“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси


Лизинг шартномаси ва лизинг объекти билан боғлиқ



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

3.Лизинг шартномаси ва лизинг объекти билан боғлиқ 
 хавфлар (рисклар) 
Лизинг муносабатлари лизинг шартномасини тузиш йўли билан амалга оширлади. У 
ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади. Агар лизинг олувчи 
жисмоний шахс бўлса, лизинг шартномаси нотариал тасдиқланади. Лизинг шартномасида 
одатда унга имзо чеқилиши билан, ҳар ой, ҳар ярим йилда гўланадиган тўловлар ўз аксини 
топади. Тўлов муддатлари лизинг фойдаланувчисининг эҳтиёжларидан келиб чиққат 
ҳолда белгиланшиши ҳам мумкин. 
Лизинг шартномасининг муддати тугагач, ижарага олинган мулк ижарага берувчига 
қайтарилади. Лекин, кўп ҳолларда лизинг шартномаси ижарадан фойдаланувчига мулкни 
сотиб олиш ёки қайтадан лизинг шартномасини янгилашни, яъни қайтадан шартномани 
тузиш имкониятини беради. 
«Лизинг тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига биноан қуйидагилар лизинг 
шартномасининг муҳим шартларидан иборат: 

лизинг объектининг тавсифланиши (лизинг объектининг миқдори, сифати, 
рўйхати, контракт қиймати ва бошқа кўрсаткичлар) ва шартнома умумий пул 
суммасининг кўрсатилиши; 

тарафларнинг лизинг объектини олиш ва бериш билан боғлиқ мажбуриятлари, 

лизинг объектини бериш тартиби, шу жумладан, лизинг объектини етказиб бериш, 
монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш тартиби; 

лизинг тўловларини тўлаш шартлари, миқдорлари, муддатлари ва тартиби; 

лизинг объектидан фойдаланиш, унга қараш, уни сақлаб туриш ва 
таъмирлаш юзасидан тарафларнинг мажбуриятлари; 

шартноманинг амал қилиш муддати. 
Тарафларнинг келишувига биноан лизинг шартномасига қуйидаги шартлар 
битилиши мумкин: 

лизинг объектини (молиявий лизингда) сотиб олиш тартиби ва муддатлари; 

лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш; 

лизинг объектини суғурта қилиш; 

форс-мажор ҳолатлар; 

лизинг берувчи қўшимча хизматлар кўрсатиши, бундай хизматларсиз лизинг 
объектидан фойдаланиб бўлмаса; 

лизинг субъектлари томонидан лизинг шартномаси шартларига риоя этилишини 
назорат қилиш тартиби. 


Лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш, агар қонун ҳужжатларида ва 
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафлар келишувига биноан амалга 
оширилади. 
Лизинг объектининг олди-сотди шартномаси лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида 
тузилиб, унга кўра лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан лизинг 
объектини кейинчалик лизинг олувчига бериш учун ўз мулки қилиб олади. Тарафларнинг 
хоҳишига кўра лизинг объектининг олди-сотди шартномаси лизинг шартномаси кучга 
киришишидан олдин ёки кейин тузилиши мумкин. 
Лизинг операциялари муайян рисклар билан боғлиқ. Бу риск (хавф)ларни баҳолашда 
одатда қуйидаги омилларни эътиборга олиш керак: 

лизинг олувчи компаниянинг тижорат обрўси ва молиявий ҳолати; 

ушбу компания фаолият юритаётган мамлакатдаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий 
ва фискал, монетор сиёсат (миллийлаштириш риски, гаров ҳуқуқларини татбиқ 
этилишдаги қийинчиликлар риски ва бошқалар); 

келушувнома ҳажмининг сотиш нархи ва кейинги йилларда иккиламчи 
бозорда ушбу нархнинг ўзгариши; 

лизинг олувчи фирманинг лизинг объектидан фойдаланиш шартлари. 
Лизингга оид бўлган риск қатор омилларга боғлиқ. Лекин улар таркибида 
иккита омил асосийдир. 

лизинг келишувномасининг сифати; 

ускуналарни етказиб бериш муддатларининг бузилиши. 
Лизинг муносабатлари ушбу муносабат иштирокчилари (лизинг берувчи, лизинг 
олувчи, ишлаб чиқарувчи) ўртасидаги манфаатлардан келиб чиқади. 
Лизингнинг вужудга келиши иштирокчилар манфаатларининг келишувини талаб 
қилади. Манфаатлар мос тушган ҳолдагина лизинг муносабатлари ўрнатилади. Демак, 
лизинги ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири объектив равишда лизинг 
иштирокчилари манфаатларини келтириб чиқариш, уларни келишув муҳитини 
яратишдир. 
Ўзбекистон иқтисодиётида лизинг олувчилар мавжуд бўлса, аммо янги технологияни 
ишлаб чиқарувчилар, лизинг компанияси сифатида хизмат кўрсатадиган ва ўз молиявий 
маблағларига етарли даражада эга бўлган ташкилотлар етарли эмас. Бу эса, ўз навбатида 
ушбу 
жиҳатдан керакли бозор инфратузилмасини яратиш, ривожлантириш, 
такомиллаштириш ва унинг асосида лизинг муносабатларининг объективлигини 
таъминлашни талаб этади. 
«Лизинг тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддасида лизинг объекти билан боғлиқ хавфлар 
ҳақида қуйидагилар баён этилган. 
Лизинг объекти билан боғлиқ барча хавфлар, шу жумладан, унинг тасодифан 
йўқолиши (нобуд бўлиши) ёки тасодифан бузилиши, шунингдек, ўғирланиши, барвақт 
эскириши, шикастланиши хавфлари лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда 
лизинг олувчига ўтади. Хавфлар лизинг олувчига ўтган дақиқадан эътиборан лизинг 


олувчи лизинг объекти ҳар қандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши учун лизинг 
шартномаси амал қилинадиган муддат давомида жавобгар бўлади. 
Агар хавфлар лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтадиган вақт лизинг 
шартномасида белгиланган бўлмаса, хавфлар лизинг олувчига у лизинг объектини олган 
дақиқадан эътиборан ўтади. 
Агар таклиф этилган лизинг объекти лизинг шартномасига мос келмаса ва бу унинг 
олувчига лизинг объектидан воз кечиш ҳуқуқини берса, ана шундай номувофиқлик 
бартараф этилгунга қадар ёки лизинг олувчи лизинг объектини олгунга қадар барча 
хавфлар лизинг берувчи зиммасида бўлади. 
Сотувчининг ночорлиги ёки лизинг объектининг ундан фойдаланиш мақсадларига 
номувофиқлиги заифлари лизинг олувчининг зиммасида бўлади, лизинг берувчининг 
сотувчини еки лизинг объектини танлаш ёхуд лизинг берувчи лизинг олувчини муайян 
сотувчини ёки лизинг объектини танлашга ғайриқонуний тарзда мажбурлаш тури бундан 
мустасно. 
Нобуд бўлиш, йўқолиш, ўғирлаш, шикастланиш, бузилиш ва барвақт эскириш хавфи 
билан боғлиқ бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин бўлган зарардан лизинг 
объектини суғурталаш тарафларнинг келишувчига биноан амалга оширилади. Бундай 
келишув бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи лизинг объекти суғуртаси учун жавобгар 
бўлади.
Лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчи тўлайдиган лизинг тўловлари лизинг 
объекти амортизациясининг тегишли қисми қийматини ва лизинг шартномаси бўйича 
лизинг берувчи томонидан қилинган ҳаражатларни, шунингдек, унинг даромад (маржа)ни 
ўз ичига олади. 
Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва 
бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг 
шартномаси билан белгиланади. 



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish