Беғараз дўст, энг улуғ устоздир китоб,
Қанча бўлса жовонингда шунча оздир китоб,
Қалбга ёлқин, онгга шуур, сарафроздир китоб,
Берилиб бир ўқисанг, қанчалар создир китоб.
Аслида ота-онам ҳам, оға-иниларим ҳам кўп китоб ўқирдилар. Шу муҳитда мен ҳам ўсганман. Биз ёшлигимиз-да уйимизда сандали бўларди. Ўтхонасига ғўзапоя олови-дан солингач, опаларим, акаларим билан чор тарафда ўтириб дарс тайёрлар эдик. Кейин ҳар ким ўзи танлаган бадиий адабиётни ўқишга тушарди.
Отасиз қолганимиз ёки ҳаёт синовлари учунми бир-биримизга оқибатли, меҳрибон бўлиб камолга етдик. Қай биримиз қийналиб қолгудек бўлсак, биргалашиб оёққа туришга ёрдам берардик. Бу анъана ҳозирги кунларда ҳам давом этмоқда. Бир-биримиздан хабардор бўлишни тўхтат-маганмиз.
“Акаси борнинг отаси ўлмас, опаси борнинг онаси”, деганларидек, яхшиям шундай оқибатли оға-иниларимиз бор. Улар билан ҳамиша фахрланаман. Отамдан сўнг меҳ-рибонликда тенги йўқ Ғаффор акамга суяниб қолдик. Ғамхўрликларининг чеки йўқ эди. Бу ҳақда қанча ёзсак, қанча гапирсак, эсласак шунча оз...
Катта опам Манзура Холова, Ғаффор ҳожибобо, раҳ-матли Хадича опам, Абдулла акам, укаларим Баҳриддин, Маҳмуджонлар менинг жигарларим, суянган тоғларим. Энг қийналган чоғларимда бегоналарга муҳтож қилмаганлар. Ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганлар: моддий, маънавий кўмак берганлар. Азизларим, меҳрибонларим ҳамиша соғ-омон бўлишларини Оллоҳдан сўрайман. Оламдан ўтган жигарларимиз – Хадича опам, Ғаффор акамнинг жойларини жаннатдан айлаган бўлсин.
4. БУНИ ҲАЁТ ДЕЙДИЛАР...
Умр йўлдошим Истам Қобиловнинг икки опа ва сингиллари бор. Улардан ҳамиша бохабарлар. Ёрдам-ларини аямайдилар. Минг бора шукурки, бундай хислат болаларимизга ҳам кўчган. Улар аҳил, иноқ.
Отаси билан қилган саъй-ҳарактларимиз беҳуда кет-мади. Фарзандларимиз меҳр-оқибатли, ўз касбларининг фидойилари. Эл олдида юзимизни ёруғ этиб юришибди.
Келинларимиз, куёвимиз олий маълумотли. Яхши тарбия топган эр-хотинларнинг бир-бири билан муносабатлари ширин турмуш кечиришларини таъминлаяпти. Оллоҳга шукурки, 11 нафар неварамиз бор. Эндиликда уларнинг тарбияси билан шуғулланяпмиз. Асло малол келмайди. Ахир, “Данагидан мағзи ширин”, дейишади-ку!
Эришган ютуқларимиз замирида Мустақил Ўзбекис-онимиз раҳбариятининг оқилона сиёсати, айниқса ёшларга яратиб бераётган имкониятлари мужассам. Тинчлик-осо-йишаликда, фаровонликда шундай жаннатмакон юртда истиқомат қилаётганимиздан бениҳоя хурсандмиз.
Илоҳо қутлуғ диёримиз равнақига кўз тегмасин, дейман.
Do'stlaringiz bilan baham: |