Баскетболчиларни маънавий иродавий ва психологик тайёргарлиги



Download 102,5 Kb.
bet2/5
Sana21.03.2022
Hajmi102,5 Kb.
#504699
1   2   3   4   5
Bog'liq
Баскетболчиларни маънавий – иродавий ва психологик тайёргарлиги

Адабиётлар шарҳи.
А.Гомельский шундай ёзади: “Ригадаги СКА жамоамизга Гундер Майтина келганида, унинг характери юмшоқ эди, рақибниг арзимаган қўполлиги унинг асабини издан чиқарар эди, у ҳакамларга ғамгин қарар, жамоадошларидан ҳамдардлик кутар, ўйиндан буткул чиқиб кетарди. Шунда бутун жамоа бу камчиликларни бартараф этиш борасида ишлади, жамоа билан биргаликда биз касаллик ташҳисини аниқладик ва “даволаш” муолажасини бошладик. Тайёргарлик машғулотларида Гундерга қарши Омерту Хохкту ва Иверу Вертису ўйин олиб бордилар. Улар ўз рақиблари билан жуда ҳам “мулойим” муносабатда бўлишмади. Ўйинга мен ҳакамлик қилар эдим. Гундер менга зорланиб қарар эди. Мен эса гўё Хохктунинг қўпол ҳаракатларини кўрмагандек ўзимни тутардим. Бу ҳол ҳар бир машғулотда, токи Гундер ҳужум қилишни ўрганмагунича давом этди. Шу тариқа у маҳоратли ва жасур ўйинчига айланди”.
Толиқиш ҳолатидаги спортчидан янги уринишлар, диққат билан ҳаракат қилиш талаб этиладиган машқлар – иродавий хислатларни ривожланишига ёрдам беради.
Ғалаба учун зарур бўлган иродавий хислатларни тарбиялашнинг жуда яхши усулларидан бири – беллашув усули ҳисобланади. Баъзида тайёргарлик машғулотларини томошабинлар, ҳакамлар, меҳмонлар ҳузурида ёки махсус тарзда ташкил этилган шовқин фонида ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ҳол спортчини ҳаяжонини енгиб, бор кучини тўплаб, машқларни яхши бажаришга ҳаракат қилишга ундайди. Ҳамда уни мусобақа вақтида бўладиган вазиятга кўниктиради.
Спортчи мусобақада ҳовлиқмасдан дадил ва ўз кучига ишонган ҳолда иштирок этиши учун тайёргарлик машғулотини бир қисмини спорт беллашуви шароитига максимал яқинлашитирилган шароитларда ўтказиш керак. Агар имкон бўлса, спортчилар мусобақа вазиятини олдиндан ўрганишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди. Спортчи мусобақада ўз иродасини муайян мақсадга янада кўпроқ қаратиши учун, у рақибнинг кучли ва суст томонларини билиши керак ва шунга боғлиқ ҳолда у билан бўладиган спорт беллашувига олдиндан, тайёргарлик машғулотларида тайёрланиши керак. Мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида, кучли рақиблар билан тайёргарлик учрашувларини ўтказиш жоиз бўлади. Бу эса спортчига ўзининг кучли ва айниқса, суст томонларини аниқлаш имконини беради.
Тайёргарлик машғулотлари давомида турли рақиблар билан учрашиш лозим. Чунки, ҳар бир рақиб муайян тактикавий усулларга, ўзига хос жисмоний, интеллектуал ва иродавий хислатлар ҳамда муайян спорт нуфузига, маҳаллий ва халқаро учрашувларда қатнашиш тажрибасига эгадир.
А.Пуни ёзишича, спорт ютуқларини яхшилашга бўлган умумий интилиш тайёргарлик машғулоти жараёнида юзага келади ва ривожланади. Ҳар бир ўйинчи ва жамоа психологик тайёргарликнинг босқичлар бўйича тузилган махсус режасига эга бўлиши лозим. Бунда, техник-тактикавий тайёргарлик режаси катта ўзгаришларга учрамайди, руҳий хислатларнинг намоён бўлиши эса ўзгарувчан бўлади. Маънавий-иродавий тайёргарлик мураббийдан катта психологик маҳоратни талаб этади. Мураббий-спортчи мусобақадаги жанговор ҳолатда амалга ошириши мумкин бўлган ҳатти-ҳаракатларни олдиндан кўра билиши керак.
Мураббий жамоанинг ҳар бир ўйинчисини билиши керак, бу жамоани психологик тайёргарлиги учун жуда муҳимдир. Шунинг учун, спортчи машаққатларни енгиб ўтиб, қўйилган мақсадга эришадиган мусобақалар иродавий хислатлар учун олий синов вазифасини ўтайди. Қолган ўзаро тенг шароитларда кучли иродага эга бўлган спортчи ғалабага эришади. Мусобақада барча жисмоний-маънавий кучларни яққол намоён бўлишини талаб этади. Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар бир спорт тури ўзига хос қийинчиликка эга бўлиб, у “ўлик нуқта” деб аталади. Спортчи “ўлик нуқта”ни юзага келиши мумкинлиги ҳақида ҳамда уни бартараф этиш йўлларини билиши керак. Қийинчиликлар мусобақани ўтказилиш шароитлари туфайли келиб чиқиши мумкин. Етук спортчиларни мусобақаларда иштирок этиш амалиёти баъзи шароитларни санаб ўтиш имконини беради:

  1. Онглилик.

  2. Интизомлилик.

  3. Қобилият ва кўникмалар ҳажми, савияси.

  4. Спортчини жамоада тутган ўрни.

Иродани шакллантиришда спорт беллашуви натижаларини сарҳисоби, ўз ҳаракатларини баҳолаш қатта аҳамиятга эга.
Спортчи натижаларига касаллик ва қатъиятсизлик салбий таъсир этади, чунки улар ўз кучига ва учрашувни муваффақиятли якунлашига ишонч ҳиссини йўқотишига олиб келади.
Иродавий ҳислатларни намоён бўлиши учун муҳим усуллардан бири – ихлос қилишдир. Спортчи қўйилган мақсадга эришиш мақсадида ўз иродасига таъсир этиши мумкин. Мусобақа – маънавий-иродавий ҳислатларни текширишнинг асосий усулидир. Жаров ёзади: “Спорт беллашуви иродавий хислатларни чиниқтиришнинг энг яхши усулидир. Яхши натижани кўрсатиб, ғалабага эришиш учун рақибларнинг ҳар бири ғалабага интилади”.
Мураббийни ўз жамоасининг ички маънавий ҳаёти қизиқтиради. Иноқ, уюшқоқ жамоа машғулотда ва мусобақаларда муваффақиятга осон эришади. Мураббий жамоанинг ички ҳаётига таъсир этишни кўплаб усулларига эга. Бунда энг муҳими унинг ўз жамоасига, клубига содиқлигидир. Ўйинчилар мураббий жамоа учун ўз вақти ва кучини аямаслигини кўришганида, уларда унга нисбатан ҳурмат ҳисси пайдо бўлади, унинг ҳар бир сўзига ишонишади, мураббийнинг ҳар бир талаби ва кўрсатмаси жамоа фойдасига хизмат қилишини билишади.
Луғатларда мураббийлар ҳақида шундай дейилган. Энциклопедик луғат: ”Мураббий – спортчиларни тарбияловчи уларни мусобақаларга ва рекорд натижаларини қўлга киритишига тайёрловчи раҳбардир”.
Дал луғати: ”Бирор спорт турида спортчиларни машқ қилишини бошқарувчи мутахассис”.
Охирги пайтларда жамоаларга мураббийларнинг махсус ёрдамчилари бўлмиш психологлар жалб этилмоқда. Баъзида мутахассис-психолог маслаҳати муайян самара бериши мумкин. Бироқ, агар мураббийнинг ўзи психолог бўлмаса, ҳеч бир ёрдамчи унга катта мадад беролмайди. Майдонда ўйин олиб боришга ўрганган ўйинчилар, гоҳида заҳира курсисини эгаллашади. Бу ўйинчилар – ўйинда иштирок этиш мазкур “қийноқлар курсиси”да ўтирганга нисбатан анча осон эканлигини иқрор бўлишади.
Жамоа ўйинчиларига мунтазам равишда психологик таъсир кўрсатиш кўп жиҳатдан, мураббийнинг қўйилган мақсадига эришиш қобилияти билан белгиланади.
Мураббий нафақат спортчи саломатлигини мустаҳкамлаб, юксак спорт натижаларига тайёрлаши, балки уни аҳлоқ жиҳатидан тарбиялаши ҳам керакдир. Спортчини замона руҳида тарбиялаш учун мураббий ҳар бир ўйинчини феъл-атворини аниқ билиши лозим. Мураббий жамоа учун жавобгар шахсдир. У ўз шогирдлари учун маънавий устоз бўлиши керак.
Мураббий ҳар томонлама ривожланган бўлиши, ўзида барча касб хислатларини мужассам этиши лозим. У ёш спортчилар учун ҳар жиҳатдан ўрнак бўлади. Шу боис, у софдиллик, адолатпарварлик, олийжаноблик, ватанпарварлик каби хислатлар соҳиби бўлиши ва спортчиларни ҳурмат қилиши даркор. Мураббий ўйинчига нисбатан ҳақоратловчи, таҳқирловчи чораларни қўллаши мумкин эмас. Мураббий билан спортчилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч – маҳоратга эришиш учун зарурий шарт ҳисобланади.
Ўқув-спорт терма мусобақаларидаги тайёргарлик машғулотларида мураббий ўқувчиларга ватанпарварлик намуналарини намоён этиши лозим.
Жамоанинг аҳамияти шундаки, спортчини мусобақада иштирок этишга ўргатиш биргалигида амалга оширилади, спортчини шахсий манфаати бутун жамоа манфаатига бўйсунади. Шу билан бирга жамоа ҳар бир ўйинчининг ҳар томонлама ривожланишига ёрдам беради.
Жамоада спортчилар ўртасидаги дўстона муносабатлар, интизомлилик, камтарлик каби хислатлар шаклланади.

Download 102,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish