқа – оёқдан–оёққа ҳавфи кам. Юқори ҳалқа – қўлдан–қўлга ҳавфи юқорироқ ва тўлиқ ҳалқа – бунда ток нафақат оёқ қўллардан, балки юракдан ҳам ўтади.
Токнинг кириш ва чиқиш жойларида электр куйишлар ҳосил бўлади, уларга хос ўзгаришлар “ток белгиси” деб аталади. Улар терининг юмалоқ, эллипссимон ёки чизиқчали қуруқ жонсизланиши шаклида бўлиб, кулранг, оч сариқ ёки сут рангида, унинг маркази тўқроқ, четлари кўтарилган очроқ рангда бўлади. “Ток белгиси” атрофидаги сочлар куймаган, штопорсимон буралган бўлади. Кўпинча, “ток белгиси” унинг кириш жойида кўпроқ шаклланади, чиқиш жойида у металл билан контактда бўлганда ҳосил бўлади. “Ток белгилари” электр токининг йўлида терининг буришган ва букиладиган жойларида ҳам ҳосил бўлади.
Электротравманинг 4 та даражаси фарқланади.
1-даража – шикастланган кишида мускулларнинг беихтиёр титраб-қақшаши кузатилиб, ҳуши ўзида бўлади.
2-даража – мускулларнинг беихтиёр титраб қақшаши билан бирга беъмор ҳушини йўқотади.
3-даража – ҳуш йўқотиш билан бирга юрак ва нафас функцияларининг ҳам бузилиши кузатилади.
4-даража – бемор клиник ўлим ҳолатида бўлади.
Умумий симптоматика субъектив белгилари – бу секин туртки, ачитиб оғриш, мушакларнинг беихтиёр қиқаришлари, қалтироқ тутишидан; объектив белгилари: тери қопламаларининг оқариши, баъзан кўкариш, сўлак ажралишининг кўпайиши, қусиш, юрак соҳасидаги оғриқдан иборат. Электр токининг билвосита таъсири йўқотилгандан кейин шикастланган киши ўзини ҳудди қаттиқ калтакланганидек, чарчоқ, бутун гавдасида оғирлик сезади. Баъзан жуда лоъқайд, паришонхотир, баъзан эса жуда ҳаяжонланган ҳолатда бўлади. Уларда пульс тезлашиб, беъихтиёр сийдик ажралиши кузатилиши мумкин. Электротравма юқоридан йиқилиши билан давом этса, суякларнинг турлича синишлари ва бўғимларнинг чиқишлари кузатилиши мумкин.
Маҳалий шикастланиш кўзга кўриниб турадиган куйиш билан ифодаланади. Одатда, бу куйишлар иккинчи даражали бўлиб улар термик куйишлардан пуфакчалар ва қизаришнинг йўқлиги, аксинча, сариқ-жигарранг доғлар ҳосил бўлиши ва бу жойнинг оғриқни сезмаслиги билан фарқ қилади: баъзан куйган жойдан қон оқиб туриши мумкин.
Куйиш майдони катта бўлган электротравмаларда, ички органларнинг шикастланишлари анча камроқ бўлади. Бунга сабаб, куйиб кўмирга айланган тўқималар токнинг ички органларга тарқалишига тўсиқ бўлади. Куйиш майдони кичик электротравмалар, ток таъсиридан кейин жуда тез вақт ичида аниқ чегара ҳосил қилиб, ўлган кулрангли тўқима атрофида тиниқ айлана ҳосил қилади. Бунда куйган жой атрофидаги тўқималарда шиш жуда тез ривожланади.
ЭЛЕТРОТРАВМАДА БИРИНЧИ ЁРДАМ
Шикастланган кишини жуда тезлик билан электр токи манбаидан озод қилиш зарур. Бу ишни жуда эҳтиёткорлик билан, техника ҳавфсизлигига амал қилган ҳолда бажариш зарур. Агар имконияти бўлса, токни тезда махсус ўчириш пультидан ёки ток ўчиргичдан узиш керак. Агар улар ноъсоз бўлса, махсус ўткир жағли омбирлар билан (изоляцияловчи резина найлар кийдирилган) электр симини қирқиб ташлаш, бунда, албатта, ҳар бир сим алоҳида қирқилиши, яъни қисқа туташув келиб чиқишига йўл қўймаслик керак.
Шикастланган кишини ток таъсиридан озод қилмай туриб, танасининг очиқ қисмларини ушлаш мумкин эмас. Агар беъморда клиник ўлим юз берса, тезлик билан ва узлуксиз, шунингдек, транспортировка вақтида ҳам сунъий нафас беришни (оғиздан-оғизга ёки оғиздан-бурунга) ва юракни билвосита массаж қилишини амалга ошириш керак. Воқеа содир бўлган жойда куйган терини одеколон билан артиш, стерил боғлам қўйиш, транспорт шиналарини қўллаш керак. Электротравма олган кишилар, уларнинг ҳолати қандай бўлишидан қатъий назар касалхонага ётқизилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |