Хоҳ давлат, хоҳ иш, хоҳ оила бошқарувида муваффақиятга эришишнинг бирдан-бир
йўли адолат билан ҳаракат қилишдир. Зеро, коинотдаги ҳамма нарса мувозанат асосида
ҳаракатланади.
Арабларда: "Қаттиқ бўлма синасан, юмшоқ бўлма сиқиласан", деган мақол бор.
Дарҳақиқат, на қаттиқ ва на юмшоқ, балки уларнинг ўртаси бўлиш керак. Қаттиқ ёки
юмшоқ бўлишнинг ўрни бор. Шунинг учун бошқарувчилик нозик ва қийин бир
санъатдир.
"Аёллар борасида бир-бирларингизга хайр тавсия қилинглар. Чунки улар қовурғадан
яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи ўртасидир. Уни тўғирлашга ҳаракат қилсанг,
синдириб қўясан, ўз ҳолига ташлаб қўясанг эгриланишда давом этаверади.
Шундай
экан аёллар борасида бир-бирларингизга хайр тавсия қилинглар".
"Шубҳасиз, аёл қовурғадан яратилган. Ҳамма вақт тўғри бўлиб турмайди. Агар
ундан фойдаланмоқчи бўлсанг, эгрилигини ҳисобга олиб фойдаланасан.
Бутунлай
тўғрилайман, десанг, синдириб қўясан. Синдириш эса ундан ажралиш демакдир".
Ҳадиси шарифларда аёлнинг қовурғадан яратилганлигини айтилиши мажозийдир.
Уларнинг нозиклигини билдириш учундир. Бошқа бир ҳадиси шарифда аёллар чиннига
ўхшатилган, уларга нисбатан ҳаракат қилишда эҳтиёт бўлиш таъкидланган.
Аёлнинг қовурғача ўхшатилиши аёлга ҳақорат эмас, ҳақиқатдир. Тиббиётда ҳам
маълумки, инсоннинг энг нозик суяги қовуғадир. Қалбга яқин бўлиши севгини ифода
этади. Кўксимиздаги суякнинг эгрилиги камчилик эмас, заруратдир.
4. Оқил бўлиш.
Меҳр-муҳаббатдан ташқари оила мустаҳкамлигини
таъминловчи асосий восита
ақлдир. Туйғулар ҳар он ўзгариб туради. Инсон бир пайтлар севган кишисини кейин
севмаслиги табиий холдир. Ички ва ташқи таъсирлар орқали инсоннинг психологияси
ҳам ўзгариши мумкин. Турмуш ўртоғини ёқтирган, ёқтирмаган пайтлар бўлади.
Оилавий ҳаёт ўзгарувчан туйғулар билан эмас, ақл билан бошқарилиши лозим. Бир кун
биттаси Ҳазрати Умарнинг ёнига келиб, аёли билан ажрашмоқчи эканлигини айтди.
Ҳазрати Умар (р.а.) сўрадилар:
- Нимага аёлинг билан ажрашмоқчисан?
- Уни севмайман.
66
- Эй ахмоқ! Бутун оилалар муҳаббат билан яшаяптими? Сенинг ақлинг
нимага
ярайди?
Анас ибни Молик (р.а.) айтади: Расулуллоҳнинг ёнида бир одам ҳақида мақтаб
гапиришди. Расулуллоҳ:
- Ақли қанақа? - деб сўрадилар.
- Эй, Расулуллоҳ! Ибодати шунақа, ахлоқи бунақа, фазилати бундай, тарбияси ундай,
- деб мақтадилар. Расулуллоҳ яна:
- Ақли қанақа? - дедилар. Саҳобалар:
- Эй, Расулуллоҳ!
Биз унинг ибодати, хайрли иши ҳақида гапиряпмиз. Уни
мақтаяпмиз. Сиз эса ақли ҳақида сўраяпсиз?
Бунга жавобан Расулуллоҳ (с.а.в.):
- Ахмоқ сўфи жоҳиллиги билан фосиқлардан ҳам кўпроқ зарар келтиради. Аллоҳга
яқинлик даражалари ақлларининг кўплиги биландир, дедилар.
Ақлдан мақсад шаҳват, ҳасад, нафрат каби туйғулардан ҳоли ақлдир. Айниқса,
эркакларнинг кенг дунёқарашлари вазмин бўлишлари оила ҳаётида
жуда-жуда
муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: