7.
|
54.
|
Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Маруфова), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров) уч ой муддатда Бағдод туманида ишсиз, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари’га киритилган фуқароларга иссиқхоналарда лимон етиштириш буйича агротехник тадбирларни ўргатиш мақсадида “Лимончилик ўкув полигони”ни ташкил этсин. Бунда:
Бағдод тумани дашт ҳудудидаги “Мурувват” маҳалласида “Лимончилик ўқув полигони” ташкил қилиш мақсадида 2 сотихлик 20 та иссиқхона қуриш учун 0,5 га ер майдонини белгиланган тартибда ажратиш чораси кўрилсин;
|
11.05.2021 йил
|
Бажарилди.
Бағдод туманида “Лимончилик ўкув полигони”ни ташкил этиш бўйича туман хокимлигининг 2021 йил 4-март кунги 217-сонли заҳирасидан ер майдони танлаш ва ажратиш бўйича қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан ушбу иссиқхоналарни лимончилик соҳасида амалий тажрибага эга маҳаллий тадбиркорлар Каримов Ўткир Валиевич ва Мухаммадиев Ихтиёр Саминовичга ишсиз фуқароларни ўқитиш шарти билан беғараз фойдаланишга бериш тавсия этилди.
Фарғона вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси томонидан ўқув полигонини қурилиш ишлари учун лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланди.
“Лимончилик ўқув полигони” ташкил қилиш мақсадида 2 сотихлик 20 та иссиқхона қуриш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан 500 млн.сўм маблағ смета харажатлари тасдиқланди.
Фарғона вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 500,0 млн сўм сарфланиб, 20 та иссиқхона қуриб битказилди.
Бағдод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан лимончилик йўналишида ўқиш истагини билдирган фуқаролар рўйхати шакллантирилди.
Ҳозирги кунда, ушбу иссиқхоналарни маҳаллий тадбиркорга бириктириш учун Ягона буюртмачи инженеринг компанияси томонидан давлат харидлари орқали эълонга қўйилиб танловлар ўтказилди ҳамда маҳаллий тадбиркорлар Каримов Ўткир Валиевич ва Мухаммадиев Ихтиёр Саминовичга бириктирилди .
Ушбу тендер якунлари бўйича маҳаллий тадбиркор аниқланганидан сўнг, Бағдод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва аниқланган маҳаллий тадбиркор ўртасида қуриб битказилган иссиқхонадан ўқув полигони сифатида фойдаланиш юзасидан шартнома имзоланади. Ушбу тадбиркорлар муассислигида лимончиликка ўқув полигони ташкил қилинади ҳамда 2 ойлик курсларда иш билан банд бўлмаган фуқароларга лимончилик сир-асрорлари ўргатилади.Ўқув курслари давомида ўқувчиларга ишсизлик тоифасига қараб 560,5 минг сўмдан 747,3 минг сўмгача стипендия тўланади. Мазкур ўқув курсларини тамомлаган ўқувчиларга лимончилик етиштириш учун дала томорқаси сифатида ер майдонлари ҳамда Туронбанк томонидан кредит маблағлари ажратиб берилади.
|