“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

R
SV
P
A
n
i
n


;
R-хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳаражатларисиз ижара тўловининг суммаси 
Айрим иқтисодчилар
3
лизинг олувчи ва лизинг берувчи томонларнинг ўзаро 
муносабатларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, лизингнинг икки турини ажратадилар. 
Биринчиси, тўғри, яъни бевосита ва иккинчиси - билвосита (эгри) лизинг. Агар мулк 
ишлаб чиқарувчи ёки унинг эгаси лизинг берувчи бўлиб хизмат қилса бу бевосита лизинг 
демакдир, агарда мулк ижарага учинчи шахс орқали берилса, у ҳолда бундай лизинг 
билвосита ёки эгри лизингни ташкил этади. 
23
Цай Т.Н., Грабовый П.Г., Марашда Бассали Сайл. Конкуренция и управление рисками на предприятиях 
в условиях рынка. М.«Алаис». 


Кредит билан таъминлаш услубига кўра муддатли ва қайтариладиган лизингни 
ажратиш мумкин. Муддатли лизинг бир маротабали ижара бўлиб, шартнома муддати 
тугагач, у эгасига қайтарилади. Қайтариладиган ижара шароитида эсa ижара бир неча 
маротабага берилади. 
Ижарага бериладиган объектнинг хусусиятларидан келиб чиқиб кўчар мулк лизинги 
ва кўчмас мулк лизингини ажратишади. 
Одатда кўчмас мулк лизинги қурилишда ишлатилади. Бундай ҳолларда, лизинг 
компаниялари, қурилишни кредит билан таъминлайдилар, сўнгра эса уни кўчмас мулк 
лизинги тариқасида расмийлаштирадилар. 
Кўчмас мулк объектини лизинг компанияси қуради, жиҳозлайди ва ўз навбатида ушбу 
объект ишлатилиши эвазига олинадиган фойдани кўпгина қисмига эга бўлади. Аммо, 
объектни ўзи эмас, аксинча, ижарага олинган фирма ёки ташкилот ишлатади. 
Қуриб битказилган объектни фойдаланиш учун қабул қилиб олган мижоз, ундан ўзи 
фойдаланиши мумкин ёки бўлмаса қисман уни ижарага топшириши ҳам мумкин. 
Банкларда лизинг ҳисоби Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 13 августда давлат 
рўйхатига олинган 773 -17 сонли “Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида 
бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси”га мувофиқ ссуда ҳисобварақаларида 
юритилади.
Банк уч томонлама тузилган шартномага асосан, лизинг объектини харид қилиш учун 
унинг тўлиқ ёки 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўловини олдиндан ўтказиб беради 
ва қуйидаги бухгалтерия ёзувини амалга оширади: 
Дебет 19909 - “Кўрсатилган хизматлар ва товар – моддий бойликлар учун тўланган 
маблағлар” счёти 
Кредит лизинг объектини етказиб берувчининг талаб қилиб олунгунча депозит счети. 
Шартномага мувофиқ лизинг объектини етказиб берувчидан тўлиқ қабул қилиб 
олгандан кейин, лизинг берувчи банки томонидан қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга 
оширилади: 
Дебет лизинг олувчининг ссуда счети 
Кредит 19909 - “Кўрсатилган хизматлар ва товар – моддий бойликлар учун тўланган 
маблағлар” счёти 
Банк томонидан лизинг етказиб берувчига лизинг объектининг тўлиқ қиймати тўлаб 
берилмасдан, лизинг олувчига етказиб берилганда, қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга 
оширилади: 
Дебет лизинг олувчининг ссуда счети. 
Кредит 19909 - “Кўрсатилган хизматлар ва товар – моддий бойликлар учун тўланган 
маблағлар” счёти 


Кредит 29802 – “Кўрсатилган хизмат ва товар – моддий бойликлар учун тўланадиган 
маблағлар ҳисоб - китоб” счети. 
Лизинг шартномасида лизинг объектини етказиб бериш, ўрнатиш ва бошқа 
харажатлар, шунингдек, суғурта тўлови лизинг объектининг баланс қийматига олиб 
борилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади: 
Дебет лизинг олувчининг ссуда счети 
Кредит 19909 - “Кўрсатилган хизматлар ва товар – моддий бойликлар учун тўланган 
маблағлар” счёти 
Лизинг объекти учун лизинг тўловлари лизинг олувчи томонидан лизинг берувчи 
шартномада белгиланган муддатда ва тузилган график бўйича тўлаб берилади. Ушбу 
лизинг тўловларига лизинг объектининг амортизация ажратмаси, ҳисобланган фоиз 
суммаси, воситачилик тўловлари, кўрсатилган қўшимча хизматлар ва суғурта тўловлари 
киради. 
Банк томонидан лизинг учун берилган фоизлар белгиланган миқдорда ҳар куни 
ҳисоблаб борилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади: 
Дебет 16323 – “Ҳисобланган фоизлар” счёти 
Кредит банкнинг мос даромадлар счети 
Лизинг тўловлари томонлар келишувига мувофиқ тузилган ва лизинг 
шартномасининг ажралмас қисми бўлган жадвалга мувофиқ лизинг олувчи томонидан 
лизинг берувчига тўлаб борилади. 
1. Лизинг бўйича ҳисобланган фоиз даромадлари тўлаб берилганда қуйидаги 
бухгалтерия ёзуви амалга оширилади: 
Дебет лизинг олувчининг талаб қилиб олингунча депозит счети 
Кредит 16323 – “Ҳисобланган фоизлар” счёти 
2. Лизинг объекти бўйича ҳисобланган амортизация ажратмалари лизинг олувчи 
томонидан тўлаб берилганда лизингнинг баланс қийматини камайтиришга йўналтирилади 
ва қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади: 
Дебет лизинг олувчининг талаб қилиб олингунча депозит счети 
Кредит лизинг олувчининг ссуда счети. 
3. Лизинг олувчи томонидан воситачилик тўловлари, кўрсатилган қўшимча хизматлар 
ва бошқа тўловлар тўлаб берилганда улар мос равишда банк даромадлари счетларига 
олинади ва қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади: 
Дебет лизинг олувчининг талаб қилиб олингуча депозит счети 
Кредит банкнинг мос даромадлар счети. 


4. Лизинг объектини суғурталаш учун лизинг берувчи томонидан тўланган суғурта 
тўлови лизингнинг баланс қийматига киритилган бўлса, лизинг олувчи томонидан тўлаб 
берилган суғурта тўлови суммаси лизингнинг баланс қийматини камайтиришга 
йўналтирилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади: 
Дебет лизинг олувчининг талаб қилиб олунгунча депозит счети
Кредит лизинг олувчининг ссуда счети. 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish