Августнинг йигирма олтинчи куни
Доцент очиқ чеҳра билан кутиб олди. Нима ўзгариш бўлаётганини сўради.
— Энг муҳими — қўрқманг! — деди бир бошдан тушунтириб. — Ўша паллада шошманг. Ҳаяжонланманг. Касалман, деган гапни хаёлингиздан чиқариб ташланг. — Бармоқлари билан столни чертиб ўтирди-ўтирди-да, ўзига ўзи гапираётгандек қўшиб қўйди: — Бунақа пайтда кўп нарса аёлнинг маҳоратига боғлиқ. «Маҳорат?» Қанақа маҳорат? Нима, Шаҳноза ж...мидики,
«маҳорат»ни намойиш қилса?
Доцент важоҳатимни кўриб, кўзини олиб қочди.
Мени айтди дерсиз, ука, — деди юпатиб. — Ҳали қўша-қўша фарзандлар кўрасиз.
Ўғлингизнинг тўйида ўзим бориб ошнинг энг ширин жойидан ейман. Келишдикми?
Августнинг йигирма тўққизинчи куни
Шаҳар ижрокўмининг уй тақсимоти бўйича комиссияси терговга ўхшаган нарса бўларкан. Узун стол тўрида калта енгли кўйлак кийган, жингалаксоч киши ўтирибди. Стол атрофида
йигирма чоғли одам. Эркак-аёл аралаш. Негадир ҳаммасининг қиёфаси бир хил: тунд, лоқайд. Фақат бир одам — мажлис раисининг ўнг тарафида ўтирган киши бошқаларга ўхшамайди. Юзи шунақанги озғин, шунақанги заҳилки, биров эски ўликни гўрдан суғуриб чиқиб, калла чаноғига тери ёпиштириб қўйгандек. Чакаклари ич-ичига кириб кетган, бўйни ингичка, қилтириқ. Аммо тошбақанинг бўйнидек сертомир, чайир... Юпқа лаблари асабий титрайди. Шундай иссиқда қора костюм кийиб, бўйинбоғ тақиб олган, кўкраги тўла орден, медаллар. «Қизил юлдуз»,
«Жанговар Қизил байроқ», «Ватан уруши»... Гап бунда ҳам эмас. Кўзлари ғалати, кўзлари... Чор атрофга, одамларга, оламга, борингки, ўзига ҳам шу қадар чексиз қаҳр билан боқадики, қараса этингни сескантириб юборади. Баайни Ёвуз Руҳнинг ўзгинаси!
Фамилиянгиз? — деди Жингалаксоч мен томонга қарамай. Айтдим.
Одамларга нима бўлган ўзи, Соат Ғаниевич! — Жингалаксоч қўлидаги «дело»ни Ёвуз Руҳ олдига ташлади. — Шунча эгоизмни кимдан ўрганган бу ёшлар! — деди афсус-надомат билан.
Ёвуз Руҳ қоғоз титкиларкан, мен томонга қараб қўйди. Ўзининг ҳақлиги-ю, менинг ноҳақлигимга, ўзининг қудрати-ю, менинг ожизлигимга ишонч билан тўлиб-тошган бу нигоҳда яна бир нарса — нафрат бор эди! Ҳатто «инқилоб чавандози»нинг белига «осилиб» турган прокуратура «босси» ҳам менга бунчалик жирканиб қарамаганди. Беихтиёр кўзимни олиб қочдим.
Худо ҳаққи! Шарти кетиб, парти қолган кекса одамнинг овози шу қадар гумбурлашини биринчи кўришим. Худди гўрдан чиққан садодек!
Уй керак бўлиб қолдими? — деди Ёвуз Руҳ тағин таҳдидли гумбурлаб.
Тамом! Ҳаммаси тушунарли! Булардан ҳеч қачон, ҳеч қандай нажот йўқлигини англадиму, вужудимда ажиб енгиллик сездим. Нима қипти, биринчи марта кўряпманми бунақа Ҳангомаларни!
Ҳа! — дедим ўзимни босишга уриниб. — Уй керак!
Домлаларга йўқ уйни сенга қаёқдан топиб берсин?
Унисини билмадим, — дедим ростини айтиб. — Аммо менга уй керак. Хотиним билан ётоқхонада туролмайман!
Ёвуз Руҳ кўзимга тешиб юборгудек узоқ тикилди.
Биографиянгда ёзибсан! — деди қоғоз варақлаб. — Шаҳар судида ишлаган экансан. Бир йил ишладингми?
Саккиз ой...
Нега ҳайдашди?
Ҳайдашгани йўқ, — дедим хотиржамлик билан. — Ишлагим келмади.
Эшитдингизми, Дмитрий Степанович! — Ёвуз Руҳ Жингалаксочга қараб кулди. Кулгиси ғалати экан. Худди калтакесакнинг томоқ қоқишига ўхшайди. — Суд органида ишлагилари келмабди... Хэх! Жингалаксоч индамади. Чарчоқ қиёфада бошини кафтига қўйганча тирсаги билан столга таянди. Бир чеккада ётган «Малборо» сигаретидан олиб, ялтироқ чақмоқтош ёқди. Узун стол атрофида ўтирган бир хил қиёфадагилар бир хилда сукут сақлашар, ҳайҳотдек хона жимжит, Ёвуз Руҳ варақлаётган қоғозлар ғайритабиий баланд овозда шитирлар эди.
Афғонда хизмат қилган экан, — деди Ёвуз Руҳ. — Бош аргументи шу.
Начора? — Жингалаксоч тутун қайтарди. Юзимга тикилиб туриб, анчайин осойишта оҳангда тушунтирди: — Сизни Афғонистонга биз юборган эмасмиз, йигитча.
У ёққа борганимга мен ҳам афсусланаман! — дедим совуққина қилиб.
Қўйиб берса душман томонига ҳам ўтиб кетади бунақалар. — Ёвуз Руҳ ўйиб юборгудек чақчайди. — Шошма! — деди навбатдаги қоғоз варағини ажратиб олиб. — Отанг колхоз раиси
экан-ку! Тўғрими шу гап?..
Тўғри.
Раис бўлса битта ўғлига Тошкентдан участками, кооператив уйми олиб беришга кучи етмайдими?
Кулдим.
Бундан чиқди... Раис отам менга участка ёки кооператив уй олиб берса, ҳаммаси ўзидан- ўзи ҳал бўлади. Шунақами?
Пажалста! — деди Ёвуз Руҳ қўл дўлғаб. Жингалаксоч унинг хулосасини дарҳол қувватлади:
Шахсий мулк сотиб олишга ҳар бир гражданнинг ҳаққи бор.
Шунақа-ку... — дедим киноя билан. — Отам энди раис эмас-да! Лагерда ётибди.
Шимолий Қозоғистонда! «Ўзбек иши» билан қамалган.
Ёвуз Руҳнинг кўзлари ёниб кетди.
— Ах-да! — деди ғўлдираб. — Кўрдингизми, Дмитрий Степанич! Бу... — ипдек бармоғини бигиз қилиб мени кўрсатди. — Бу — шубҳали шахс! Биографиясини ёлғон ёзган. Отаси қамалганини атайлаб яширган. Жамоатчиликни чалғитмоқчи бўлган.
Қизиқ...—дедим ясама лоқайдлик билан. — Отам раислигидан фойдаланиб, менга уй олиб берса, қонунга хилоф эмас. Дадамнинг қамалганини ёзмасам — жиноят экан-да!
Сен... сен... гапни чалғитма, унсур! — Ёвуз Руҳ ўрнидан туриб кетди. Тошбақаникидек ингичка бўйни баттар тиришиб, боши асабий қалтиради. Кўксидаги орденлари жиринглаб кетди. — Бўшатиб қўй кабинетни!
Ҳаяжонланманг, Соат Ғаниевич! — Жингалаксоч Ёвуз Руҳни юпатди. — Ўтиринг!.. Йигитча! — деди муросага чор-ловчи оҳангда. — Сизга квартира беролмаймиз. Бўпти, сизга рухсат.
Уй керакмиш бунга! — Ёвуз Руҳ ҳамон ғазабини босиб ололмасди. — Ана, хотинингникига бориб тур!
Чиқиб кетардим-у, гапи нашъа қилди.
Мусулмонмисиз? — дедим қоним қайнаб. — Мусулмончилик қоидаларини тушунасизми?
Мен ҳеч қанақа мусулмончилик-пусулмончиликни билмайман! — Ёвуз Руҳнинг боши соат капгиридек ликиллади.
Мен биламан! — дедим қайсарлик билан. — Ичкуёв бўлишни хоҳламайман!
Бўлмаса, хотининг билан кўчада ётиб юравер! — Боядан бери тилимни тийиб турган эдим. Ёвуз Руҳнинг гапи жонимдан ўтиб кетди. Айтмаслигим керак бўлган гапни айтиб юбордим:
Нега шу тупроқда туғилиб ўсганлар шаҳар чеккасига чиқиб, лой чангаллайди-да, кеча келганларга уй тайёр?
Нима? — Жингалаксочнинг кўзлари таҳдидли қисилди. — Нима дедингиз?
Аниқроқ қилиб айтайми? — дедим ғазабдан овозим қалтираб. — Нима учун ўзбекка уй йўқ-да, кеча вагондан тушганларга уй тайёр?
Шунақа денг? — Жингалаксоч лабининг бир чети билан кинояли илжайди. — Демак, сиз Тошкент фақат туб аҳолиники, ғайримиллатлар кетсин, демоқчисиз? Тўғри тушундимми?
Йўқ! — дедим бош чайқаб. — Илгари келганлар кетсин, демоқчи эмасман. Энди келаётганлар келмасин, демоқчиман. Аҳоли ўзимизда ҳам...
У ёғини айтолмадим. Стол атрофида ўтирган бир хил қиёфалилар тўсатдан ҳар хил қиёфага кирди. Ҳар хил овозда ҳайқира бошлади. Бири кўзи олайиб бақирди, бири чинқирди, яна бири ҳайратдан ёқасини ушлади. Фақат айбномаси бир хил эди. Миллатчи! Халқлар дўстлигининг душмани!
Жим! — Гувиллаб турган йўғон-ингичка товушларни гумбурлаган садо таққа тўхтатди.
Жим бўл! — деди Ёвуз Руҳ ўкириб. Қалтироқ қўлини пахса қилиб қичқирди: — Унсур! — деди оғзидан кўпик сачратиб. — Сени ўз қўлим билан отиб ташлашга тайёрман! — Кейин Жингалаксочга юз-ланди. — Милиция борми бу даргоҳца, Дмитрий Степанич! Бунақа бандитларни тийиб қўядиганлар борми-йўқми исполкомда!
Жингалаксоч вазмин одам экан. Шошилмай ўрнидан турди.
Қўйинг, Соат Ғаниевич! — деди тасалли бериб. — Асабингизни асранг. Секин-секин юриб ёнимга келди.
Ўртоқ Шоматов, — деди қуруқ ва расмий оҳангда. — Совет граждани сифатида давлатдан квартира олишга ҳақлисиз. Навбатингиз келса — оласиз. Сиз — озодсиз!
Қаранг, қандай яхши! Менга озодлик ҳадя этяпти! Мана, майнавозчилик томошаси тугаяпти.
Ҳаммаси жойида. Ҳаммаси рисоладагидек.
Рухсатингиз билан бир нарсани сўрасам, — дедим иложи борича мулойим қилиб. —
Навбатим қачон келади?
Жингалаксоч мендан ҳам мулойим жилмайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |