2. Иктисодий объект тишм сифлтилл, бошклриш тнлши. Ишлаб чикариш ва иқтисодий объектларнинг мавжудлиги жамиятнинг у ёки бу эхтиёжларини кондириш билан белгаланади. Ҳар бир бундай объект ўзгарувчан мухит (давлат бошкарув органлари, бошқа объектлар) билан муайян муносабатларда бўлади ва ўзаро таъсирнинг мавжудлигини ҳамда ўз вазифасининг бажарилишини таьминлайдиган кўплаб турли элементлардан ташкил топади. Қўлланмада бундан кейин, ҳажм, мулкчилик шакли, ташкилий-хуқукий мақомидан қатьий назар, исталган объект ташкилот деб юритилади. Ташкилот — бу ён-атрофдан захиралар оладиган ва уларни ўз фаолияти махсулотларига айлантирадиган баркарор расмий ижтимоий тузилмадир. Барча ташкилотларда бир катор умумий хусусиятлар, шунингдек кўплаб индивидуал ўзига хосликлар мавжуд.Ташкилотнинг муҳит билан ўзаро таъсири натижасида турли хил ўзгаришлар юз беради. Бу ўзгаришлар бир-бирига ўта қарама-қарши икки шаклга эга бўлиши мумкин. Булар: деградация (ташкилотнинг мураккаблашуви, ахборотнинг жамланиши), яъни ташкилотнинг емирилиши ҳамда ривожланиши. Бундан ташкари. ташкилот ва мухит ўртасида вақтинчалик мувозанат ҳам булиши мумкин, шу туфайли ташкилот бир қанча муддат ўзгармай қолади ёки факат тескари ўзгаришларга учрайди. Ташкилотда бу ўзгаришлар бошкариш зуруриятини юзага келтиради. Бошкача килиб айтганда, максадга йўналтирилган таъсир кўрсатади.
Бошқарув тизимининг поғоналилиги. Одатда исталган ташкилот бир неча объектлардан иборат мураккаб комплекс бўлиб, уларнинг ўзи ҳам бошқарув жараёни ва қисмларидан ташкил топган. Шу боис ҳам комплекснинг келишилган ҳолда ишлаши учун қўшимча бошқариш қисми киритилади. У бошқа бошқариш қисмлари ва бошқарилувчи жараёнлар (локал бошқариш тизимлари каби) харакатларини мувофиклаштиради, улар фаолиятини комплекснинг умумий максадларини бажаришга йўналтиради. Анча мураккаб тўзилишли бошқарувчи жараёнда бошқариш қисми кўп даражали тўзилмага эга бўлиши мумкин. Бу кўплаб бошқарув тазимлари учун хос хусусият. Одатда объектнинг бошқариш қисмида бошқаришнинг олий, ўрта, қуйи даражаси фаркланади. Улардан ҳар бири ўз функциялари тўплами, компетенция даражаси билан изохланади ва тегишли ахборотга мухтож бўлади. Бошқаришнинг юкори даражасида стратегик бошқариш, ташкилот вазифаси, бошқариш максадлари, ўзоқ муддатли режалари, уларни амалга ошириш стратегияси белгиланади. Бошқаришнинг ўртача даражаси — техник бошқарув даражаси ҳисобланади. Бунда такгик режалар тўзилади, уларни амалга ошириш назорат қилинади. ресурслар кўзатиб борилади ва ҳоказо. Бошқарувнинг куйи даражасида тезкор бошқарув режаси, яьни. хажм-тақвим(календарь) режалари бажарилади, тезкор назорат ва кайд этиш амалга оширилади.
Бошқариш даражаси (бошқарув фаолият тури) ҳал этиладиган масаланинг мураккаблиги билан белгиланади. Масала қанчалик мураккаб бўлса, уни ҳал этиш учун шунчалик юкори даражадаги бошқарув талаб этилади. Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, тезкор ҳал этишни талаб этувчи оддий масалалар нисбатан кўп юзага келади. Демак, улар учун тезкор қарор қабул қилинадиган, нисбатан куйи бошқарув даражаси қабул қилинади. Бошқарув пайтида шунингдек, қабул қилинадиган қарорларни амалга ошириш динaмикacини ҳам ҳисобга олиш зарур. Бу ҳол бошқарувга вақтинчалик омил нуқтаи назаридан қараш имконини беради. Тезкор бошқарув даражаси кўп марта кайтарилувчи вазифалар ва операцияларини ҳал этишини ҳамда келадиган жорий ахборотлар ўзгаришини қайд этишни таъминлайди. Мазкур даражада бажариладиган операциялар ҳажми ҳам, бошқарув қарорларини қабул қилиш динамикаси ҳам етарлича юкори. Уни кўпинча вазият ўзгаришига тез жавоб қайтарш зарурияти туфайли тезкор бошқарув даражаси, деб ҳам юритишади. Ўрта (тактик функционал) бошқарув даражаси биринчи даражада тайерланган ахборотларни олдиндан тахлил этишни талаб қиладиган масалалар ечимини таъминлайди. Мазкур даражада бошқарувнинг тахлил вазифалари кенг аҳамиятга эга бўлади. Ҳал этиладиган масалалар хажми камаяди, бироқ уларнинг мураккаблиги ошади. Айни пайтда керакли ечимни ҳар доим ҳам тезкор ишлаб чикиш имкони бўлмайди. Бунинг учун етмаган маълумотларни йиғиш, тахлил этиш ва фикрлашга кўшимча вақт талаб этилади. Бошқарув хабар келиб тушган вақтдан то қарор қабул қилиш ва уни амалга оширгунча, шунингдек қарорни амалга ошириш вақтидан то унга бўлган таъсирни кайд этгунча бўлган айрим оралиқ тўхталишлар билан боғлиқ. .
Do'stlaringiz bilan baham: |