3123 нафар, вилоятдаги нодавлат таълим муассасалари оркали 7000 нафар ёшларни қамраб олиниши белгилаб қўйилсин.
|
2021 йил
якунига қадар
Бир ой муддатда
|
Бажарилмоқда.
Вилоятдаги нодавлат таълим муассасалари оркали 1202 нафар фуқаролар (304 нафар аёллар, 285 нафар ёшлар)ни касбга қайта ўқитишга қамраб олинди.
Жумладан, Фарғона шаҳридаги “Ибратли бекам” нодавлат таълим муассасасига 173 нафар банд бўлмаган хотин-қизлар жалб этилган ҳолда қисқа муддатли касбга ўқитиш курслари ташкиллаштирилди. Жумладан, “Тикувчилик” курсларига 28 нафар, “Пазандачилик” курсларига 17 нафар, “Аёллар сартарошлиги” йўналишига 30 нафар, компютер оператори 16 нафар хотин-қизлар жалб этилди.
Қўқон шаҳридаги “МИЛЛИЙ МАФКУРА” нодавлат таълим муассасаси билан ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш юзасидан ҳамкорликдаги ишлар бошлаб юборилган бўлиб, уларда 47 нафар жумладан, “Тикувчилик” йўналишига 15 нафар, “Пазандачилик” йўналишига 32 нафар хотин қизлар касбга ўқитиш курсларига жалб этилган.
|
4.
|
49.1
|
Бунда, Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Ёшлар агентлиги (Саъдуллаев) билан биргаликда:
бир ой муддатда вилоятнинг хар бир туман ва шахарида қўшимча равишда камида
4-6 тадан тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга мўлжалланган нодавлат таълим муассасаларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатсин;
|
01.03.2021
|
Бажарилди.
Нодавлат таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Таклифларга кўра:
Нодавлат таълим муассасаларига фаолиятини кенгайтириш ёки жой билан боғлиқ бўлган мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида касб-ҳунар мактабларида ўқиш жараёнини ташкил қилиш учун етарли бўлган бўш ўқув хоналари имтиёзли шартларда ижара асосида берилиши, бунда касб-хунар мактабидаги мавжуд ўқув-устахоналардан фойдаланиш имконияти мавжудлиги,
“Темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитгани учун грант маблағлари ажратилиши, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларии йўлланмаси билан ўқитилган ишсиз шахсларнинг ўқиш харажатлари шу билан бирга тадбиркорликка ўқитган ҳар бир ишсиз фуқаро учун ўқув харажатлари субсидия ажратиш орқали қоплаб берилиши,
“Ишга мархамат” мономарказида имтиёзли равишда Нодавлат таълим муассасалари ўқитувчиларининг билим малакалари оширилиши билдирилди.
Фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган 4 та нодавлат таълим муассасаларига касб-ҳунар мактабларидан бўш бинолар ажратиш бўйича таклифлар берилди. Шунингдек, “O'KTAM MUNAVVAR ZIYO” нодавлат таълим муассасасига Марғилон 2-сонли касб-ҳунар мактабидан, "IDEAL PLYUS OQUV MASKANI" нодавлат нодавлат таълим муассасасига Фарғона шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар мактабидан, “REAL SAID LAND" нодавлат таълим муассасасига Қува маиший хизмат касб-ҳунар коллежидан, "ARGON MARKAZ 2020" нодавлат таълим муассасига Қува касб-ҳунар мактабидан бўш бинолар ажратилди.
"IDEAL PLYUS OQUV MASKANI" нодавлат нодавлат таълим муассасаси билан ҳамкорликда компютер IT сохасида ташкил этилган касбга ўқитиш курсларига 30 нафар фуқаролар жалб этилди.
Жорий йилнинг 1 март холатига кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишида фаолият олиб бораётган нодавлат таълим муассасалари сони 40 тани ташкил этган бўлса, Фурқат тумани давлат хизматлари марказидан 3 март куни “FURQAT O`QUV DARGOHI” НТМ, Қўштепа тумани давлат хизматлари марказидан “ULUG` SIFAT ZIYO” НТМлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |