Жоҳилия даврида оғзаки насрий ижоднинг турлари
Ислом динига қадар бўлган давр, яъни VII асргача бўлган давр “Жоҳилия даври” номи билан аталиб, адабиёт, асосан, оғзаки ижод тарзида намоён бўлди. Унинг анъаналари ҳаттоки VIII асрларда, яъни ёзма адабиёт шаклланиб, асарлар ёзиб ола бошланганидан сўнг ҳам сақланиб борди.
Жоҳилия даврида бадавийлар яшаган қабилавий муҳитда кучли ривожланган шеърият билан бир қаторда кичик эпоc жанрлари ҳам ривож топди. Булар турли ривоятлар, ҳикоятлар, нотиқлик санъати турлари, масаллар ва мақоллардир. Илк ислом давридан сўнг филологлар томонидан ёзиб ола бошланган бу асарларнинг муаллифлари номаълумлигича қолган ва халқ оғзаки ижодига тааллуқли бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, турли хил масаллар, мақоллар, афоризм (ихчам фикр)ларнинг аксариятини афсонавий Луқмони Ҳаким яратган, деган тахмин мавжуд. Таниқли араб адабиётшуноси Шавқий Дайф Ибн Ҳишамнинг Муҳаммад Пайғамбарнинг (с.а.в.) таржимаи ҳолларига бағишланган “Ас-сират ан-набавийя” асарига асосланиб, Луқмон масаллари ҳаттоки исломгача ёзиб олинганлигини кўрсатиб ўтади: “Сувайд ибн ас-Сомит Маккага ё ҳаж, ё умра вақтида келган. У ҳақида эшитган Расулуллоҳ унга дуч келиб, Аллоҳга ва исломга даъват қилдилар. Сувайд у кишига деди: “Балки сендаги (нарса) мендаги нарсадандир”. Расулуллоҳ (с.а.в.) сўрадилар: “Сендаги у нарса нима?”. У деди: “Луқмоннинг ахлоқий қоидалари ёзилган қоғоз”. Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Кўрсат менга”. У кўрсатди. У киши дедилар: “Бу сўзлар яхши, аммо мендаги бундан афзалроқ: у менга Аллоҳдан нозил бўлган Қуръон, у ҳидоят йўли ва нурдир”. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Қуръон тиловат қилиб, исломга даъват қилдилар. У (Сувайд) Расулуллоҳ (с.а.в.) олдидан кетмади ва “ҳақиқатда бу сўзлар яхши”– дед
2. ИЛК ИСЛОМ ВА УМАВИЙЛАР ДАВРЛАРИДА ЖАНРЛАР ТАРАҚҚИЁТИ
Умавийлар даврида жанрлар трансформацияси (ўзгариши)
Умавийлар сулоласи халифалигининг ҳукм суриши 661-йилдан бошланиб, то 750-йилгача давом этди. Унинг асосчиси Муовия халифаликнинг пойтахтини Дамашққа кўчирди ва фаолиятини юритишда араб қабилалардан чиққан зодагонларнинг кучли гуруҳларига таянди. Уларнинг ҳукмдорлиги даврида асл араб маданий анъаналари маҳаллий забт этилган халқларнинг маданиятига зид қўйилди. Шунинг учун ҳам Жоҳилия даври араб шеърияти энди бутпарастлар шеърияти сифатида эмас, балки асл араблар қадриятини ифода этувчи шеърий намуна сифатида қабул қилинди. Умавийлар халифалиги саройларига Арабистондан бадавий шоирлар ва нотиқлар таклиф қилиниб, улар ёрдамида қадимги шеърхонлик муҳитини тиклашга интилдилар. Халифа Абд ал-Малик (685-705) саройида биратўла замонанинг энг машҳур шоирлари ал-Ахтал, ал-Фараздақ ва ал-Жарир хизмат қилди. Бу шоирлар бир ҳукмдорга хизмат қилишса ҳам, ўзаро адоватда эдилар. Уларнинг ҳар бири араб қабиласидан чиққан бўлиб, халифа ва унинг яқинларини мадҳ қилиш билан бирга ўз қабилалари фазилатларини тараннум этишар эди. Яъни Ислом динининг тарқалиши ва арабларнинг ҳарбий юришлари - ғазоват даврида сўнган қабилалараро тўқнашув ва зиддиятлар Умавийлар даврида яна янгидан аланга олди. Бу вазиятда қадимги анъанавий шеърий жанрлар – фахр, мадҳ ва ҳижо қўл келиб, аввалгидай шеърий қурол вазифасини бажара бошлади.
Шоирлар Жоҳилия давридек, Дамашқ, Басра, Куфа ва бошқа араблар йиғиладиган бошқа жойларда шеърхонликлар ўтказилиб, ўз маҳоратларини намойиш қилар эдилар.
Аммо саройда шоир мавқеи анча мураккаблашди: бир томондан у ўз хомийси, тирикчилигини таъминловчи ҳукмдорга тўла тобе ва шеърларини унинг дидига мослаштириши лозим эди, иккинчи томондан у ўз қабиласи намояндаси сифатида халифанинг қабиласи билан бўлган муносабатларга қаршилик қилиши зарурияти туғилди. Шоирнинг ҳукмдор билан бўлган алоқаси энди диний асосга эмас, балки сиёсий манфаатдан келиб чиқди. Шунинг учун шеърларда олдинги самимият, садоқат ва ихлос тўғрисида гап бориши бу вазиятда қийин туюлади. Жоҳилия даври бадиий онгининг тикланиши шоирларни исломий-ахлоқий мисралардан бирмунча узоқлаштирди. Умавийларнинг ўзлари уларни Муҳаммад пайғамбарнинг ахлоқий камсуқумликка йўналтирилган васиятларига лоқайд бўлганликларида айблайдилар. Уларнинг даврида исломий аҳкомларни фақат масжидлар атрофида ташкил бўлган тор доиралардаги жамоалар сақлаб борар эди. Саройдаги зиёфатларда Исломдан олдин яшаган ИмрулҚайс, Тарафа, ал-Ааша каби шоирларнинг ҳаётдаги ҳиссий қувончлар, ишратларни тараннум этувчи шеърлари ўқиларди. Ҳукмдорни мақташга қаратилган мадҳлар билан бир қаторда ишқий ёки майни куйловчи шеърлар янграрди. Айни шу даврдан бошлаб ишқий лирика- ғазал алоҳида мустақил жанр сифатида ажралиб чиқди.
Do'stlaringiz bilan baham: |