Баҳодир эгам



Download 1,17 Mb.
bet7/29
Sana25.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#272752
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
16

1997 йил 10 сентябрь


САБР БЕРСИН, ЖИГАРИСТОНИМ! 

(Ангрен туманидаги жигаристонлик


биродарларимизнинг порлоқ хотирасига бағишлайман).

Оллоҳнинг карами жуда кенг бўлди,


Ғазаби барчага теппа-тенг бўлди.
Ангрен, аҳволинг нечун танг бўлди?
Жигарлари пора бўлган бўстоним,
Бугун мотамсаро Ўзбекистоним.

Зор қақшаб қолдик биз ернинг юзида,


Розилик ололмай еган тузига,
Бу фақат фалокат, деган сўзига...
Жавоб тополмайман, қолди армоним,
Бағри хун, дили чок Жигаристоним.

Х одийим дилига раҳм солмади,


Табиат бағрида асрай олмади,
Начора, ҳеч йўқдир ўзга имконим,
Сенга сабр берсин, Жигаристоним.
КЕЛМАДИМИ? 
Оппоқ тонг оқариб келгани чоқлар,
Бедор тунларимда ҳадсиз чарчоқлар,
Майин шаббодалар секин сўроқлар
Келмадими сенинг паҳлавонинг, деб.

Кун бўйи иш билан бўлсам андармон,


Хаёлим етаклаб кетар сен томон.
Ҳамдард ўртоқларим сезиб шу замон
Соғиндингми, дейди ул шунқорингни.

Секин хиралашиб келмоқдадир тун,


Бутун мавжудодки, хаёллар сокин.
Дарахтлар шивирлаб сўрашар секин:
Келмадими, сенинг интизоринг, деб.


ОНА ХАЛҚИМ 
Ўзбегим муроду мақсадга етар,
Озгина машаққат чексак биз нетар?
Бу кунлар, албат унут бўп кетар,
Ўйғон сен ғафлатдан эй, она халқим!

Ўзбекистон аталмиш кошонамизда


Бахт кўрдим халқимиз пешонасида,
Буюк бир ўзгариш остонасида,
Сенга қувват бўлай, мардона халқим,
Сенга омад тилай, ягона халқим!


АСРАНГ 
Қизлар учун энг олий, юксак
Мансаб эмас, йўқ асло мансаб.
Чирой ҳамки, албатта керак,
Сарв қомату ва ҳамда матлаб.
Кўзлари ҳам бўлганда сузук,
Қошлари ҳам бўлса мисли ёй.
Қизлар учун энг юксак, тузук,
Чирой эмас, йўқ, асло чирой.

Бир муқаддас ноёб нарса бор,


Олтинга ҳам йўймангиз буни.
Буни дерлар: иффат, ҳаё, ор,
Жон қизларжон, асрангиз уни!


УЧРАТДИМ 

Бугун сени учратдим ногоҳ,


Кўзларингдан олдим кўзимни.
Саволларинг қийнайди, э, воҳ,
Йўқ, дедиму бурдим юзимни.

Кетмоқдаман чексиз йўл томон,


Қалбим эса қўлингда қолди.
Севиб туриб кечмаклик ёмон,
Наҳот менинг севгим йўқолди?



Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish