Bāxli, санскритча Bahlīka , шунингдек Balhika ,ҳамда замонавий форс тилидаги Balx, яъни Balkhва арман тилидаги Bahlтерминлари “Бақтрия” атамаси учун ёрдамчи шакл сифатида келиб чиққан[6.Б.341]
Балҳнинг дастлабки номи ёки шаҳарнинг бир қисми учун берилган атама Ζαρίασπα бўлиб, бу термин Зардуштийларнинг энг муҳим олов ибодатхонаси- Азар-и-Асп номидан [16.Б.114-115] ёки “олтин рангли тулпор эгаси” маъносини англатувчи Ζaryāspa исмли қиз бола исмидан[17.Б.125]келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин.
Замонавий Балҳ шаҳрининг ҳозирги номи (тахаллуси) (араблар томонидан аталган талқинда) – “Умм-ул-билод”, яъни “Барча шаҳарлар онаси”дир[23.]
Яна бир манбада таъкидланишича, Балҳ шаҳригаБалҳ дарёси номи берилган бўлиб, унинг қандай маънони англатиши қайд этилмаган.
Тахминан милоддан аввалги 330-йилларда бу буюк шаҳар Марказий Осиё Юнон-Бақтрия подшолигинингпойтахтига айланган; Бақтриш атамаси эса шаҳарнинг қадимги форсча номи саналади[12.]
Ҳақиқат баҳсларда туғилади,дейишади .Мазкур мақолада тарихимизнинг муҳим бўлаги ҳисобланган Бақтрия давлати, Бақтр шаҳри номларининг келиб чиқиши юзасидан фикр юритдик.Зеро,тарихни билмасдан туриб,тараққиёт ва келажакни тасаввур қилиб бўлмайди.
Келтирилган тарихий ва археологик маълумотлар асосида Бақтрия подшолиги ва унинг маркази Бақтр шаҳрининг топографик, географик жойлашуви, Бақтр ибораси этимологияси бўйича қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
- Юнон тарихчилари Бақтрияни “Минг шаҳар ўлкаси” деб бекорга тарифламаган.Бу эса ўша даврда шаҳарлар сонининг кўп бўлганлигини ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда ушбу шаҳарларнинг алоҳида ўрни бўлганлигини кўрсатади.
- Археологик тадқиқотлар натижасида Бақтрия ҳудудларидан топилган тангалар Бақтрияда товар-пул муносабатлари ривожланганлигини кўрсатади. Шунингдек, Бақтрия ҳудудларидан топилган “Бақтрия бойликлари” қадимги давр Шарқ давлатларида машҳур бўлган. Бу албатта Буюк Ипак Йўлидан анча илгариёқ қадимги йўлларнинг Бақтрия ҳудуди узра ўтганлигидан далолат беради.
- Мил.авв. VIII-VII асрларда Қадимги Бақтрия давлати Шарқдаги кучли давлатлардан бирига айланганлиги археологик ва ёзма манбаларда тасдиқланган. Бу даврда Бақтрия таркибига Марғиёна ва Сўғдиёна ҳам тарихий-маданий вилоят сифатида кирган бўлиши мумкин.
-Бақтрия атамасининг “Bahlika” шаклида қадимги ҳинд манбаларида учраши, демак Бақтрия номининг қадимги Оссурия ва Аҳамонийлар давлати даврига оид форс манбаларидан аввал ҳам учрашини ифодалайди. Бу Аҳамонийлар империясига қадар Бақтрия подшолигининг мавжуд бўлганлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |