72
кўнгил бердим-ки, у сизни нафс учун қилган ҳарака-
тингиз тўғри бўлмаса, сизни бундан қайтарсун. Ақл
бердим-ки, унингла сиз бутун қилган ишларингизни
билиб, текшириб қилинг. Агар сиз ақлни ишлатсан-
гиз сиз ҳеч кимга зулм қилмаган бўлурсиз. Мисол,
ўсимликларни, ўтларни кўринг. Уларда ҳам нафс бор.
Локин, бир бирига зулм қилмайдирлар. Чунки, мен
уларга сиз каби таом танламоқда
кенгчилик берма-
дим. Шуни қаршисида сизга ақл бердим. Локин, сиз
бу баҳосиз нарсани ўрнида ишлата олмадингиз. Бу
муқаддас нарса сизнинг қўлингизда зулм, ҳақсизлик
яроғи бўлди.
Сен менга додлайсан, билмайсанки сен учун ме-
нинг юрагим нақадар ачишадир, йиғлайман. Агар
мени тенгимда бир киши бўлса эди,
сен севикли бо-
ламнинг қилган ишларингдан юзим қизарарди.
Яна сен бир биринг билан йўлда гиналашиб, кўн-
глинг маюсланиб, қайғурган чоғингда ташқари чиқ-
санг кечалари ой сенга дилбарлик ила устингдан
ёқимли шуъласини сочиб, юзи титраб сени овутмакка
ҳаракат қилмадими? Юлдузларнинг ҳар
бирлари се-
нинг қайғунгга қўшилиб мўлтирашиб сенга тикилиб
турмадиларми? Булбул ҳазин ила иси ва туси сени бу-
тун қайғуларингни йўқ қилиб юрадирган гуллар усти-
да ширинлик ила сайраб нозик овозлари билан қотган
кўнгилларингни юмшатмадими?
Дарахтларнинг барглари шпир-шпир қилиб секин-
гина: қўй, жоним, хафа бўлма! Деган сўзлари сенга
эмасми эди. Сув шилдираб оқиб, ўзининг тип-тиниқ
устига сени чақириб,
сенга болалар тилидек чучук
тили ила сени ғамингни ювмакка ҳаракат қилмадими?
Эрталабки шамол ўйнаб сени ёнингга келиб юмшоқ
қўллари билан сени қитиқлаб кулдирмакка ҳаракат
қилмадими?
www.ziyouz.com kutubxonasi
73
Олам бир равишда турса сен зерикасан деб мен
вақтни ҳам 4 палла ила алмаштириб турдим. Ёз кун-
лари қуёшнинг олтин тусли шуъласи сенга қандай
наъшалар, пишган мевалар қандай лаззат берар. Куз
кунлари ҳамманинг туси сарғайиб, йиғи ила кўк кўз
ёшларини тўкадир. Бу ҳам сенга таъсир қилмайдир-
ми? Сен ўзинг ила қўшилиб йиғлайдирган бир йўл-
дош, бир ғамдош топасан. У ила қўшилиб йиғлаганда
кўнглингдаги ғам юклари кетиб енгилланасан. Қиш
кунлари ҳамма қор тойиб оқарадир. Қор илиқ совуғи
жонинг томир-томирларида юрадир. Аммо, бу кек-
сайишдан ер ўлмайдир. Ёшликнинг қайтишига бу
бир ибрат. Аммо, одам болалари кексайганидан сўнг
ёшликка қайта олмайлар, ўладирлар.
Бунинг сабаби
фақат ўзларида. Мен тирикликни бердим, ўлимни бер-
мадим. Баҳор кунлари бу ёш олам сизни нафақат кўн-
глингизни очар ва хушлантирадир.
Сўйла, эй, болам. Мени золим дейсан, ҳақлими-
сан? – Она... Онажон... кеч... кечир.
Эй болам, яна эшит. Сизга ҳеч бир таъриф қилиб
бўлмайдирган бир бўлак нарса тайёрлаб қўюбман.
Фақат уни сиз бу дунёда боқийликни қўлингизга ол-
ганингиздагина бераман. Ва ул вақт мен ўзимни сиз-
га кўрсатаман. Фақат боқийлик керак. Бул вақтларда
боқийликни қўлингизга олинг!
Do'stlaringiz bilan baham: