Умавийлар даврида рисо жанри. Бу даврда рисоларни (марсияларни) шоирлар уларга яқин азиз бўлган одамлари вафоти муносабати билан ёзишар эди ва уларда самимий туйғу изҳор этиларди. Шунинг билан бирга халифа ёки амирларга ёзилган марсиялар кўпинча мадҳлардан фарқ қилмас эди, фақат вафот шахс ёнига “бўлган”, “ўтган” феъллар қўшилиб унга аза тутган одам ўша одамнинг фазилатларидан маҳрум бўлганига ишора қилади. Яқинларга ёзилган рисоларда ҳиссиётлар самимийлиги, ҳақиқий йўқотиш изтиробининг изҳори сезилса, умумий тус олган ва саховатли шахсларга қаратилган рисоларда одатда ўтмишдан мисоллар келтириб, буюк шоҳлар номи эсга олиниб, Пайғамбаримиз ва Хулафои рошидийнларни хотирлаб, кўпинча ердаги ҳаёт фоний ўткинчи эканлигига ишора қилинар эди.
Қадимги анъанага кўра, марсия бошқа мақсад учун ёзилган жанр билан аралаштирилмас эди. Фақат марсиядан кейин панд-насиҳат ва ҳикматли сўзларга ўтилиб, масал келтириш мумкин эди. Мазкур рисода Жарир бу одатни бузади. Шоир севимли рафиқаси хотирасига битган бу таъсирчан, самимий рисо (марсия) сидан қасидада тўсатдан ал-Фараздақ ва унинг қавмини ҳажв қилишга ўтиб, уларни узундан узоқ танқид қилади, уларнинг устидан кулади. Махсус рисо жанрида ёзилган қасида байтлари энди, гўёки қасиданинг махсус ҳижо жанрида ёзилган кириш қисмига айланди.
Умавийлар даврининг ушбу уч машҳур шоирлари ҳақида адабий доираларда, ўқимишли одамлар орасида турли латифалар тарқалган эди. Кўпгина латифларнинг қаҳрамони эса Жарир бўлган эди, чунки у ўзига бино қўйган, шуҳратпараст, камтаринликдан узоқ одам эди. Умавийлар даврида бу шоирларга қарши туриб, муайян сиёсий ва диний гуруҳларнинг мавқеини ифодалаган шоирлар ҳам бор эди. Улардан энг машҳурлари қурайший Убайдуллоҳ ибн Қайс ар-Руқаят, ат-Тириммоҳ ибн Ҳаким, шиалардан чиққан шоир ал-Кумайт ибн Зайд. Бу шоирларнинг шеърияти асосан мадҳ жанрида ёзилган, фақат бағишлов сифатида бошқа шахсларга йўналган. Бу шоирлар шеърларининг руҳияти ва тасвирий-ифодавий тизими ўша давр шеъриятига қўйиладиган талабларга тўла жавоб берар эди, чунки бу талаблардан чекиниш мадҳ санъатида яхши дид деб саналмас эди.
Айни Умавийлар даврида девонхоналарда котиблар қатлами етишиб чиқди. Улар ўрта табақаларга мансуб бўлиб, кўпинча бир нечта тил, жумладан, араб тили фасоҳатини, юнон, форс тилларини билишар эди. Келиб чиқиши нафақат араб, балки бошқа халқларга мансуб бўлиши мумкин эди. Котиблардан ўз даври учун юқори маданият эгаси, турли илмлардан хабардор бўлиши, фиқҳ ва ҳадисларни яхши билиши талаб қилинар эди. Котиблар фаолияти натижасида ёзишмалар санъатга айланиб, “расаил” жанрини ташкил қилди ва турли кўринишда намоён бўлди: расаил расмия, расаил ихвания ва бошқалар.
3. АББОСИЙЛАР ДАВРИ АДАБИЁТИДА ЖАНРЛАР ТАКОМИЛЛАШУВИ ТИПОЛОГИЯСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |